сентябр 08, 2016 06:56 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 18-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 8-чи кунидир.

Бугун пайшанба

Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар  ойининг 18-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 6-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 8-чи кунидир.

Бугун сентябрь ойининг саккизинчи куни  "саводсизликка қарши кўраш олиб бориш халқаро куни" деб ном қуйилди.

19 аср давомида саноатлашган мамлакатлар жамиятни ўзгартиришда таълим ва тарбиянинг аҳамиятига тушуниб етишди. Бу андиша-тафаккур уша вақтда мустаҳкамландиким, саноатда  инқилобнинг вужудга келиши ва жамиятнинг технология ва саноат системасида ривожланиш юзага келиши сабабли саводга эга бўлган бунёдкор ва истеъдодли шахсларга эҳтиёж сезиш юзага келди.  Бошқа томондан янги ўз истиқлолига эга бўлган Осиё ва Африка мамлакатларида саводсизликка қарши-кураш олиб бориш масаласи миллий бир мақсад унвонида диққат-эътиборга қарор олди ва ижтимоий адолатнинг кенгайишида саводсизликни томиридан йўқ қилиб ташлашни лозим деб билишди. Амалга оширилган барча сайъ-ҳаракатлар турли далиллар сабабли ҳалигача дунё бўйлаб ва ҳатто саноати ривожланган мамлакатларда саводсизлик масаласи боқий қолган. Айтиш жойизким дунёнинг бир миллиард жамияти, жумладан юз миллион болалар иқтисодий ва маданий қашшоқлик туфайли ўрганиш неъматидан маҳрум бўлишган.

Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин, ислом дини таълимотларига асосланиб, саводсизликка қарши кўрашиш масаласига жиддий аҳамият қаратилди. Ва ҳижрий-шамсий 1358 йилнинг дей ойида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг буйруқи билан "Саводхонлик ҳаракати"- ташкил  этилди.  Бу ташкилот Эрон халқини саводхон қилиш йўлида катта ишларни амалга оширди. Ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг халқи саводхонликка эга бўлиш нуқтаи назаридан талаб даражаларига эга бўлди.

 

Бундан 47 йил олдин ҳижрий-шамсий 1348 йил шаҳривар ойининг 18-сичида:

 Эроннинг янги замон ёзувчи ва танқидчиси Жалол Оли Аҳмад оламдан ўтди. У ҳижрий-шамсий 1302 йилда Теҳронда дунёга келган. Оли Аҳмад ҳижрий-шамсий 1325 йилда Теҳрон университетининг адабиёт факултетини тугатди. У Иккинчи Жаҳон Уруши даврида сиёсатга кирди ва матбуотда ёзувчилик қилди. Ҳижрий-шамсий 1332 йилдан бошлаб жиддий равишда тадқиқот, китоб ёзиш ва таълим бериш билан шуғулланиб, танқидий мақолалар ва қисқа қиссалар ёзди. Оли Аҳмад достон ёзиш ўзига хос услубга эга эди. У ўз асарларида лаҳжадаги сўларни аниқ ва ўз ўрнида ишлатарди ва жозибали повестлар қолибида сиёсий ва ижтимоий танқидларни ўзига хос зарофат билан таҳлил этарди. Эроннинг мазҳабий жамиятида Ғарб маданиятининг нуфуз топиши Оли Аҳмаднинг хавотирланишларига сабаб бўлди. Шунинг учун у ҳижрий-шамсий 1341 йилда "Ғарбзадаги" номлит сарини ёзди ва Ғарб маданиятининг нуфуз топиши ҳақида огоҳлантирди ва унга қарши кўрашишни фақат исломга юз қаратишда деб билди. "Хасе дар миқот", "Мудири мадраса", "Нифрини замин" ва "Дар хидмат ва хиёнати равшанфикрон" каби асарлар Оли Аҳмад қаламига мансубдир.

  

Бундан  30 йил олдин ҳижрий-қамарий 1407-чи йил зил-ҳижжа ойининг 6-чисида:                      

Юзлаб эронликлар ва бошқа мамлакатларнинг зиёратчилари Аллоҳнинг хонаси бўлмиш Маккада мушриклардан нафратланиш бўйича иллоҳий фарзларни ижро этиш вақтида, Арабистон давлатининг маъмурлари томонидан шаҳодатга етказилди. Аллоҳ уйини зиёрат қилувчилар ушбу маросимни ҳар йили ислом ва Қуръон таълимотларидан илҳом олган ҳолда ўтказишади ва ушбу маросимда мусулмонларни бирлашиш ва ягоналикка даъват этишлари зимнида, ислом душманлари, айниқса Америка ва сионистик режимдан ўз нафратларини эълон қилишади. Ҳажжнинг шукўҳли ва катта жамият тўпланиши жараёнида мушриклардан нафратланиш маросимини ўтказиш бошқача ўз таъсирини етказади. Бу масалани эътиборга олган ҳолда, Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳамиша Ҳажж маросими билан йуллаган ўз паёмларида мушриклардан нафратланиш маросимини янада шукўҳли ўтказишни таъкидлаб ўтардилар ва Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий ҳам ушбу маросимни ўтказишни мусулмонларнинг уйғониши ва уларнинг қудратга эга эканлигининг нишонаси деб биладилар.