декабр 19, 2019 18:33 Asia/Tashkent

«Ғофир" муборак сураси  29-33-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Ғофир” муборак сураси  29- ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:

يَا قَوْمِ لَكُمُ الْمُلْكُ الْيَوْمَ ظَاهِرِينَ فِي الْأَرْضِ فَمَن يَنصُرُنَا مِن بَأْسِ اللَّـهِ إِن جَاءَنَا ۚ قَالَ فِرْعَوْنُ مَا أُرِيكُمْ إِلَّا مَا أَرَىٰ وَمَا أَهْدِيكُمْ إِلَّا سَبِيلَ الرَّشَادِ ﴿٢٩﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Эй қавмим, бугунги кунда мулк сизникидир. Ер юзида юзага чиқиб турибсизлар. Агар бизга Аллоҳнинг азоби келса, унда бизга ким ёрдам беради?!» деди. Фиръавн: «Мен сизга ўзим кўраётган нарсадан бошқани кўрсатмасман ва сизларни тўғри йўлдан бошқага йўлламасман», деди. (Яъни, меникидан бошқа фикрни қабул қилишингизга рози эмасман, билиб қўйинг, фақат менгина сизни тўғри йўлга бошлайман, деди.) (29)

Олдинги суҳбатимизда Фиръавн даргоҳидаги мӯмин бир киши ҳазрат Мӯсони ӯлдирмаслик учун ишончли далиллар келтирди, дея эслатгандик. Унинг айрим гапларини ӯтган суҳбатимизда шарҳладик.

Мӯмин киши Фиръавн ва сарой аҳлига қарата  сӯзини давом эттиради: Сиз бугун Мисрнинг бепоён ҳудудларида ҳукумат юритасиз. Мамлакат ишларининг тизгини қӯлингизда. Мусо сизга қарши ҳеч иш қилолмайди. Аммо уни ӯлдирсангиз, бордию унинг сӯзлар ҳақ бӯлса, сиз Худонинг қаҳрига қолиб, ҳукумат қӯлингиздан чиқиб кетиши мумкин. Шу сабабли қиладиган ишингизнинг натижасини яхшилаб ӯйлаб кӯришингиз керак.

Унинг гаплари сарой аҳлига таъсир қилиб, уларнинг кӯнглини юмшатди. Аммо Фиръавн ҳазрат Мӯсони ӯлдириш ҳақидаги фикридан қайтмай, якравлигини давом эттирди. Дарвоқе, тарих давомидаги барча золим ва тоғутлар ӯзларининг гапини гап деб келишган.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Киши ӯзининг бугунги қудрат ва шуҳратига мағрурланиб, кибр-ҳавога берилмаслиги керак. Зеро, агар Аллоҳ ирода қилса, бу қудрат ва шуҳратни бир лаҳзада қӯлдан бериши мумкин.
  2. Гунаҳкорларни нолойиқ ишлардан қайтариш иймон аҳлининг вазифасидир, ҳатто агар улар Фиръавн каби қудрат соҳиби бӯлсалар ҳам.
  3. Огоҳлантиришга таважжуҳ қаратмай, ӯзини ақли кул деб билиш барча фиръавний диктаторларнинг хислатидир.

Энди  “Ғофир” муборак сураси   30-31-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَقَالَ الَّذِي آمَنَ يَا قَوْمِ إِنِّي أَخَافُ عَلَيْكُم مِّثْلَ يَوْمِ الْأَحْزَابِ ﴿٣٠﴾ مِثْلَ دَأْبِ قَوْمِ نُوحٍ وَعَادٍ وَثَمُودَ وَالَّذِينَ مِن بَعْدِهِمْ ۚ وَمَا اللَّـهُ يُرِيدُ ظُلْمًا لِّلْعِبَادِ ﴿٣١﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Иймон келирган киши: «Эй қавмим, албатта, мен сизга ҳам бошқа фирқалар кунига ўхшаш кун... (30) Нуҳ қавми, Од, Самуд ва улардан кейингилар ҳолига ўхшаш ҳол бўлишидан қўрқаман. Аллоҳ бандаларга зулмни ирода қилмас. (31)

Мӯмин киши Фиръавн ва сарой аҳлини ҳазрат Мусони ӯлдириш фикридан қайтариш учун ӯтганларнинг саргузаштини эслатди:

Сиз Нуҳ, Од ва Самуд қавмининг саргузаштини яхши биласиз. Ривожланишда юксак натижаларга эришганлигига қарамай Нуҳ қавми даҳшатли тӯфон, Од қавми ҳалокатли қуюн, Самуд қавми эса қӯрқинчли чақмоқ билан ҳалок этилди.

Мен Миср маданияти ӯша ӯтган қавмлар тамаддуни каби барбод бӯлмасин деб қӯрқаман. Албатта, бу қавмлар гуноҳ ишлари, пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлари ёхуд уларни ӯлдиргани учун бу фалокатларга гирифтор бӯлишди. Аллоҳ бандаларига зулмни раво кӯрмайди. Худо бандаларини яратиб, чексиз неъматларни ато айлаб, доимо уларга лутф-карам ила муносабат қилади. Афсуски, айрим бандалар ӯзининг якравлиги ва туғёнга кетиши билан Илоҳий жазони сотиб олади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Қуръон таълимоти бӯйича ӯтганлар саргузаштидан ибрат олиш инсоннинг тӯғри йӯлни танлашига кӯмаклашади.
  2. Нотӯғри амал ва фикр-қараш кишининг одатий ҳолига айланса, демак, у ҳалокатли жар ёқасидадир. Ӯтмишдаги айрим қавмлар ҳам ботил ақида ва ёвуз қилмишларга одатланиб қолишганди. Улар доимий равишда ҳақни инкор қилишарди.
  3. Айрим дунёвий бало ва мусибатлар, ҳамда Аллоҳнинг ғазаби қилган амалларимизнинг натижасидир.

Энди  “Ғофир” муборак сураси   32-33-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَيَا قَوْمِ إِنِّي أَخَافُ عَلَيْكُمْ يَوْمَ التَّنَادِ ﴿٣٢﴾ يَوْمَ تُوَلُّونَ مُدْبِرِينَ مَا لَكُم مِّنَ اللَّـهِ مِنْ عَاصِمٍ ۗ وَمَن يُضْلِلِ اللَّـهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ ﴿٣٣﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Эй қавмим, албатта, мен сизларга нидолашув кунидан қўрқаман. (32) У кунда ортга қараб қочасиз. Сиз учун Аллоҳдан ҳеч бир қутқаргувчи бўлмас. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас. (33)

 Мӯмин киши ӯз сӯзини давом эттириб, Фиръавн ва сарой аҳлига қарата деди: Ӯтган қавмлар каби бизга ҳам Илоҳий азоб нозил бӯлса ундан яшириниш ёхуд қочиб қутулишнинг иложи йӯқ. Дод-вой солиб бир-биримизни кӯмакка чақирамиз, аммо ҳамма ӯзи билан ӯзи оввора. Ӯша куни фақатгина Аллоҳнинг ҳидоятига эргашган ва пайғамбарларининг таълимотини ҳаётига жорий этган кишиларгина нажот топади.

Бу ояти карималарда залолат Аллоҳга нисбат берилган. Аммо залолат инсонларнинг ёвуз қилмишлари ва нотӯғри қарорларининг натижасидир. Куфр йӯлини танлаб, гуноҳларга ғарқ бӯлган кофир ва гунаҳкорлар бу қилмишлари билан ӯзларига ҳидоятдан маҳрум бӯлиш ва ҳалокат жарлигига қулаб тушиш заминаларини муҳайё этишади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Гунаҳкорларни огоҳлантириш мумин кишининг вазифасидир.
  2. Ҳидоят ва залолат Аллоҳнинг иродасидадир.
  3. Ҳидоят ва залолатда ӯртача, яъни учинчи йӯл йӯқ. Илоҳий ҳидоят йӯлини танламаган киши залолатга дуч келади. Учинчи йӯл йӯқ.