Нур томон йӯл--813
« Саффот " муборак сураси 79-92-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Саффот” муборак сураси 79-82- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
سَلَامٌ عَلَىٰ نُوحٍ فِي الْعَالَمِينَ ﴿٧٩﴾ إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ ﴿٨٠﴾ إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ ﴿٨١﴾ ثُمَّ أَغْرَقْنَا الْآخَرِينَ ﴿٨٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин! (79) Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. (80) Албатта, у мўмин бандаларимиздандир. (81) Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик. (82)
Олдинги суҳбатимизда шарҳлаган оятларда ҳазрат Нуҳ ва ёронлари даҳшатли тӯфондан омон қолганликлари ҳақида гапирилган эди. Улар соғ-саломат қуруқликка чиқиб олишди. Бу ояти карималарда буюрилади: Нуҳ алайҳиссаломнинг рисолатларини ёлғонга чиқариб, у кишини масхара қилган барча кофир ва мункирлар Илоҳий азобга учраб, ҳалок бӯлишди.
Аллоҳнинг ва тарих давомида яшаб ӯтган барча иймон аҳлининг салом ва салавотлари Нуҳ алайҳиссаломга бӯлсинким, 950 йил давомида қавмини нажотга олиб чиқиш учун жон чекди. Бу йӯлда чидаб бӯлмас машаққатларга сабр қилди. Аллоҳнинг бир инсонга салом йӯллаши ва буни қиёмат кунигача барча элга билдириб туришидан ортиқроқ шараф борми?!
Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Аллоҳнинг бу салом ва улкан ажри фақатгина ҳазрат Нуҳгагина тааллуқли эмас. Балки Аллоҳнинг саломи ва ажру савоби барча эзгу амал соҳибларига ҳам тегишлидир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳнинг оламдан ӯтган барча пайғамбарларига бизнинг салом ва салавотларимиз етиб боради. Зеро, эшитмайдиган, идрок этмайдиган кимсага Аллоҳ таъоло салом йӯлламасди. Шу сабабли ӯтган анбиё ва авлиёларга салом йӯллаш жуда ҳам арзирли амалдир.
- Аллоҳ таъоло эзгу амал соҳибларини дунё ва охиратда мукофотлайди.
- Эҳсон ва иймон биргаликда бӯлган тақдирдагина арзирлидир.
- Дунёда Аллоҳ мӯминларни бало-қазолардан асрайди, ҳатто улар кофирларнинг орасида бӯлсаларда.
Энди “Саффот” муборак сураси 83-87- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَإِنَّ مِن شِيعَتِهِ لَإِبْرَاهِيمَ ﴿٨٣﴾ إِذْ جَاءَ رَبَّهُ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ ﴿٨٤﴾ إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ مَاذَا تَعْبُدُونَ ﴿٨٥﴾ أَئِفْكًا آلِهَةً دُونَ اللَّـهِ تُرِيدُونَ ﴿٨٦﴾ فَمَا ظَنُّكُم بِرَبِّ الْعَالَمِينَ ﴿٨٧﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир. (Нуҳдан кейин келган Иброҳим Пайғамбар, Аллоҳнинг йўлини тутишда у билан бир гуруҳдан эди.) (83) Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди. (84) Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз?! (85) Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми?! (86) Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» демишди. (87)
Тарихий нуқтаи назардан ҳазрат Нуҳ замонидан Ҳазрат Иброҳим яшаган вақтгача узоқ замон ӯтган. Аммо Ҳазрат Иброҳимнинг рисолати ҳазрат Нуҳ алайҳиссалом каби тавҳид ва яккахудолик бӯлганлиги сабабли Қуръони карим ҳазрат Иброҳимни ҳазрат Нуҳнинг издоши деб атаб, уларнинг орасидаги вақтни ӯртадан кӯтаргандек.
Бу ояти карималарда ҳазрат Иброҳимнинг энг муҳим хислати сифатида унинг “қалби салим” эканлиги таъкидланади. “Салим” сӯзи барча ғиллу ғашликлардан поклик маъносини англатиши билан бирга Аллоҳга таслим бӯлишни ҳам билдиради.
Ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломнинг қалби ҳар қандай ширк ва куфрдан пок бӯлганлиги учун, ул зот қавмининг бутпарастлигига чидай олмай, уларни Ҳақ йӯлига ҳидоят қилишга киришди. Қавмига қарата “Нега ягона ва муқтадир Аллоҳ қолиб тош, кесак ва ёғочга сиғинасиз? –дерди куюниб.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳ пайғамбарларининг йӯли бир. Улар орасида ҳеч қандай ихтилоф йӯқ. Замон ва макон деган омиллар самовий динларнинг асосий рукнларига таъсир кӯрсата олмайди.
- Аллоҳ пайғамбарлари ва уларнинг издошларига хос бӯлган асосий хусусият ширк ва гуноҳдан ҳазар қилиб, Аллоҳга таслим бӯлишдир.
- Инсон фақат ӯзи учун эмас, балки бошқалар учун ҳам масъулдир. Шу сабабли у қавм-қариндоши ва атрофидагиларнинг ҳидоят топиши учун сай-ҳаракат қилиши лозим.
- Аллоҳнинг дӯстлари жирканч муҳитларда ҳазм бӯлиб кетмайди, балки улар турли йӯллар билан муҳитни соғломлаштиришга ҳаракат қилишади.
فَنَظَرَ نَظْرَةً فِي النُّجُومِ ﴿٨٨﴾ فَقَالَ إِنِّي سَقِيمٌ ﴿٨٩﴾ فَتَوَلَّوْا عَنْهُ مُدْبِرِينَ ﴿٩٠﴾ فَرَاغَ إِلَىٰ آلِهَتِهِمْ فَقَالَ أَلَا تَأْكُلُونَ ﴿٩١﴾ مَا لَكُمْ لَا تَنطِقُونَ ﴿٩٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
У юлдузларга бир назар солди (88) Ва: «Албатта, мен беморман» деди. (Иброҳим алайҳиссалом юраги сиқилавериб, ноқулай ҳолатга тушиб қолганини айтди. Қавмига куявериб, қалби дардга тўлганини билдирди. ) (89) Дарҳол, ундан юз ўгириб юриб кетдилар. (90) Бас, тезда уларнинг худоларига бурилди ва: «Қани, емайсизларми?! (91) Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизларми?!» деди. (92)
Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади:
Бобул шаҳри аҳолиси одатга кӯра шаҳар ташқарисига чиқиб байрам қилишарди. Одамлар шаҳардан чиқиб кетгач, ҳазрат Иброҳим ӯйлаб қӯйган ниятини амалга ошириш учун бутхонага борди ва катта-кичик бутларга қарата деди: Нега мушриклар келтирган назрлардан емайсиз? Нега гапирмайсиз, нима учун саволларимга жавоб бермайсиз? Мушриклар сизларни қисматларини белгиловчи деб ишонишади. Нега жимсиз, лом-мим демайсиз?
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ҳақ йӯлни таблиғ қилишда ҳар бир гуруҳга ӯзларининг тилида суҳбатлашиш, уларнинг фикр-қарашлари, одоб-ахлоқ ва расм-русумларига жиддий эътибор қаратиш лозим.
- Жамиятдаги хурофот ва адашишларга қарши курашиш учун муносиб фурсатлардан оқилона фойдаланиш лозим.
- Пайғамбарларнинг тавҳидга даъват этиш амаллари инсоннинг ақл-фитратига асослангандир.