Исломий инсон ҳуқуқлари
Гуруҳий эркинликлар башарият эркинлиги асосини ташкил этиб, бу ҳуқуқлар жамият аъзолари муштарак бир занжир орқали ҳалқаланиб жамиятда гуруҳ бӯлиб яшашлари сабабли вужудга келади. Сиёсий озод фазо одамларни ижтимоий ва сиёсий саҳналарга йӯллайди.
Гуруҳий эркинликлар башарият эркинлиги асосини ташкил этиб, бу ҳуқуқлар жамият аъзолари муштарак бир занжир орқали ҳалқаланиб жамиятда гуруҳ бӯлиб яшашлари сабабли вужудга келади. Сиёсий озод фазо одамларни ижтимоий ва сиёсий саҳналарга йӯллайди.
Бошқа томондан ижтимоий характер барча жамият аъзоларини бир жойга йиғиб, натижада партиялар, мазҳабий жараёнлар, ижтимоий тизимлар вужудга келади. Бундай партия ва гуруҳларда ҳамфикр бӯлган одамлар йиғилишиб, улар орасидан истеъдодли бӯлганлари давлат ва фуқаролар орасидаги восита бӯлиб, давлат ишларида халқнинг фаол иштирок этишларига замина яратишади.
Қадрли тингловчилар! Бугунги дастуримизда жамиятдаги партия, гуруҳлар ва ижтимоий тизимларнинг ислом дини нуқтаи назаридан фаолиятлари ҳақида суҳбатлашамиз.
Гуруҳий эркинликлар жумласига маданий ва сиёсий ҳуқуқлар кириб, Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 20-чи моддасида бу ҳақда келган:
Ҳар бир инсон тинч йиғинлар ўтказиш ва уюшмалар тузиш ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким бирор бир уюшмага киришга мажбур қилиниши мумкин эмас.
Шунингдек Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 22-чи моддасида маданий ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақида келган: Ҳар бир инсон жамият аъзоси сифатида миллий куч-ҳаракатлар ҳамда халқаро ҳамкорлик воситасида ва ҳар бир давлатнинг тузилиши, шунингдек, ресурсларига мувофиқ ижтимоий таъминотга ва ўзининг қадр-қимматини сақлаш, шахсининг эркин ривожланиши учун зарур бўлган иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги ҳуқуқини амалга оширишга ҳақли.
Исломдини ижтимоий дин бӯлиб, пайғамбарлар юборилишини жамиятни ҳидоят этиш ва адолатни барқарор этиш учун деб билади. Қуръони каримда сиёсий гуруҳлар ҳақида баён этганда ҳизб, яъни партияни кӯпроқ мисол келтирган. Жумладан Қуръони карим Мужодала муборак сураси 22 ояти каримасида келганидек:
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да, дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига (Аллоҳ) иймонни битиб қўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган Руҳ – Қуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Аллоҳдан — У зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг хизбидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг ҳизби (бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар!
Қуръони карим Моида муборак сураси 55-56 оояти карималарида ӯқиймиз: Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни тўкис адо этадиган, закотни (ҳақдорларга) ато этадиган мўминлардир.Кимки Аллоҳни, унинг пайғамбарини ва мўминларни дўст тутса, (нажот топгай), зеро фақат Аллоҳнинг гуруҳигина ғолиб бўлгувчидир.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз дасомида ҳам бизни тинглаб боринг.
Аммо Қуръони карим бошқа ояти карималарида номаъқул гуруҳлар ҳақида келган. Масалан, Қуръони карим Мужодала муборак сураси 19 ояти каримасида ӯқиймиз:
Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслашни унуттирди. Ана ўшалар шайтон ҳизби-гуруҳидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта шайтон ҳизби (бўлган кимсаларгина) зиён кўргувчилардир.
Бу ва шунга ӯхшаш оятларда шайтон тасаллути ҳақида сӯз юритилиб, Аллоҳ зикри келмаган ҳар тур гуруҳлар, партия ва йиғилишлар шайтоний гуруҳлар деб тарифланган.
Ислом дини ижтимоий бир тизим бӯлиб. Унда лдамларнинг бахт-саодатга эришишлар катта аҳамиятга эга. Пайғамбарларнинг илоҳий дастурамаллар билан юборилишлари инсонларни ҳидоят этиш ва жамиятда адолатни барқарор этиш йӯлланилган.
Бошқа томондан эса исломий жамиятда одамларга каромат бағишланиб, уларга ӯз турмуш тарзини йӯлга қӯйиш учун имкониятлар яратилган. Одамлар ӯз сиёсий ишларида давлатдан озод бӯлган ҳолда ёки давлат унинг сиёсий фаолиятини расмий қилган ҳолда озод бӯла олади.