Тарихий саналар
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 24-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 –чи йил зилҳижжа ойнинг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 14-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 24-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 –чи йил зилҳижжа ойнинг 12-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 14-чи кунидир.
Бундан 964 йил илгари айрим таърихий ривоятларга кўра ҳижрий қамарий 473-чи йил зилҳижжа ойнинг 12-чисида:
Эрон халқининг буюк шоири ва орифи Саноий Ғазнавий номи билан машҳур бўлган ҳаким Абулмажид Маждуд Бин Одам Саноий Ғазнавий қадимий Эрон шаҳрларидан бири ва ҳозирги Афғонистоннинг марказий шаҳрларидан бўлган Ғазнин шаҳрида таваллуд топди. У ёшлигида бир неча вақт давомида ҳукумат султонларни ҳамду сано этиш билан шуғулланди. Аммо ўзоқ вақт ўтмасдан бу ишни ташлаб ирфон илмига юз қаратди ва эркинлик, ҳамда халққа хизмат қилишни раво кўрди. Ўзининг ашъорларида тажовузкор ва золим ҳукмронларни танқид қилиш билан шуғулланди.
Шунинг учун у Ҳажга борди. Саноий маккада Каъба ва макка ҳақида шеърий манзума ёзди. Ва Маккадан қайтишидан кейин Балх шаҳрида бир неча муддат яшади. Саноий форс шеъри усулида ўзгартириш ва ушбу жанрда янгилик киритган муҳим ва таъсирчан шоирлар жумласидандир. Саноий Ғазнавий Ғазнинга қайтиб келганидан сўнг ёзган муҳим китоблардан бири бу Маснавий қолибида ижод этган "Ҳадиқат-ул-ҳақиқат" китоби саналади. Бу китобда шоирнинг ирфоний ва ахлоқий афкори баён этилган. "Сайрул-Ибод илал-Миъод" мажмўаси шоирнинг Хуросон сабкида катта маҳоратга эга бўлишидан далолат беради. Саноий Ғазнавий ҳижрий-қамарий 528 йилда "Тариқат-ут-таҳқиқ" маснавийсини ёзиб тугатди. "Ақлнома", "Ишқнома " ва "Тажрибатул-Илми" номли китоблар Саноий ёзган бошқа асарлар жумласидандир.
Бундан 204 йил олдин шу куни милодий 1812 йил сентябр ойнинг 14 –чисида:
Москва шаҳрида атайин амалга оширилган тарихий ёнғин юз берди. Наполеон Бонапарт қўшинлари томонидан босиб олинишидан бир кун олдин Москва шаҳри босқинчи франсуз кучлари бу шаҳарда қолиш учун лозим бўлган озиқ-овқат ва бошқа имкониятларни қўлга кирита олмасликлари учун шаҳар ҳокимининг фармони билан ўт қўйилди. Бу ёнғинда Москва шаҳрининг тўртдан уч қисми куйиб тамом бўлди.
*****
Бундан 56 йил олдин, милодий 1960 йил сентябр ойининг 14-сида:
Нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ташкилоти (OPEC) низомномаси 5 мамлакат Эрон, Арабистон, Ироқ, Қувайт ва Венесуэла томонидан имзо қилинди. Ушбу ташкилот Ғарб нефт ташкилотларига қарши кщрашг олиб бориш маысадида вужудга келди. Ғарб ташкилотлари бутун жаҳонда нефт сотилишини қӯлга тутиб, унинг нархини ӯз манфаатлари ё ишлаб чиқарадиган давлатлар зиёнига аниқлашарди. Аввалида бу ташкилот унчалик эътибор ва ыудратга эга эмасди. Аммо бир неча мамлакатлар, жумладан Алжазоир, Либия, Нигерия, Қатар, Иморот, Гобан, Индонезия ва Эквадор унга шомил бӯлганларидан сӯнг катта иқтидорга эга бӯлди. Милодий 1973 йил Миср ва сионистик режими ӯртасида бӯлиб ӯтган урушлар натижасидан келиб чиққан нефт кризисида араб мамлакатлари томонидан Ғарб мамлакатларига қарши санкциялар жорий этишларидан сўнг OPEC нефтининг қиймати уч баробарга ошди. Жаҳон бозорида нефт баҳосини аниқлашда 70-чи йиллардан бошлаб OPEC- нинг роли ӯта муҳим бӯлди. Охирги йилларда Гобан ва Эквадор каби давлатлар бу ташкилотдан чиққанига қарамай OPEC ҳали ҳам жаҳон нефт бозорида барқарорликни сақлашда ӯзининг бошқарувчи ролини сақлаган.