сентябр 22, 2016 10:08 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Хижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 1-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 22-чи кунидир.

Бугун пайшанба

Хижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 1-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 20-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 22-чи кунидир.

 

Бундан 1679 йил олдин милодий 337 йил сентябр ойнинг 22-чисида:

"Умумий таърих"-да биринчи даврнинг урушлари номи билан машҳур бўлган  Эрон ва Румнинг ўртасидаги 13 йиллик  уруш сосонийлар куёви бўлмиш Шопур иккинчи ҳукмронлигида бошланди. Иккинчи даврнинг урушлари 359 йилда бошландиҲар иккала даврда ҳам эронликлар ғалаба қозонишди. Биринчи даврда 350-чи йилгача давом этган урушда румликлар Ўрта Ер денгизининг шарқида қўлга киритилган ғаниматларини қўлдан бой беришди ва иккинчи даврда эса уларнинг императори қатл этилди.

 

Бундан 225 йил муқаддам милодий 1791 йил сентябрь ойининг 22-чисида:

Англиянинг машҳур донишманди ва динамитнинг кашфиётчиси Майкл Фарадей таваллуд топди. У милодий 1824-чи йил Англия салтанати анжуманининг аъзолигига қабул қилинди ва бир йилдан кейин ушбу анжуманнинг лабараториясини бошқаришни ўз зиммасига олди. Фарадей милодий 1821-чи йилда илмнинг таърихида биринчилардан бўлиб, электрик энергиясини механика энергиясига айлантиришга муяссар бўлди.  Шу сабабдан Майкл Фарадей электр генераторларнинг умумий усулларини кашф этиши  ва электр кучи заминасида кўп тадқиқот олиб бориши туфайли электро-генератор ва электро-маторларнинг отаси деган лақабни олди. Ушбу буюк донишманднинг хотирасини шод этиш мақсадида электр қувватини ўлчашнинг муҳим бирликларини Фарад деб ном қуйишди.  Электр энергияси заминасида 3 жилддан иборат электрик тадқиқотлар ўтказиш, ҳамда физика ва химия соҳасида тажриба ўтказиш тадқиқотларини амалга ошириш ушбу олимнинг асарларидан ҳисобланади. Англиянинг ушбу донишманди милодий 1867-чи йил август ойининг 25-чисида 76 ёшлигида вафот этди.

 

Бундан 114 йил илгари ҳижрий-шамсий 1281 йил меҳр ойнинг биринчисида:

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси "Ҳазрат Оятуллоҳилузмо  Сайид  Руҳуллоҳ Мусавий Хумайний"раҳматуллоҳи алайҳ Эрон марказида жойлашган Хумайн шаҳрида, таваллуд топди. Ул ҳазратнинг болалик даврида уша диёрнинг уламоларидан бўлган падари бузургворлари шаҳодатга етди ва Сайид Руҳуллоҳ бундан сўнг ўз онаси ва аммасининг назоратлари остида қарор олди. Ул ҳазрат муқаддимавий илмларни олганидан кейин Оятуллоҳ Шайх Абдулкарим Ҳоирий Яздий  наздида илмни касб этдилар ва ушбу устоднинг махсус аҳамиятига қарор олдилар. Ул Ҳазрат Қум илмия ҳавзаси ташкил этилиши билан ушбу шаҳарга сафар қилдилар. Ва Оятуллоҳ Шайх Эллий Акбар Яздий ва Муҳаммад Али Шоҳободий каби фазилатга эга бўлган олимларнинг илмларидан фойдаланиб, ҳайат, ирфон, ҳикмат ва фалсафа илмларида вилоят даражасини касб этишга муяссар бўлдилар. Оятуллоҳ Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ кейин ўзининг дарс бериш маҳфилини ташкил этдилар. Ул ҳазратнинг олдиларида кўп шогирдлар тарбия олишдиким, наҳзат жараёнида ул ҳазратнинг ёронлари ва ёрдамчиларидан эдилар. Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Оятуллоҳ Буружердийни Қумга даъват этишда муҳим рол уйнаган ва ҳимоят этган шахслардан эдилар. Оятуллоҳ Буружердийнинг риҳлат қилганлари ва паҳлавийлар идораларининг исломга қарши кенг режалари бошланишидан кейин Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ зулм ва мустабидлик идораларига қарши ўз фаолиятларини бошладилар ва Эрон исломий уйғониш ҳаракатини йўлга қуйдилар. Бу даврнинг кўп ҳодиса-воқеалари, айниқса Ул Ҳазратнинг капитуляцияга нисбатан қилган эътироз ва қаршиликлари ул ҳазратнинг Туркия ва кейин Ироққа қувғин этишига сабаб бўлди ва кейин Ул Ҳазрат Парижга ҳижрат қилдилар.  Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ  15 йил давомида қувғинда бўлганларидан сўнг ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойида Исломий ўлкага қайтиб келдилар ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг тизимига асос солдилар. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ун йил раҳбарлик қилган йилларида инқилобни инқилобдан кейин юз берган ҳодисалар ва уруш даврида ҳидоят этиб, диний ва маънавий қадриятларни  янгитдан тикладилар  ва зўравон қудратлар томонидан учинчи мамлакатларнинг ички ишларига дахолат этишларига мухолифат қилиш билан одамларга  бошқа йўлни очиб бердилар. Охири ул ҳазрат ҳижрий-шамсий 1368 йил 14 хурдод ойида 88 ёшида оламдан ўтдилар ва Теҳроннинг Биҳишти Заҳро қабристонида дафн этилди.