Тарихий саналар
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 31-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 –чи йил зилҳижжа ойнинг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 21-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 31-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 –чи йил зилҳижжа ойнинг 19-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 21-чи кунидир.
Бундан 150 йил аввал милодий 1866 йил сентябр ойининг 21-сида:
Англиялик тарихшунос ва ёзувчи Герберт Джордж Велз туғилди. У ӯзининг хаёлий ва тарихий достонлари билан машҳур бӯлган. “Замон машинаси”, “Доктор Монро ороли” ва ”Дунёлар уруши” унинг асарларидан ҳисобланади. У милодий 1946 йилда оламдан кӯз юмган.
Бундан 80 йил илгари ҳижрий-шамсий 1315 йил шаҳривар ойнинг 21-чисида:
Эроннинг мусиқашуноси, бастакори ва скрипкачиси Парвизи Ёҳақий номи билан машҳур бўлган Парвиз Сидиқий Порсий Теҳронда таваллуд топди. Парвиз болалигидан бошлаб ўз тоғаси Ҳусейн Ёҳақий олдида яшарди ва мусиқа илмини ундан ўрганди. Сўнгра у Абулҳасан Сабо, Муртазо Маҳжубий ва Алиакбар Шаҳнозий каби машҳур санъаткорлар билан ошно бўлди ва уларнинг дарсларида қатнашиб, айниқса Абулҳасани Сабо олдида мусиқани ўрганди ва Эрон мусиқа санъатининг виолон соҳасидаги устодлардан бирига айланди. Ёҳақий ўз умрининг сўнги бир неча йилларида жароҳатлангани сабабли мусиқа чалишга қодир эмас эди ва шу боис бу вазъият унинг руҳиясига катта таъсир етказди ва охири у шамсий 1385 йил баҳман ойида 70 ёшида юрак сактаси сабабли Теҳрондаги ўз ўйида вафот этди. Уни Биҳишти Заҳро қабристонида дафн этишди.
Бундан 36 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1359 йил шаҳривар ойининг ўттиз биринчисида:
Собиқ Ироқ режими армиясининг ер ва ҳаво кучларининг кенг ҳужумлари билан Эрон ҳудудларига ушбу режимнинг ҳарбий тажовузлари бошланди. Кенг ушбу тажовузкорлик бошланишидан олдин Ироқ армияси Эрон чегараларидаги минтақаларда ўз тажовузларини бошлади. Аммо бу кунда Ироқнинг 12-та ер ва зирҳли ҳарбий қушунлари минг километрдан ортиқ узунликда бўлган айрим жабҳаларда Эроннинг ғарб-жанубий чегараларини ҳужум остига қарор берди. Ироқнинг дастлабки ҳужумларида Эроннинг бир неча шаҳарлари ва чегарада жойлашган унлаб қишлоқлари ишғол этилди. Ва эронлик ҳимояланмаган юзлаб болалар ва аёллар Саддомнинг экспонсианистик сиёсати ва шўҳратпарастлигининг қурбонига айланишди. Бошқа томондан Эроннинг Исломий Инқилоби ғалаба қозониши билан Форс кўрфази минтақаларида ўзларининг ноқонуний манфаатларини хатар остида деб биладиган буюк қудратлар ва шунингдек минтақадаги айрим режимлар кўп молиявий, сиёсий, ҳарбий ва таблиғотий кўмакларини Саддомнинг ихтиёрига қарор беришди. Аммо ўз мақсадларига, яъни янги ташкил этилган Эрон Ислом Жумҳуриятининг низомини ағдаришга эришолмадилар. Чунки Эроннинг мусулмон ва имонли жангчилари шижоат ва жасурлик билан Ироқнинг тажовузкор кучларига муқовимат кўрсатишди. Охири Саддом режимининг тажовузкор кучлари Эрон қуролли қўшунлари томонидан кетмакет зарба кўришлари ва мағлуб бўлишларидан сўнг белгиланган халқаро чегараларига орқага чекинишди ва ҳижрий- шамсий 1367 йил мурдод ойнинг 29-чисида БМТ- нинг 598 резолюцияси асосида икки мамлакат ўртасида оташкесим эълон қилинди. Ҳар йили Эрон Ислом Жумҳуриятида Ироқнинг Эронга қарши тажовуз қилишини ҳижрий-шамсий 1395 йили 31 шаҳривар ойида Эрон Ислом Жумҳуриятида 8 йил давом этган муқаддас мудофаада ширин жонлари баҳоси ила она ватанини ҳимоя қилган мард ватанпарварларнинг порлоқ хотиралари ўлуғланади ва уларнинг хотираларини улуғлаш учун бу ҳафта "Муқаддас мудофаа ҳафтаси" деб номланган.
Бундан 22 йил илгари милодий 1994 йил сентябрь ойининг 21-чисида:
Франциянинг миллий паламенти исломий ҳижоб лойиҳасини тасдиқлаши билан Франция мактабларида ҳижоб билан келишни манъ этди. Франция давлати эркинлик ва демократия бешиги деб иддао қилишига қарамасдан шундай қонунни содир этдиким, Францияда мусалмон талабалар ўз таҳсилотларини давом эттириш учун ҳижобдан фойдаланмасликлари лозим эди. Бу қонун кейинчалик янада кен шакл олди ва ушбу мамлакатнинг бошқа илмий марказлари ва олий ўқув юртларини қамраб олди. Францияда ҳижобни ман этиш шундай бир ҳолда амалга қонунга айлантрилидиким, Франциянинг конституцияси ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш халқаро баённомасига асосан ҳар ким ўзининг диний ақидаларини ижро этиш ва қабул қилишда бошқаларга зиён етказмасдан эркиндир.