сентябр 19, 2016 10:02 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 30-чиси: Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 18-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 20-чи кунидир.

Бугун сешанба

Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар  ойининг 30-чиси:

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 18-чиси:

 Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 20-чи кунидир.

Азизлар бугунги сана "Ғадири хум" байрамига тўғри келияпти, ушбу қувончли кун муносабати билан барчангизни чин қалбдан муборакбод этамиз.

Бундан 1427 йил олдин ҳижрий- қамарий 10 йил зулҳижжа ойининг 18 кунида:

Ислом динининг азиз пайғамбари ҳазрати Муҳаммад (сав) ўзининг охирги ҳаж сафаридан қайтиб келаётган пайтда Аллоҳ таолонинг амри билан ўз ўрнига ўринбосар этиб ҳазрат Али (а)ни тайинлади. Пайғамбари Акрам (сав)нинг ушбу тадбирларини Маккаю Мукаррамадан ҳаж амалини адо этиб қайтиб келаётганда Мадина йўлидаги "Ғадири Хум" деган жойда ихтиёр этдилар. Худди шу ерда пайғамбаримиз (сав) баландроқ жойга чиқиб олиб ўз хутбаларини ўқидилар. Шундан сўнг Расули акрам (сав) ҳазрати Али (а)нинг қўлларини юқорига кўтариб одамларга қарата шундай марҳамат қилдилар, "Мен кимнинг мавлоси бўлсам Али ҳам унинг мавлосидир, Аллоҳим кимда-ким Алини яхши кўрса сен ҳам уни яхши кўр, кимдир унга душманлик қилса сен ҳам унга душманлик қилгин" дедилар. Шунингдек Расулуллоҳ (сав) Қуръони карим ва ўзининг аҳли байтлари ҳақида топшириқлар бердилар ва марҳамат қилдиларки, бу иккаласи қиёматда ҳавзи кавсарда учрашгунга қадар асло бир биридан айрилмайди. Пайғамбари Акрам (сав) ушбу илоҳий фармонни мусулмонларга етказганларидан сўнг, расули Акрам (сав)га Моида сурасининг учинчи ояти каримаси нозил бўлди ва ул ҳазратга башорат бўлди. Аллоҳ таоло шундай деди, "Бугун кофир бўлган кимсаларнинг сизларни динингиздан чиқаришдан умидлари узилди. Бас, сизлар улардан қўрқмангиз. Мендан қўрқингиз! Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим". Шулардан келиб чиқиб ушбу кун байрам деб эътироф этилган. Эрон юртида ва бошқа мусулмон ўлкаларда ушбу кун тантанали ва шукуҳли тарзда нишонланади.

                         

Бундан 765 йил олдин ҳижрий-қамарий 672 йил зилҳижжа ойнинг 18-чисида:

Буюк донишманд ва сиёсатчи  "Хожа Насриддин Тусий" вафот этди. Муғулларнинг Эронга қилган ҳужумларидан сўнг Хожа Насриддин Тусийнинг илмий мақоми ва фикрий қадриятлари сабаб бўлдиким, муғул Ҳалокухон уни ўзининг  бузургворлари қаторида қуйиб, уни ўз жонини муҳофазат этишга нисбатан  сайъ-ҳаракат қилишини хоҳлади. Бундан кейин Хожа фаровон нуфуз ва мавқега эга бўлди ва ислом маданияти ва мусулмон мамлакатларига катта хизмат кўрсатди. Маданий марказлар, кутубхоналар ва илмий муассасаларига ўт қуйишнинг олдини олиш, муғулларнинг ғазабларига гирифтор бўлган ўз замонининг буюк уламолари ва донишмандларининг жонини нажот бериш, исломий мамлакатларга муғулларнинг ҳужумларининг олдини олиш ҳамда Мароғанинг катта расадхонаси ва унинг кутубхонасини жиҳозлантириш каби хизматлар  муғуллар ҳукуматида вазирлик қилган даврида Хожа Насирнинг кўрсатган хизматларидан саналади.  Хожанинг дарс ўтиш анжумани катта ривож-равнақ топди ва унда фазилатли шогирдларни тарбиялади.  Аллома Ҳеллий, Камолиддин Майсам Бўҳроний, Қутбиддин Розий ва Сайид Рукниддин Астарободий Хожа Насириддин Тусийнинг шогирдлари жумласидандир. Бу буюк олимдан 80 ортиқ китоб ва рисолалар боқий қолди. "Ахлоқи Носирий", "Асосул-Иқтибос", "Авсофул-Ашроф" ва "Илмул-Мусаллас " каби китоблар уларнинг жумласидандир. Бу донишманд 75 ёшида вафот этди ва Ироқнинг Козимин шаҳрида дафн этилди.  

Бундан 185 йил илгари милодий 1831 йил сентябрь ойининг 20-чисида:  

Буғ билан ҳаракат қиладиган биринчи автобус ихтироъ этилди. Буғ кучидан ҳаракат қиладиган ушбу янги автобус 30 кишини ташиш имконига эга эди ва унинг ҳаракат қилиш тезлиги эса жуда кам эди. Бу автобусни ихтироъ этган шахс англиялик Гордан Бронз эди. Бугунги автобуслар бензин ёқилғиси ва ривожланган тажҳизотлардан фойдаланиши билан умумий транспортнинг энг муҳим воситаларидан бирига айланиб қолган.