Нур томон йӯл--882
«Фуссилат" муборак сураси 31-36-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Фуссилат” муборак сураси 31-32- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
نَحْنُ أَوْلِيَاؤُكُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَشْتَهِي أَنفُسُكُمْ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ ﴿٣١﴾ نُزُلًا مِّنْ غَفُورٍ رَّحِيمٍ ﴿٣٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилинган нарсангиз бордир. (31) Бу ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдан зиёфатдир», деб тушарлар. (32)
Илоҳий фаришталарнинг муминлар қалбига нозил бӯлиши ҳақидаги олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: улар дунёда муминларнинг руҳий кӯмакдоши бӯлиш билан бирга охиратда ҳам вафоли дӯстлар мисоли уларга кӯмаклашиб жаннатга ҳидоят қилишади.
Дунёда фаришталар муминларга ҳақнинг ботил устидан ғалаба қозониши башоратини берадилар. Охиратда ҳам уларни Аллоҳнинг дастурхонига даъват қиладилар. Унда истаган неъматлари муҳайё этилади.
Бу уларнинг дунёда нафсларини назорат қилганларининг мукофотидир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Муминларнинг дунёда дӯстлари кам бӯлсада, фаришталар уларнинг самовий дӯстларидир.
Жаннатда мумин киши истаган барча лаззатлар муҳайё қилинган.
Аллоҳ жаннат аҳлига раҳмат ва мағфират асосида муомала қилади.
Энди “Фуссилат” муборак сураси 33-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِّمَّن دَعَا إِلَى اللَّـهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ ﴿٣٣﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?! (Дунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таоло йўлига чақирувчи сўздир. Дунёдаги энг гўзал сўзловчи Аллоҳ таолога даъват қилувчининг ўзидир. Аммо ўша сўзнинг ҳақиқатда гўзал бўлиши ва ўша сўзловчининг ўзи энг гўзал сўзловчи бўлиши учун қуруқ даъватнинг ўзи етмайди. Балки даъват билан бирга, солиҳ амал бўлиши ҳамда: «Албатта, мен мусулмонларданман», дейиши керак. Ана ўшандагина, у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.) (33)
Бу ояти каримада буюрилади: айрим одамлар яхши муомала ва ахлоқлари билан одамларни Аллоҳга даъват этишади.
Бу ояти карима асосида одамнинг Ҳақни англаши ва амал қилишининг ӯзи етарли эмас. Киши бошқаларни ҳам Аллоҳга даъват қилиши лозим. Аллоҳга таслим эканлиги ва Унинг кӯрсатмаларини ҳаётида амалга ошираётганини исботлаши лозим.
Айримлар дин таблиғи йӯлида сай-ҳаракат қилишлари лозим. Улар одамлар қалбидан шак ва иккиланиш зангорларини тозалайдиган дин олимларидир.
Олимларнинг амали бошқалар зиммасидаги дин таблиғи масъулиятини енгиллаштирмайди. Ҳар бир мусулмон бошқаларни яктопарастлик динига даъват қилишга бурчлидир.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Энг яхши сӯз одамларни Аллоҳга даъват этувчи сӯздир.
Азон чақириш одамларни Аллоҳга даъват қилишнинг энг содда усули ҳисобланади.
Мусулмонлигимиз ва Аллоҳ қаршисида таслим эканлигимиздан ифтихор ҳиссини туйишимиз лозим.
Энди “Фуссилат” муборак сураси 34-35-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَلَا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلَا السَّيِّئَةُ ۚ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ ﴿٣٤﴾ وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا الَّذِينَ صَبَرُوا وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا ذُو حَظٍّ عَظِيمٍ ﴿٣٥﴾
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур. (Бу Ислом даъватчилари учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган даъватчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.) (34) Унга фақат сабр қилганларгина эришур. Унга фақат улуғ насиба эгаси бўлганларгина эришур. (Сабр қилмаса, дарҳол ёмон сўзга ёмон сўз қайтаради. Ёмон ишга ёмон иш қайтаради. Бу эса, даъватчига ҳеч фойда бермайди. Аллоҳнинг динига даъват қилувчи шахс кишиларнинг ҳавои нафсларига, ўрганиб қолган одатларига, уларнинг шахсий манфаат деб ўйлаб юрган баъзи бир нарсаларига қарши гапириши керак.) (35)
Ҳақ мухолифлари босим ӯтказишнинг масхаралаш, мазах қилиш, менсимаслик каби турларидан фойдаланишади. Шу сабабли мухолифларни Аллоҳга даъват қилиш учун сабр-тоқатни ишга солиш керак. Аллоҳ бу ояти карималарда буюради: Улар мухолифат учун нодуруст услублардан фойдаланишади. Аммо сиз улар каби амал қилишга ҳақли эмассиз. Сиз ҳеч қачон ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтарманг.Сизнинг услубингиз меҳр-муҳаббатга асосланган бӯлиши керак. Ана шундагина гина ва адоватлар дӯстлик-биродарликка айланиши мумкин.
Аллоҳнинг расули ва ул ҳазратнинг аҳли байтлари ана шу қуръоний кӯрсатма асосида одамларни Худога даъват қилишган. Уларнинг хулқ-одобини кӯрган мухолифлар ӯз қилмишларидан уялиб шарманда бӯлишарди.
Масалан, Макка фатҳида айрим мусулмонлар қасос олишга шошилишарди. Аммо Аллоҳнинг Расули умумий авф эълон қилдилар. Бу нарса мухолифларнинг кӯнглини юмшатиб, душманни дӯстга айлантирди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Одамларни Аллоҳнинг динига даъват этишнинг илмий исботланган муваффақиятли услубларидан бири уларнинг ёмонлигига нисбатан яхшилик билан жавоб қайтаришдир.
Ижтимоий муносабатлар душман билан жанг қилиш саҳнаси эмас, шу сабабли бунда курашиш эмас, балки дӯстлашиш муҳим.
Эзгу иймон ва ахлоқ соҳиби бӯлган киши бошқаларнинг ножӯя гап-сӯз ва амалларига сабр-тоқат билан жавоб қайтара олади.
Энди “Фуссилат” муборак сураси 36-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَإِمَّا يَنزَغَنَّكَ مِنَ الشَّيْطَانِ نَزْغٌ فَاسْتَعِذْ بِاللَّـهِ ۖ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ﴿٣٦﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Агар сени шайтон васвасасидан бир васваса тутса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У зот ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир. (Агар шайтон васвасага солиб, сени ёмонликларни яхшилик билан қайтаришдан айнитмоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг Ўзидан паноҳ сўра. унга сиғин. У сени сақлайди. «Албатта, У зот ўта эшитувчи ва ўта билувчи зотдир». У ҳар бир муҳтожнинг илтимосини эшитади. Даъватчи буни яхши англаши лозим.) (36)
Эслатиш жоизким, шайтон доимо одамлар орасида гина-кудуррат сочиш билан оввора. У одамлар ӯртасидаги тинч-тотувлик ва самимиятдан қийналади. Шу сабабли Аллоҳ бу ояти каримада Пайғамбар ва барча муминларга қарата буюради: Аллоҳнинг динига даъват пайти ножӯя гап-сӯзларга сабр қилиб, одамларга меҳр-муҳаббат билан муомала қилганингиз чоғи шайтонсифатлар сизни мухолифатларга қақшатқич зарба бериш лозимлигини айтиб гиж-гижлайверади. Унутманг, бундай ӯт қӯйишлар дӯст тилидан айтилсада, аммо шайтоний васвасалардир.
Одамларни ҳидоят қилиш учун нафсингизни оёқ ости қилиб, халойиқ билан юмшоқ муомала қилинг. Аллоҳнинг лутфи соясига интилинг, унга ишонинг зеро, у эшитгувчи ва ҳамма нарсадан огоҳдир.
Бу ояти каримадан қуйидагиларин ӯрганамиз:
Бировлардан қасос олишга интилиш шайтоннинг васвасасидир. Бошқаларнинг ёмон амалларига яхшилик билан жавоб қайтариш эса Аллоҳнинг буйруғидир.
Инсонни ёмон ишларга ундаб, кӯнглига васваса солгувчининг шакли инсонга ӯхшасада, аслида у шайтондир.
Шайтон васвасаларидан қутулишнинг дориси Аллоҳдан паноҳ излаш ва унга тавба қилиш ҳисобланади.