Тарихий саналар
Бугун чоршанба Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 17-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зил-ҳижжа ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябрь ойининг 7-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 17-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зил-ҳижжа ойининг 5-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябрь ойининг 7-чи кунидир.
Бундан 194 йил муқаддам милодий 1822-чи йил сентябрь ойнинг 7-чисида:
Бразилия мамлакати Партугалиядан ажралиб ўз истиқлолига эришди. Ва 7-чи сентябрь эса ушбу ўлканинг миллий куни деб эълон қилинди. Бразилия милодий 1494 йилдан бошлаб Партугалиянинг мустамликачилиги остида қарор олди. Партугалия ушбу мамлакатнинг қизилтанлиларини эксплуатация қилиш билан қониқмади ва миллионлаб қоратанлиларни қишлоқ хўжаликларида ишлатиш учун қул сифатида Африкадан Бразилияга олиб келди. Милодий 19 асрнинг бошларида Партугалия Напалеон Банопарт томонидан ишғол этилишидан сўнг, Партугалиянинг императори ўз оиласи билан Партугалиянинг мустамликаси бўлган Бразилияга қочиб кетди. Шу далил билан Бразилия мамлакатининг тинчлиги бўзилди. Напалеон мағлубиятга юзмаюз бўлишидан кейин Партугалия императори ўз ватанига қайтиб келди. Аммо унинг уғли салтанатнинг ўринбосари сифатида Бразилияда ҳукуматни бошқарди. У 14 йилдан кейин ана шу кунда Партугалиядан Бразилия истиқлолини эълон қилди ва ўзини эса Бразилиянинг императори деб эълон қилди. Бразилиянинг сиёсий тизими милодий 1889-чи йилда руспублика тизимига айлантирилди. Бразилия 8миллион 500 минг киллометр квадрат масоҳатга эга бўлиб, Атлантика океанининг қирғоқларида Жанубий Американинг шарқи ва марказининг кўп қисмини ўзига қамраб олган. Бу мамлакат Аргентина, Парагвай ва Уругвай мамлакатлари билан қушнидир.
Бундан 102 йил олдин ҳижрий-қамарий 1335 йил зилҳижжа ойнинг 5-чисида:
Мисрлик буюк донишманд Шайх Муҳаммад Ғаззолий таваллуд топди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий диний бир оддий оилада Буҳайра шаҳрида жойлашган "Нуклол-Инаб" қишлоғида дунёга келди ва кейин Ислом дунёсининг буюк ва машҳур муттафаккирларидан бирига айланди. Муҳаммад Ғаззолий 26 ёшида ўзининг сайъ-ҳаракатлари билан Ал-Азҳар университетидан диплом олишга муяссар бўлди. Шунингдек Ал-Азҳар университетида таълим бериш, ҳидоят этиш ва даъват этиш ижозатини касб этди. Ғаззолий Ал-Азҳар университетида исломий ва араб тадқиқотлар маркази ва дин усуллари факультетида таълим бериш ва илмий фаолиятлар олиб бориш билан шуғулланди. Шунингдек бир неча йил давомида Абдулқодир университетининг исломий маърифат кенгашининг раислигини ўз зиммасига олди. Ғаззолийнинг ақидасига кўра, халқ жамияти ўртасида ваҳдатнинг шаклланишида муҳим омилардан бири бу исломий фирқаларнинг барчасида олимларнинг муҳим рол уйнашларидадир. Шайх Муҳаммад Ғаззолий исломий жамиятда ваҳдатни амалга татбиқ этиш йўлида ўз умрини сарфлаганидан кейин охири қамарий 1416 йил шаввол ойининг 20-чисида дунёдан ўтди.
Бундан 76 йил илгари ҳижрий-қамарий 1361 йил зилҳижжа ойининг 5-чисида:
Буюк ориф, фақеҳшунос ва файласуф "Кампоний" номи билан машҳур бўлган Аллома Муҳаммад Ҳусейн ғиравий исфаҳоний Ироқнинг Нажаф шаҳрида 65 ёшида вафот этди. У ҳижрий-қамарий 1296 йилда Бағдоднинг яқинида жойлашган Козимин шаҳрида таваллуд топди. Бу машҳур олим фалсафа, ҳикмат,ирфон,тарих,география, шеър ва адабиётда катта маҳоратга эга эди. Шунингдек Кампонийнинг баён ва тафаккур қилиш қудрати уни машҳур шахсиятга айлантирган эди. Аллома Кампонийдан рисолалар, кўп ҳошиялар боқий қолган. Ва ижтиҳод, тақлид, ҳикмат ва фалсафада ёзилган рисолалар уларнинг жумласидандир. Шунингдек мусулмон халқининг ушбу буюк донишмандидан ислом пешволарининг мадҳида ижод этилган шеърий девон мерос қолган.