Нур томон йӯл--840
« Зуммар " муборак сураси 5-6-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Зуммар” муборак сураси 5- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بِالْحَقِّ ۖ يُكَوِّرُ اللَّيْلَ عَلَى النَّهَارِ وَيُكَوِّرُ النَّهَارَ عَلَى اللَّيْلِ ۖ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ ۖ كُلٌّ يَجْرِي لِأَجَلٍ مُّسَمًّى ۗ أَلَا هُوَ الْعَزِيزُ الْغَفَّارُ ﴿٥﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
У осмонлару ерни ҳақ ила яратган, кечани кундуз устига ўрайдиган, кундузни кеча устига ўрайдиган, қуёш ва ойни бўйсундирадиган зотдир. Ҳар бири белгиланган муддатча юрмоқда. Огоҳ бўлингким, У азизу ўта мағфиратли зотдир. (Оятда Аллоҳ таолонинг ҳеч бир шерикка, фарзандга мутлақо ҳожати йўқлиги баён қилинмоқда. Аллоҳ таоло ваҳдониятининг далиллари эслатилмоқда.) (5)
Ӯтган суҳбатимизда Аллоҳнинг оламларни яратиш ва ундаги ишларни тадбир қилишдаги ягоналиги ҳақида тӯхталган эдик. Шунингдек, диний эътиқод Аллоҳга мақбул келиши учун ҳар қандай ширк ва хурофий ғиллу ғашликлардан пок бӯлиши керак, дея таъкидлаган эдик.
Бу ояти каримада ягона Аллоҳнинг тавсифида буюрилади: Барча юлдуз ва сайёралар, шунингдек ой ва қуёшни ҳам У яратди. Аллоҳ жорий қилган қонуниятлар бу самовий жисмлар устидан ҳукмронлик қилади. Ҳар бир юлдуз, ой ва қуёш ҳаракатланадиган меҳварлар Аллоҳ томонидан белгиланган бӯлиб, бу ҳаракатларнинг маълум натижалари ҳам бор. Мисол учун ернинг ӯз ӯқи ва қуёш атрофида айланишидан кеча-кундуз ва йил фасллари вужудга келади.
Шубҳасиз, оламда яратилган барча ашёлар ҳикмат асосида бӯлиб, уларнинг барчаси улкан бир мақсадга қаратилгандир. Улар тасодифий ёхуд мақсадсиз воқеа-ҳодисалар эмас. Шу сабабли ояти кариманинг ибтидосида яратилиш тизимининг ҳақ эканлиги таъкидланади.
Ояти кариманинг давомида буюрилади: Осмон жисмларининг ӯз меҳварида ҳаракатланишида махсус замон ва макон ҳисоб-китоб қилинган. Уларнинг ӯз меҳваридаги ҳаракати маълум муддатгача давом этади. Ва оқибат бир куни келиб ҳаракатдан тӯхтайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ушбу ояти каримага асосан яратилиш тизими ҳақ ва маълум мақсадга қаратилгандир.
- Осмон жисмларининг ӯз меҳварида такрор айланиши Аллоҳ буйруғи асосида бӯлиб, у қатъий ҳисоб-китоб қилинган. Бу ҳаракат Худо белгилаган ва муқаддар айлаган вақтгача давом этади.
Энди “Зуммар” муборак сураси 6- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ ثُمَّ جَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَأَنزَلَ لَكُم مِّنَ الْأَنْعَامِ ثَمَانِيَةَ أَزْوَاجٍ ۚ يَخْلُقُكُمْ فِي بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ خَلْقًا مِّن بَعْدِ خَلْقٍ فِي ظُلُمَاتٍ ثَلَاثٍ ۚ ذَٰلِكُمُ اللَّـهُ رَبُّكُمْ لَهُ الْمُلْكُ ۖ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ فَأَنَّىٰ تُصْرَفُونَ ﴿٦﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
У сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди. У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида, бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Барча мулк Уникидир. Ундан ўзга ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасиз?! (Ушбу оятда Аллоҳ таоло инсонни она қорнида уч зулмат ичида яратганининг хабарини бермоқда. Уч зулмат нима? Тафсирчи уламоларимиз бу саволга, уч зулматнинг бири ҳомилани ўраб турувчи парда, иккинчиси бачадон, учинчиси қорин, деб жавоб берганлар. Илмий тараққиёт бу жавобни яна ҳам аниқлаштирди. Мутахассис олимлар ўтказган текширишлардан ҳомилани ўраб турувчи парда уч қават экани маълум бўлди. Аллоҳ таолонинг: «оналарингиз қорнида уч зулмат ичида», дегани бежиз эмас экан. Қориннинг ичида уч зулмат, уч қават пардани яратган ким? Нима учун бир эмас, икки эмас ёки тўрт эмас, айнан уч қават? Шунинг ўзи Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига далил эмасми?) (6)
Бу ояти каримада ердаги махлуқотлар, жумладан инсон ва ҳайвонларнинг яратилишига ишора қилиниб, буюрилади:
Ҳаммангиз аёли ҳам ӯзининг жисмидан яратилган бир Одамдан яратилгансиз. Барча одамларнинг илдизи ер юзидаги биринчи одамлар Одам Ато ва Момо ҳавога бориб тақалади. Аҳли башар ана шу икки кишидан тарқалган.
Сӯнгра минг йиллардан буён инсоннинг гӯшт, сут маҳсулотлари, кийим-кечак ва уловга бӯлган эҳтиёжларини қоплайдиган уй ҳайвонларига ишора қилиниб, буюрилади: Аллоҳ инсоннинг роҳат-фароғатини таъминлаш учун 4 хил ҳайвонни унга ром қилди: сигир, қӯй, эчки ва туя. Бу ҳайвонларнинг эркак-урғочиси ҳар қайсиси ӯзига хос услубда инсонга хизмат қилади.
Ояти кариманинг давомида инсоннинг она қорнидаги яратилиш жараёнига тӯхталиб, буюрилади: ҳомила ота-онанинг назаридан пинҳон жойда уч қават парда билан ӯралгандир. Аллоҳ нутфани босқичма-босқич парваришлаб, уни бир шаклдан бошқа бир шаклга кирита боради. Тӯққиз ойдан сӯнг эса уни етилган чақалоқ сифатида дунёга келтиради.
Ояти кариманинг охирида Аллоҳга мункир бӯлган ҳамда унга ширк келтирганларга қарата буюрилади: Бу сизнинг ҳам яратувчингиз ва ҳам тарбиялаб ӯстирувчингиз бӯлган Аллоҳдир. Ҳеч ким унинг каби яратувчилик ва парвариш қилиш қудратига эга эмас. Шундай экан, нега сиз уни қӯйиб, бошқа худо излаб юрасиз?
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Барча инсонлар ирқ, қавм, ранг ва тиллари турлича бӯлишига қарамай бир ота-онанинг фарзандидирлар. Шу сабабли улар ӯзаро қариндош ҳисобланади.
- Эркак ва аёл жисмоний хилма-хилликка эга, аммо улар инсонийлик ҳамда камолот касб қилишда ӯзаро тенгдирлар.
- Инсон фарзанди бир неча босқичда шаклланиб, яралади. Унинг ҳомила шаклда ривожланиши Аллоҳнинг яширин муъжизаларидандир. Чақалоқ туғилиши билан бу Илоҳий муъжизанинг янги қирралари очила боради.
- Аллоҳ бизнинг яратувчимиз, ишларимизни тадбир қилувчи ва вужудимизнинг соҳибидир. Барча неъматлар уники деб билишимиз, унга иймон келтиришимиз ва фақат унгагина суянишимиз лозим. Зеро, бошқалар ҳам худди биз каби Аллоҳнинг махлуғидирлар.