Ислом ва иқтисодий тараққиёт
Ғарбда 1929-1933 чи йилларда иқтисодий буюк бўҳрон вужудга келишидан олдин иқтисодий фаолиятларда давлатнинг ролига мунча ҳам эътибор берилмасди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар ушбу дастурмиз давомида ислом нуқтаи назаридан ривожланиш жараёнида давлатнинг роли ҳақида сўҳбатлашамиз. Ҳаммадан олдин иқтисодий ишларда давлатнинг назорати ва дахолат этиши қандай бўлишига бир назар ташлаймиз.
Ғарбда 1929-1933 чи йилларда иқтисодий буюк бўҳрон вужудга келишидан олдин иқтисодий фаолиятларда давлатнинг ролига мунча ҳам эътибор берилмасди. Уша даврда иқтисодий масалаларда ҳидоятчи ва ҳукмрон қараш бу классикларнинг мактаби саналадиким, давлатни иқтисодий фаолиятларга дахолат этиш учун ман этиларди. Классикларнинг эътиқодларига кўра, давлатнинг муҳим роли бу иқтисодий фаолиятлар учун замина яратишдан иборатдир. Аммо милодий 1929 йилдаги бўҳрон классик ақидаларнинг пойдиворини заифлантирди. Англиянинг иқтисодчиси Жон Минорд Кинз "Иштиғол" номли ўз китобини нашр этиши билан иқтисодий ақидаларда катта ўзгаришларни ижод этди. У нафақат иқтисодий фаолиятларга давлатнинг дахолатини белгилади, балки уни иқтисодий инқироз ва бўҳрондан чиқариш учун зарурий деб билди. Унинг ақидасига кўра, давлат молиявий айрим амалларни ошириш орқали иқтисодий бўҳронлар вужудга келишининг олдини олиши мумкин ва ривожланиш жараёнини тезлаштириш мумкин. Бугунги дунё иқтисодий ишларга давлатнинг дахолат этишини камайтириш томон ҳаракат қилмоқда. Аммо ривожланиш ҳолатида бўлган мамлакатларда турли сабаблар, жумладан иқтисодий ва сиёсий барқарорсизлик сабаби билан иқтисодий ишларда давлатнинг дахолат этиши янада кўпроқ зарурат пайдо қилади. Осиёнинг жануб ва шарқида бўлган айрим мамлакатларнинг мувафаққиятли тажрибалари бизни шундай ҳақиқат томон ҳидоят этадиким, тараққиёт ва ривожланишга эришиш учун давлат нафақат иқтисодий дастурларни тайинлаши лозим, балки ўзи ҳам фаолона сайъ-ҳаракат қилиши лозим. Иқтисодий тараққиётга эришиш мақсади билан давлат жамиятнинг технологиялар ва илмий инфратизимларини мустаҳкамлаши лозим ва ишлаб чиқариш фаолиятлари билан уларни бирбирига ҳамжиҳат қилиши лозим. Давлатнинг бошқа вазифаларидан бири бу иқтисодий соғлом фаолиятлар учун хавфсизликни таъминлаш ва осойишта фазони яратишдан иборатдир.
Бугунги молиявий ва сиёсий хавфсизликнинг қийинчиликлари ва учинчи жаҳон мамлакатларининг ишлаб чиқариш мизонининг паст бўлиши ушбу мамлакатларнинг хусусий секторида ишлаб чиқариш ва фойдали фаолиятлари баробарида муҳим монеа саналади. Иқтисодий фаолиятларда халқнинг кенг иштирок этиши ҳамда ўзининг сармояларини тараққиёт мақсадлари ва фаровонлик дастурларига қарор бериши учун давлат жамиятнинг молиявий ва умумий хавфсизлигига кафолат бериши лозим. Ижтимоий сармоя киритиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хорижий тижоратни назорат этиш ва ҳидоят этиш ва идоравий тизимининг кайфиятини юксалтириш ва давлат мудириятини яхшилаш ривожланиш жараёнларида давлатнинг муҳим вазифаларидан саналади. Шу тартиб билан иқтисодий фаолиятларда давлатнинг роли қабул қиладиган ва аҳамиятга моликдир. Ва баҳс-мунозаранинг муҳим томони бу фақат ушбу дахолат этишнинг кўлами қандай бўлишидадир. Ислом дини ҳам иқтисодий фаолиятлар, айниқса тараққиёт жараёнида давлатнинг ҳидоят этувчи ролини таъкидлайди. Аммо ушбу жараёнда одамларнинг шахсий ҳуқуқлари муҳтарам саналади. Ислом дини нуқтаи назаридан давлатнинг мақсади фақат ички хавфсизликни муҳофазат этиш ва хорижий ҳужумлар биробарида чегара ҳудудларини ҳимоят этишдан иборат эмас, балки давлат халққа хизмат кўрсатиш учун муҳим ижроия воситаси ҳисобланади. Давлат шунингдек жамиятда ривожланишни амалда татбиқ этишнинг масъули саналади ва бу ишни одамлар учун муносиб иш жойларини таъминлаш фурсатларини яратиш билан саноат ва иқтисодий проектларни йўлга қуйиш орқапли ижро этади. Бинобарин давлат сармоя киритиш йўлларини осонлаштириш ёки кридит бериш, айрим қарорларни тартибга келтириш ва осонлаштириш билан деҳқонлар, ишчилар ва тижоратчиларни бозор, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантиришлари учун замина яратишга вазифадордир. Исломий тизимда давлат бюрократизм , порахўрлик, фасодлик ва тартибсизликларнинг олдини олиш учун муносиб бошқариш тизимини режалаштиришга вазифадордир. Бошқа томондан давлат мудирларни ишга олишда масъулиятни ҳисс этиши лозим.
Тарақиёт жараёнида исломий давлатнинг муҳим бошқа вазифаларидан бири бу иқтисодий инфратизимларни тартибга келтириш саналади. Бу иш устувор ва инфратизим сармоя киритишлар билан амалда татбиқ этиладиким, айрим ушбу сармоя киритшлар билвосита ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир етказади. Шунинг учун портлар, аъропортлар, шифохоналар, йўлларни қуриш ва инсоний ресурслар мизонини кўпайтириш учун соғлиқни сақлаш ва таълим-тарбия тизимини яхшилаш давлат вазифаларининг ҳавзасида қарор олади. Давлат турли воситалардан фойдаланиб талаб даражасидаги шароитни жамиятнинг барча аъзоларига муҳайё этиши лозим.