Нур томон йӯл--823
« Саффот " муборак сураси 174-182-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Саффот” муборак сураси 174-177- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَتَوَلَّ عَنْهُمْ حَتَّىٰ حِينٍ ﴿١٧٤﴾وَأَبْصِرْهُمْ فَسَوْفَ يُبْصِرُونَ ﴿١٧٥﴾ أَفَبِعَذَابِنَا يَسْتَعْجِلُونَ﴿١٧٦﴾ فَإِذَا نَزَلَ بِسَاحَتِهِمْ فَسَاءَ صَبَاحُ الْمُنذَرِينَ ﴿١٧٧﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир. (174) Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар. (175) Ҳали улар Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдамилар?! (176)Қачонки, у уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур.(177)
Олдинги суҳбатимизда Ҳақнинг ботил устидан, пайғамбар ёронларининг кофир ва мушриклар устидан ғалаба қилиши ҳақида таъкидланган эди. Бу ояти карималарда ислом пайғамбарига қарата буюрилади: Қисқа муддатга кофир ва мункирлардан юз ӯгириб, уларни ӯз ҳолларига ташлаб қӯйинг. Бу муддат давомида улар ё ӯзларига келиб тӯғри йӯлга қайтишади ёхуд Аллоҳ уларга ӯзининг азобини юборади.
Яна буюрилади: Улар зудлик билан ӯз ишларининг натижасини кӯришади. Иймон аҳли бӯлган кишилар ҳам уларнинг инқирозига гувоҳ бӯлишади. Албатта кофирлар, ишонқирамай, масхаралаш оҳангида: Сиз ваъда қилган азоб қачон етиб келади, ӯзи?!- дейишади. Гуё улар азобнинг тезроқ нозил бӯлишини истаётгандек... Ваҳоланки, азоб нозил бӯлган чоғи ҳақиқатни англаб етишади, аммо унда ҳеч фойдаси бӯлмайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Эътироз ва таҳдид руҳиясида мухолифлардан аразлаш пайғамбарлар услубидан биридир.Якрав кимсаларни тарбиялаш, ӯзига келтириш мақсадида баъзан уларни ӯз ҳолига ташлаб қӯйиш керак. Эҳтимол, ӯзларини надомат қилиб, ҳақ йӯлига қайтишар.
- Мухолифлар билан аразлашиш муваққат ва мантиқли бӯлиши керак.Бу аразлашиш доимий ва қасос олиш мақсадида бӯлмаслиги керак. Токим якрав ва гумроҳ кимсаларга ислоҳ йӯли батамом беркилиб қолмасин.
- Дин мункирлари шу дунёдаёқ бошқаларга ибрат бӯлсин учун мағлубиятнинг аччиқ таъмини тотиб кӯрадилар. Муминлар эса улар қилмишларининг оқибатини томоша қилишади.
وَتَوَلَّ عَنْهُمْ حَتَّىٰ حِينٍ ﴿١٧٨﴾ وَأَبْصِرْ فَسَوْفَ يُبْصِرُونَ ﴿١٧٩﴾سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ ﴿١٨٠﴾ وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ ﴿١٨١﴾ وَالْحَمْدُ لِلَّـهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ﴿١٨٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир. (178)Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар. (179) Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. (180) Ва Пайғамбарларга салом бўлсин! (181) Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! (182)
Олдинги оятларда шарҳланган амалларни яна бир маротаба таъкидлаш учун бу ояти карималарда ислом пайғамбари ва муминларга қарата буюрилади: Ҳаққа нисбатан якравлик қиладиган ва ҳақни тинглашни истамайдиган кимсаларни бир муддат ӯз ҳолига ташлаб қӯйинг. Аллоҳ уларни қилмишларига яраша жазолаш вақтини кутинг.
“Саффот” муборак сурасиниг сӯнги ояти карималариди буюрилади: Иззат ва қудрат Парвардигорингга хос бӯлиб, ниҳоят иймон аҳли азиз ва муътабар бӯлишади. Кофир ва мушриклар эса зиллат таъмини тотиб кӯришади.
Иймон аҳли Аллоҳга таваккул қилиб, ёлғиз унгагина суянишса, Аллоҳ уларни кофирларга ғолиб айлашига ишочлари комил бӯлсин.
Тарихнинг гувоҳлик беришича Аллоҳ таъоло доимо ӯз элчиларига ёрдам бериб, уларга салом юбориб турган. Шу сабабли оламлар ишини тадбир қилувчи, иззат ва азамат соҳиби бӯлган Аллоҳга ҳамд ва сано айтиш жоиздир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳнинг гунаҳкорларни жазолаш тӯғрисидаги въдалари қатъий ва муқаррардир. Бунга шак келтирмаслик керак.
- Боқий иззат-икром Парвардигорга хосдир. Аллоҳнинг бандалари ҳам азиз ва мукаррамдирлар.
- Оламларнинг ёлғиз Парвардигоригина мақтовларга лойиқ. Зеро, у барча оламларнинг эгаси ва ишларини тадбир қилувчидир. У барча камолот ва гӯзалликларнинг сарчашмасидир.