сентябр 15, 2016 08:30 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 26-чиси Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил зилҳижжа ойининг 14-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 16-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар  ойининг 26-чиси

Ҳижрий- қамарий 1437-чи  йил зилҳижжа ойининг 14-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 16-чи кунидир.

 

Бундан 280 йил муқаддам, милодий 1736-чи йили сентябр ойининг 16-сида:

Немис математик ва физик олими, термометрнинг ихтирочиси Даниэл Габриэл Фаренгейт 50 ёшида оламдан ўтди. У мудом об-ҳаво мизонини аниқлайдиган асбоб ҳақида таҳқиқ қилиб, ниҳоят милодий 1724 йил термометрни ихтиро этди. Бу асбоб бугунги кунларда ҳам ишлатилиб, унинг ӯлчовининг бир мизони “Фаренгейт” деб ном олган .Бу немис олим милодий 1686 йил оламдан ӯтди.

Бундан 195 йил олдин милодий 1821 йил сентябр ойнинг 16-чисида:

 Мексика мамлакати 300 йилдан сўнг Испания мустамликачилигидан озод бўлди ва бу кун ушбу мамлакатнинг миллий куни деб эълон қилинди.  

Мексика мамлакати 1,958,201 (бир миллион туқузюз эллик саккиз минг иккиюзу бир )км квадрат масоҳат билан Марказий Америка Кариб денгизининг ёнида ва Америка Қўшма Штатлари , Гватемала ва Блис  қўшнилигида жойлашган. Мексика аҳолийси католик мазҳабига таалуқлидир. Бу мамлакатнинг пойтахти  Мексико Сити ва пул бирлиги пьесо саналади. Мексика аҳолийсининг аксарияти икки нажодли бўлиб испан тилида сўҳбатлашадилар.

 

Бундан 85 йил олдин милодий 1931 йил 16 сентябр куни Ливия халқининг раҳбари Умар Мухтор мустамлакачи Италияга қарши курашгани боис ўлим жазосига ҳукм этилади. Умар Мухтор милодий 1859 йилда таваллуд топган. У диний олим эди. Умар Мухтор 1895 йилда Судан давлатига боради ҳамда мустамлакачи Англия ҳукуматига қарши Суданлик Маҳдий қўзғолонида иштирок этади.  Аммо ушбу қўзғалон муваффақиятсизликка учраганидан сўнг бир қанча вақт ўтиб Ливияга қайтиб келади. 1911 йилда Италия Ливияни босиб олиш мақсадида Усмонийлар билан жанга киришади ва ғалаба қозонади. Шу пайтда Умар Мухтор, Ливиядаги қабилаларнинг жанчилари ёрдамида Италиялик босқинчиларга қарши курашади ва бу урушда уларга кўп талофат  етказади. Ниҳоят Италиялик ҳарбийлар замонавий қурол-яроқлардан фойдаланиб Умар Мухтор ва унинг ҳамрохларини қўлга олишади. Шундан кейин бир неча кун ўтиб Умар Мухторни ва шерикларини дорга осишади. 

 

Бундан 38 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1359-чи йил шаҳривар ойининг 26-чисида:

Ироқнинг ўлимга маҳкум этилган диктатори Саддом 1975 йилда имзоланган Ал-Жазоир  шартномасини бир томонлама шаклда ботил деб эълон қилди. Саддом ушбу сайъ-ҳаракати билан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши ҳужум қилиш учун замина яратиб, Муҳаммад Ризошоҳнинг инқирози ва Эронда Исломий Инқилобнинг ғалаба қозонишидан кейин минтақа мамлакатлари ва буюк қудратлар ўртасидаги муносибатларга чуқур таъсир етказди. Шу сабабдан Америка ва унинг Европа ва минтақадаги иттифоқчилари Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан бошлаб, янги ташкил этилган Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ағдаришни ўз ишчи дастурларига киритишди. Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши барча томонлама ҳарбий ҳужум қилишни бошлаш  учун шон-шўҳрат ва қудратга берилган Саддомни гижгижлантириш энг яхши вариант эди. 1975 йилдаги Ал-Жазоирнинг шартномаси икки мамлакат ўртасида чегара масалалари бўйича мавжуд бўлган ихтилофларни бартараф этиш учун келишилган энг сўнги шартномалар жумласидан эди. Саддом ҳижрий-шамсий 1359- чи йил шаҳривар ойида Эронга қарши ер, ҳаво ва денгиз орқали барча томонлама ҳужумларни бошлади.  Бу уруш 94 ой давом этди ва Эрон халқининг жовидон қолган қаҳрамонлигини намойиш этди.

Бу урушда унлаб бегона мамлакатлар Эронни таслим этиш мақсадида ўзларининг қурол-яроқ, ҳарбий кучлари ва молиявий кўмакларини Ироққа жўнатишди. Аммо Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг донолик билан раҳбарлик қилиши ва Эрон мусулмон халқининг устуворлик ва матонатли муқовимати душманларни мағлуб этди ва ҳижрий-шамсий 1367 йил мурдод ойида уларнинг мақсадлари амалга оширилмасдан охирга етди.