сентябр 17, 2016 06:11 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 27- чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 17-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 27- чиси

Ҳижрий қамарий 1437  йил зилҳижжа ойининг  15-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр  ойининг 17-чи кунидир.

 

Бундан 1223 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 214 йил зилҳижжа ойининг 15-чисида:

Ислом дининг суюкли Расули Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок навераларидан бўлмиш "Ҳодий" лақаби билан маълум бўлган ҳазрат Имом Али Ан-Нақий алайҳисалом Мадина шаҳрида таваллуд топди. Ул ҳазрат ўз бузургвор отаси Имом Жавод алайҳиссаломнинг дунёдан риҳлат қилишларидан кейин мусулмонларни ҳидоят этиш ва раҳбарлик қилишнинг хатарли рисолатини ўз зиммасига олди ва Мадина шаҳрида халқни ҳидоят этиш ва бошқариш билан шуғулланди. Имом Ҳодий алайҳиссаломнинг имомат қилиш даврлари нотинчлик ва тартибсизлик даври билан туғри келган эди ва Аббосийлар сулоласининг ҳокимлари бирин-кетин қудрат бошига келарди. Аммо Имом Ҳодий алайҳиссалом  ва унинг тарафдорлари Аббосийларнинг золим ҳокими Мутаваккилга соладиган хатарлари Имом Ҳодий алайҳиссаломни Мадина шаҳридан Ироқда жойлашган Самиро шаҳрига кўчириш ва ул ҳазратни назорат остига қарор бериш сабабига айланди. Ҳукумат идоралари томонидан Имом Ҳодий алайҳиссаломга қарши тўтган бу чеклов ва босимларига қарамасдан ул ҳазрат кўпгина шогирдларни тарбиялади. Уларнинг жумласидан парҳизкор муҳаддис ва олим ҳазрат Абдулазим Ҳасаний эди ва у ҳам Имом алайҳиссалом ва ёронлари билан бирга исломий асил маданиятни муҳофазат этарди. Имом Ҳодий алайҳиссалом Мутаваккил билан қилган тўқнашувларида Аллоҳ таолонинг азамати ва буюклигини  назарга оларди ва ҳамиша ислом ва Муҳаммадий расм-русумларнинг ҳақиқийлигини далиллар билан таъкидларди. Бу буюк имомнинг таваллуд топган куни муносибати билан барча мусулмонларни табриклаган ҳолда, ул ҳазрат баён этган чиройли бир сўзни сизларга тақдим этамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар: "Ҳар бир яхшиликдан афзалроқ  бу эзгў амал қилувчи ва  арзийдиган ҳар бир сўздан яхшироқ  нарса бу ушбу сўзни баён этувчи шахс ва илмдан афзалроқ нарса бу уша илмнинг эгаси ҳисобланади."

 

Бундан 68 йил олдин милодий 1948 йил сентябр ойнинг 17-чисида:

Германиялик ёзувчи ва ҳаётий асарларнинг  ёзувчиси бўлмиш Эмиль Людвиг оламдан ўтди. Эмиль Людвиг номи билан танилган  Герман Кохан милодий 1881 йил 25 январ ойида Германиянинг Бреслав шаҳрида таваллуд топди. У ёшлигида бир муддат тижорат ишлари билан шуғулланди ва ундан сўнг ҳуқуқ йўналишида таълимот олишни бошлади. Аммо бу иш узоқ давом этмади  ва унинг ёзувчиликка бўлган қизиқиши яна қизғин куч олди ва у турли асарларни ёзиш учун сайъ-ҳаракат қилди. Агарчи ушбу асарлар керакли даражада мавафаққият олиб келмаган бўлсада,  аммо уни ушбу ҳунарда куч синаши учун имконият яратди. Людвиг кейинги йиллар давомида машҳур ёзувчига айланди. Людвиг биринчи жаҳон урушидан олдин Германияда машҳур бўлган газеталардан бири томонидан Европанинг немис тилида сўзлашадиган мамлакатларга мухбирлик қилишга даъват этди. У биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари орасида дунёнинг машҳур шахсиятларининг ҳаётлари ва таржумаи ҳоллари ҳақида асар ёзди ва ушбу йўлда машҳурликка эришди. Бу таржимаи ҳоллар руҳий ва психологик нуқтаи назаридан ҳам жуда аниқ эди. Людвиг милодий 1940 йилда Америкага сафар қилди ва ўз умрининг охиригача бу сарзаминда қолди. Людвиг ёзган асарлар жумласидан Гёте, Бетховен, Сталин, Бисмарг ва Рузвелт биографиялари саналади. Эмил Людвик охири милодий 1948 йил 17 сентябр ойида 67 ёшида вафот этди.

   

Бундан 28 йил илгари ҳижрий-шамсий 1367 йил шаҳривар ойнинг 27-чисида:

Эронлик машҳур шоир устод Муҳаммад Ҳусейн Шаҳриёр оламдан ўтади. У ҳижрий-шамсий 1285 йили Табриз шаҳрида таваллуд топган. Унинг болалик даври Сатторхон ва Боқирхон раҳбарлигида Эрон Машрута эркинсеварликлар ҳаракати билан бирга ўтди. У болалигида Қуръон ва Ҳофиз девони билан ошно бўлган эди. Бошланғич ҳавза маълумотини олганидан сўнг Теҳронга борди ва дорулфунун мадрасасига кирди.  Шаҳриёр Теҳрон дорулфунунида ўрта  маълумот олганидан  кейин тиббиёт ўқув  юртига киради. Аммо бир меҳр-муҳуббат жараёни вужудга келиши ва беш йил таълим олганидан сўнг докторлик дипломини олмасдан Теҳрон ва билим юртини тарк этди ва Хуросонда давлат ишига кирди.  У Нишопурда  машҳур наққош Камол-ул Мулк билан учрашди ва унинг васфида ўзининг бир шеърини бағишлади. Ундан кейин Шаҳриёр бир муддат давомида Теҳронда яшади ва шамсий 1319 йилдан бошлаб Табрезда сукунат қилди. Шу билан бирга у исломий наҳзат авж олиши билан шеър тили билан Исломий Инқилобни қуллаб-қувватлади. Шаҳриёр Эроннинг ҳозирги  энг машҳур ғазалсаройларидан бири унвонида танилган ва машҳур бўлган шоирдир. У форс шеъриятининг турли жанрларида асар ижод қилган. Ғазал, қасида, қитъа, рубоий ва янги шеър булар жумласидандир. Шаҳриёр халқ шоири , нозик туйғу ва латиф руҳга эга бўлган  ижодкордир. Шу билан бирга у мазҳабий  бир шоир бўлиб, Ислом пайғамбари (с) ва Ул ҳазратнинг  Аҳли байтларига атаб кўплаб шеърлар ёзган.  Шаҳриёр шамсий 1367 йил  Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг олтин хат лавҳини қулга киритиб фахрий диплом ва танланган шеър унвонига чиқарган ёдгорлик тангани олишга сазовор бўлди. Бу машҳур шоир охири шамсий 1367 йил 27 шаҳривар ойида 82 ёшида Теҳронда вафот этди ва Табрездаги Мақбаратуш-Шуаро қабристонида дафн этилди. Устод Муҳаммад Ҳусейн Шаҳриёрнинг хотирасини эъзозлаш учун бу машҳур шоирнинг вафот куни 27 шаҳривар ойи форс адабиёти ва шеърияти унвони билан номланган.