Тарихий саналар
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 29-си
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 29-си, ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 17-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 19 сентябр.
Бундан 109 йил олдин, яъни милодий 1907 йилнинг 19 сентябрида биринчи бор инсоният тарихида иссиқлик ва энергия ишлаб чиқарувчи модда, сунъий нефт яратилади. Ушбу иссиқлик моддаси шотландиялик химик Жеймз Янг томонидан кашф этилади. Янг йирик кўмир кони ва яхши жиҳозланган лабараторияга эга эди. У кўмирни буғга айлантириш орқали сунъий нефт ишлаб чиқаради.
Бугунги кундан 41 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1396 йилнинг 17 зилҳижжа ойида етук олим ва мужтаҳид Оятуллоҳ Оқо Раҳим Арбоб Исфаҳоний вафот этган. У қамарий 1297 йилнинг 12 жамодиюлаввал ойида Исфаҳонда таваллуд топган. Оятуллоҳ Оқо Раҳим Арбоб Исфаҳоний бошланғич маълумот олганидан кейин турли ҳавзаларда таҳсил олади. У ўша замоннинг етук устозлари Абулмаоли Калбосий, Охунд Мулломуҳаммад Коший, Саййид Муҳаммадбоқир Дурчаий ва Мирзо Жаҳонгирхон Қашқоийдан сабоқ олган ҳамда Оятуллоҳ Саййид Ҳусейн Табобоий билан ҳам суҳбатдош бўлган. Бу етук фақиҳ қамарий 1396 йилда 99 ёшида Ғадир байрами кечасида вафот этган.
Бундан 25 йил олдин, милодий 1991 йилнинг 19 сентябрида Қувайт ва Америка ҳарбий шартнома имзолашади. Ироқ томонидан Қувайт ишғол этилгани тамом бўлганидан олти ой ўтгач, ушбу шартнома имзоланган эди. Қувайт расмийларининг иддао қилишларича, ушбу шартнома Ироқнинг ушбу мамлакатга қайтадан ҳужум қилишини олдини олиш учун имзо этилган. Мазкур шартномага мувофиқ АҚШ Қувайт бандаргоҳиларидан фойдаланиш, унинг териториясида ҳарбий кучларини жойлаштириш ва Қувайт армияси билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш ҳақига эга бўлади.
1992 йилда Англия ва Франция давлатлари ҳам шунга ўхшаган ҳарбий шартномаларни Қувайт билан имзолашади.
Кейинги йилларда Форс кўрфази жанубининг бошқа ўлкаларидан бўлмиш Баҳрайн, Қатар, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари ҳам Америка, Англия ва Франция билан ҳарбий шартномалар имзолашади. Бу каби шартномалар Форс кўрфази ҳошиясида яшовчи араб шайхлари учун хафвсизлик келтириш ўрнига минтақада қуролланиш рақобатлари ва нотинчликларга сабаб бўлди.
Бундан беш йил муқаддам, яъни шамсий 1390 йилнинг 29 шаҳривар ойида Афғонистон Тинчлик олий кенгаши раиси Бурҳониддин Раббоний террор қилинади. Бурҳониддин Раббоний милодий 1940 йилнинг 20 сентябрида таваллуд топган. У Афғонистон Исломий жамият партиясининг раҳбари ва ушбу мамлакатда мужоҳидлар ҳукуматининг биринчи президенти эди. Ҳижрий –шамсий 1389 йилда Ҳомид Карзай фармони билан ташкил этилган Афғонистон Тинчлик олий кенгаши раислигини Раббоний зиммасига олган эди. Ушбу кенгаш толибонлар билан музокаралар олиб бориш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш учун ташкил этилган эди. Шамсий 1390 йилнинг 29 шаҳривар ойида Раббонийнинг уйида ушбу кенгашнинг айрим аъзолари ва толибон гуруҳининг икки вакили билан музокара ўтказаётган вақтда толибон гуруҳи аъзосининг бири салласида яширган бомбани портлатади ва Раббоний ҳалок бўлади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.