сентябр 06, 2016 14:42 Asia/Tashkent

Йиғилиш бу - ёпиқ иморатда ёки бирор хонада ўтказиладиган, маълум бир масалаларни муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш учун йиғилган шахсларнинг мажлисидир. Мажлис шаклидаги йиғилишлар мажлис ташкилотчилари томонидан иштирокчилар сонини чегаралаш учун танланиши мумкин, лекин бу йиғилишларнинг асосий моҳия-тини белгиламайди.Намойиш - бу ижтимоий сиёсий норозиликнинг очиқ кўриниши бўлиб, намойишчиларнинг у ёки бу масалалар бўйича оммавий тарздаги очиқ муносабатларидир.

Азиз тингловчилар!

 Бугунги дастуримизда одамларнинг йиғилишлар ва митинг ӯтказишлар ҳуқуқлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Жамият ва унинг эркинликлари башарият асосий ҳуқуқларидан бӯлиб, халқаро ва минтақа миқёсида қатор ҳужжатларда маданий ва сиёсий ҳуқуқлардек тарифланган. Бу ҳуқуқлар одамларни йиғилишиб, ӯз мушкулотларини биргаликда ҳал этиб, истакларини талаб этишга имкон беради. Бундай йиғилишларнинн мақсади сиёсий, мазҳабий, иқтисодий, спорт ва иш бӯйича масалалар бӯлиши мумкин. 

Йиғилиш бу - ёпиқ иморатда ёки бирор хонада ўтказиладиган, маълум бир масалаларни муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш учун йиғилган шахсларнинг мажлисидир. Мажлис шаклидаги йиғилишлар мажлис ташкилотчилари томонидан иштирокчилар сонини чегаралаш учун танланиши мумкин, лекин бу йиғилишларнинг асосий моҳия-тини белгиламайди.Намойиш - бу ижтимоий сиёсий норозиликнинг очиқ кўриниши бўлиб, намойишчиларнинг у ёки бу масалалар бўйича оммавий тарздаги очиқ муносабатларидир.

Бу ҳуқуқ фуқароларга юқорида айтиб ўтилган мақсадларда ижтимоий уюшган фаолият олиб боришнинг турли шаклларига бир-лашиш, у ёки бу вазифаларни бажариш учун кучларини умумлашти-риш имконини беради.
Ижтимоий уюшмалар фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ва ўзларини намоён қилишларини ривожлантиришга, уларнинг турли эҳтиёжларини қондиришга кўмак беради. Фуқароларнинг уюшмалар аъзолигига қабул қилиш ёки кириш унинг низомида ёзилган шартларга мувофиқ кўнгилли равишда амалга оширилади.

Намойишчилар агар ҳукумат диққатини ӯзларига жалб қилмоқчи бӯлиб, йӯллар ва майдонларга чиқишса, уларнинг намойишлари митинг билан тамом бўлади.Митинг бу - сиёсий масалаларнинг муҳокамаси учун йиғилган жамоа йиғилишидир. 

Йиғилишлар ва митинглар одамлар ҳозир бӯлиб, майдонда ӯз талабларини ҳеч бир воситасиз баён этиш ва ҳукуматдорлар қулоғига етказиш воситасидир. 

Инсон ҳуқуқларини тартибга солувчи ҳозирги халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида 1948 йилда қабул қилинган БМТ нинг "Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси" муҳим ўрин эгаллайди.

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси инсон ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқий кафолатлашнинг асосий манбаи сифатида танилган бӯлиб, унинг 20-чи моддасида келган: 1. Ҳар бир инсон тинч йиғинлар ўтказиш ва уюшмалар тузиш ҳуқуқига эга.2. Ҳеч ким бирор бир уюшмага киришга мажбур қилиниши мумкин эмас.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Инсонларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат бу БМТ томонидан 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғриси-даги халқаро Пакт” ҳисобланади.Бу ҳужжатнинг 21-чи моддасига кӯра: Тинч йиғинларга бўлган ҳуқуқлар тан олинади. Бу ҳуқуқдан фойдаланишда ҳеч бир чеклашга йўл қўйилмайди. Қонунга мувофиқ қўйилган ва демократик жамиятда давлат ёки жамият хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳоли саломатлиги ва маънавиятини муҳофаза этиш ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган чеклашлар бундан мустасно.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ҳуқуқий асос-лари деганда, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топиши ва уларнинг амалга оширилишини кафолатловчи ҳуқуқий нормалар йиғиндисини тушунамиз.

Шуни ҳам такидлаш жоизким cиёсий ҳуқуқларнинг фуқаролик билан боғлиқлиги, уни демократик давлатларда ҳар бир фуқароларнинг табиий ҳуқуқлари ҳисобланмасдан ва улар давлат томонидан берилган хосила, иккинчи даражали ҳуқуқлар деб тушуниш тўғри эмас. Айнан уларнинг ушбу характерига кўра ҳам бу ҳуқуқларни давлат томонидан берилган ва ўрнатилган ҳуқуқлар сифатида қаралиши мумкин эмас. Давлат уларни инсонларнинг шахсий ҳуқуқлари сингари тан олади, уларга риоя этади ва муҳофаза қилади.