Исломий инсон ҳуқуқлари
Ҳар бир одам жамият аъзоси сифатида ӯз истаклар ва орзи-армонлари бӯлиб, муносиб яшаш учун кӯшиш-ҳаракат қилади. Озиқ-овқат, кийим, турар жой. Оила барпо этиш инсонлар ҳақ-ҳуқуқларидан бӯлиб, жамият аъзолари бу ҳақ-ҳуқуқларга эҳтиром кӯрсатиши зарур.
Азиз тингловчилар!
Бугунги дастуримизда инсонларнинг яхши ва муносиб шароитларда яшашлари ҳаққи ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳар бир одам жамият аъзоси сифатида ӯз истаклар ва орзи-армонлари бӯлиб, муносиб яшаш учун кӯшиш-ҳаракат қилади. Озиқ-овқат, кийим, турар жой. Оила барпо этиш инсонлар ҳақ-ҳуқуқларидан бӯлиб, жамият аъзолари бу ҳақ-ҳуқуқларга эҳтиром кӯрсатиши зарур.
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ 25 моддасига биноан:
Ҳар бир инсон ўзининг ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга ҳамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга борлиқ бўлмаган шароитларга кўра тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга.
ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲУҚУҚЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТ 11 моддасига кӯра:
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир киши ўзи ва оиласи учун етарлича озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой ҳамда турмуш шароити тўхтовсиз яхшиланиб боришини ўз ичига оладиган етарли турмуш даражаси бўлиш ҳуқуқини эътироф этади. Мазкур қатнашувчи-давлатлар ушбу ҳуқуқлар амалга оширилишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради, айни пайтда эркин келишувга асосланган халқаро ҳамкорликнинг бу борадаги муҳим аҳамиятини эътироф этади.
Одамларнинг ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан таъминланишлари ижтимоий адолатни барқарор этиш асосларидан бӯлиб, бу ҳолда одамлар бир-бирларига нисбатан ғамхӯр бӯлиб, бир-бирини ҳимоялаш ҳиссига эга бӯлишади. Иқтисодий мушклотга чалинганлар ҳам ӯз ҳолларича четда қолишмайди.
Инсонларнинг муносиб шароитларда яшашлари ислом дини нуқтаи назаридан шундай тарифланади: Барча инсонлар бир танлар. Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада деганлар:
«Мўъминларнинг бир-бирларини севишларида, бир-бирларини ҳақларига риоя қилишларида ва бир-бирларига меҳр-шафқат кўрсатишларидаги мисоли бир жасадга ўхшайди. Агар бу жасаддан бир аъзо шикоят қилса, жасаднинг бошқа аъзолари истма ва уйқусизлик билан унга ҳамдард бўлади»
Инсонларнинг яхши яшашлари тушунчаси охирги аср давомида анча ӯзгарган. Аввалида аҳолини таъминлаш деганида ӯзларини таъминлай олмайдиган кишиларга кӯмаг этиш тушуниларди. Иккинчи Жаҳон Урушидан сӯнг аҳолинининг озиқ-овқат, кийим, уй-жой, транспорт воситалари ва шуларга ӯхшаш воситаларга тавжжуҳи ортди.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Охирги 10 йилликклар давомида ӯзларини таъминлай олмайдиган аҳолини биринчи ӯринда лозим бӯлган шароитлар билан таъминлаш тушунчаси ӯрнига барча аҳолининг дори-дармон, маълумот олиш, савдо-сотиқ ва умуман олганда яшаш шароитларини яхшилаш ва ва уларнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қӯлаб-қувватлаш деб тушунилади.
Ислом динининг вужудга келишидан бошлаб ҳазрат Пайғамбар (с) одамларнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан таъминланиш ҳақида чора-тадбирлар кӯришган. Оила жаиятнинг кичик бир воҳиди бӯлиб, унда болала, кексалар ва аёллар манфаатлари биринчи ӯринда туришади. Азиз пайғамбаримиз биринчи бӯлиб, ёшларни оила қуришга чақириб, оиладаги эр-хотин ва фарзандларнинг ота-оналари билан бӯлган самимий ва меҳр-оқибатли муносабатларига такидлаганлар.
Оиладаги ишларни эр-хотин орасида тақсимлаб бердилар. Оиладаги болалар ва отаоналар ва шунингдек иқтисодий мушкулотга чалинган яқин қариндошлар нафақаларини таъминлаш вазифасини оила бошлиғи зиммасига юклаганлар.