Нур томон йӯл--804
« Саффот " муборак сураси 1-6-ояти карималарининг шарҳи.
Азизлар, ӯтган суҳбатимизда Ёсин муборак сурасининг тафсирини тугатган эдик. Бугун Саффот муборак сурасининг шарҳини бошлаймиз. Қуръони каримнинг 37-сураси ҳисобланган Саффот Макка шаҳрида нозил бӯлган. Макки суралар каби бу муборак сурада ҳам эътиқод масалалари талқин қилинади. Унда илгари яшаб ӯтган пайғамбарларнинг саргузашти, айниқса ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломнинг бутларни синдириши воқеаси баён этилган. Муборак сурада шунингдек жин ва фаришталар ҳақидаги нотӯғри тушунчалар танқид қилинган.
Дастлаб “Саффот” муборак сураси 1-5- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
وَالصَّافَّاتِ صَفًّا ﴿١﴾ فَالزَّاجِرَاتِ زَجْرًا ﴿٢﴾ فَالتَّالِيَاتِ ذِكْرًا ﴿٣﴾ إِنَّ إِلَـٰهَكُمْ لَوَاحِدٌ ﴿٤﴾ رَّبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا وَرَبُّ الْمَشَارِقِ ﴿٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Сафда тизилиб турувчилар ила қасам. (1) Зажр (қилинадиганларни) зажр қилгувчилар ила қасам. (2) Зикрни тиловат қилгувчилар ила қасам. (Уч тоифа фаришталар билан қасам ичиб бўлиб, энди, қасам ичилган нарса зикр қилинади.) (3) Албатта, илоҳингиз ягонадир. (4) У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир. (5)
Бу муборак сура инсоннинг диққатини ӯзига жалб қилиш учун бир неча қасам билан бошланади. Маълумки, Аллоҳ қасам ичишга эҳтиёж сезмайди. Зеро, иймон аҳли Унинг сӯзларини қасам ичмасдан ҳам қабул қиладилар. Аммо Илоҳий қасам бу ӯша мавзунинг нақадар аҳамияти юксаклиги нишонасидир. Аллоҳ таъоло бу ӯринда Илоҳий ваҳийни пайғамбарларга етказишда ҳиссаси бӯлган, пайғамбарларга Илоҳий омонатнинг соф ва комил ҳолда етиб бориши учун инсонлар ва шайтонни ваҳийга нуфуз қилишдан қайтарадиган фаришталарнинг айрим гуруҳи билан қасам ичади.
Бу фаришталар гуруҳининг биринчи сифати уларнинг ӯта тартибли сафларда ҳаракат қилишларидир. Табиийки, биз инсонлар фаришталарни яхши танимаймиз ва уларнинг сафларини ҳам тасаввур қилолмаймиз. Аммо саф ташкил қилиш тартиб-интизом ва фавқулодда тайёргарлик намунаси эканлигини биламиз. Масалан, ҳарбийларнинг саф тортиши уларнинг тартиб-интизом, ҳамда қӯмондонлар буйруғини бажаришга тайёр эканликлари нишонасидир.
Фаришталар тартибли равишда сафга тизилиб, Илоҳий топшириқни кутишади. Улар ҳар қандай тӯсиқни бартараф этиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажаришади.
Бу қасамёдлардан сӯнг Қуръони карим буюради: Осмон, замин ва барча мавжудотларнинг яратувчиси ягона Аллоҳдир. Фаришталар, жинлар ва оламдаги бошқа мавжудотлар оламнинг яратилишида бирор-бир таъсирга эга эмаслар. Аллоҳ фақатгина яратувчи бӯлиб қолмай, балки бутун оламлар тартиб-низомининг тадбири ҳам Унинг ихтиёридадир.
Бу ояти карималарда тилга олинган яна бир муҳим нукта шулким, Қуёш ҳар куни фарқли замон ва макондан чиқади. Бу фарқлар жуда аниқ ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бу ҳисоб-китоблар ер, ой ва қуёшнинг ҳар бири учун махсус орбиталар тайинлаган қудрати чексиз Аллоҳ таолонинг тадбирига боғлиқ.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дин кундалик ҳаётда тартиб-интизомга риоя қилинишини таъкидлайди. Бу нарса ишларнинг тез суръатда ва сифатли бажарилишини таъминлайди.
- Мақсад йӯлида деярли доимо тӯсиқлар мавжуд. Мақсадга етиш учун эса бу тӯсиқларни тартибли равишда бартараф қилиш лозим.
- Аллоҳ ҳам оламнинг яратувчиси ва ҳам оламдаги ишларнинг тадбир қилувчисидир.
- Бутун борлиқ ягона Аллоҳ назорати остидадир. Замин, осмон ва коинотдаги барча мавжудотлар орасидаги муносабатларнинг тартибга келтирилиши Аллоҳнинг ягоналигига энг яхши мисол бӯла олади..
Энди “Соффат” муборак сураси 6- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
إِنَّا زَيَّنَّا السَّمَاءَ الدُّنْيَا بِزِينَةٍ الْكَوَاكِبِ ﴿٦﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик. (6)
Ӯтган оятлар шарҳида Аллоҳнинг ягоналиги таъкидланган эди. Бу ояти каримада эса буюрилади: сизга энг яқин осмон ҳисобланган бошингиз устидаги осмонни юлдузлар билан безадик. Бугун шаҳарларда яшовчи кишилар тун пайти ҳам парклар, кӯча ва хиёборлар ёп-ёруғ бӯлганлиги сабабли осмоннинг юлдузларини наззора қилишмайди. Аммо саҳролар ва қишлоқларнинг қоронғу тунларида осмон жозибали бир тарзда жилваланади. Қишлоқ ёхуд яйловларнинг осмони ӯзининг гӯзаллиги ва улуғворлиги билан кишини ҳайратга солади.
Бу ояти каримада Аллоҳ таъоло юлдузларни маросимларни ёритгувчи чироқларга ӯхшатган. Юлдузлар узоқ масофадан жимирлаб кӯзга ташланади, айримлари доимий сифатда нур таратади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аҳли башар фитрат тақозоси билан зийнат ва гӯзалликка мойил бӯлади. Шу сабабли Қуръони карим зийнат ва табиат гӯзалликларидан фойдаланишни тавсия қилган.
- Осмон ва юлдузларнинг гӯзаллиги оламларни яратган Аллоҳ қудрати ва буюклигининг нишоналаридир.
- Осмон ва юлдузларга таважжуҳ қаратиш, уларни имкон қадар ӯрганиш илмнинг бир тармоғи бӯлиб, дин пешволари ва мутафаккирлар бу илмни ӯрганишни тавсия қилишган.