сентябр 22, 2016 14:32 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда таъкидлаб ўтган эдикким, охирзамонда ваъдаланган нажоткорнинг зуҳур топиш шароитларидан бири бу дунёнинг истибдод ва зулмдан тўлиб кетишидир.

                            Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                     

  Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда таъкидлаб ўтган эдикким, охирзамонда ваъдаланган нажоткорнинг зуҳур топиш шароитларидан бири бу дунёнинг истибдод ва зулмдан тўлиб кетишидир. Шунинг учун айримлар шундай эътиқодга эгаларким, ул ҳазрат уша вақти зуҳур этадиларким, дунё ва инсоният инқирозга юзмаюз бўлган бўлса. Уларнинг тасаввурлари шундан иборатким, инсоният жамиятида нажоткорнинг зуҳур топиши замонигача ислоҳот этиш учун ҳеч қандай ҳаракат амалга оширмаслиги ва зулм ва адолатсизликка қарши кўраш олиб борилмаслиги лозим. Бу қараш туғри ёки нотуғри эканлигини билишимиз учун биз билан бирга бўлинг.

Гоҳида жаҳонда юзага келадиган ҳодисалар йўлиқлаган бемордек бирданидан ўзини намоён этади ва портлаб кетади. Ижтимоий ва сиёсий айрим назариячилар  портлаш маъносида бўлган инқилобнинг тарафдоридирлар. Уларнинг ақидаларига кўра,  ҳеч қайси нарса бу портлашнинг олдини олиши мумкин эмас. Масалан жамиятда фасодлик ортиши учун шу даражада ижозат берайликким, унинг тизими инқирозга учраса. Аммо Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг инқилоби ва қиёми бундай эмас. Бу инқилоб бир мевага ўхшайдиким, пишиш ва камолотга етиши учун  маълум даражада бир босқични босиб ўтиши лозим. Мева маълум бир замонда териб олинади. Дунёнинг ваъдаланган нажоткори ҳам унинг ҳузур топиши учун дунё аҳлининг тайёр бўлган замонида Худонинг истак-хоҳиши ва иродаси билан зуҳур топади. Бунга асосан агар ҳалигача нажоткор зуҳур топмагани шу сабадандирким, дунё зулм, гуноҳ ва фасодликдан поклангани йўқ , балки замон шу даражада олдинга бориши лозимким, халқ ақлоний балоғатга етишлари ва адолатни қабул қилиш учун тайёр бўлишлари лозим. Бошқа таъбир билан айтганда, жаҳонда адолатсизлик ва зулмнинг кенгайиши билан бирга адолатхоҳлик мақсадларида оламни қутқариш учун энг олий даражада солеҳ ва пок одамлар тарбияланишлари керак. Шу сабабдан  инсоният жамиятининг айрим ҳаракатларини айланма ҳаракат деб аташган. Бу ҳолатда инсоният жамиятининг вазъияти гоҳида тартибга келади ва гоҳида эса паришонликка юзмаюз бўлади.  Аммо умуман хатолар ва синовларни тажриба этишга қарамасдан инсониятнинг жамияти олдинга ҳаракат қилади.         

Ёзувчи, тадқиқотчи ва университетнинг ўқитувчиси доктор Ҳасан Балхорий шундай айтади: "Айримлар шундай эътиқодга эгаларким, технологияларнинг ривожланиши билан бирга фасодлик ва авторитаризмга нисбатан инсоннинг тамоюл зоҳир этиши ҳам ортади ва у бундан ҳам кўпроқ моддиётнинг қуршовида қарор олади. Улар бу масала бўйича ахлоқий инқироз ва тартибсизлик ёки Ғарбда ишлаб чиқарилган филмларга таянишади ва бу эса инсониятнинг фасодликка гирифтор бўлишининг намунаси ҳисобланади. Масалан "Терминатор-2" номли машҳур филмнинг биринчи сериясида бугунги инсоннинг мифалогиясига айланган асосий уйинчи Орланд шу даражада яланғоч ўтирадиким, унга ўхшаш уйинчи румнинг ҳунармандчилик машҳур асарларида мушоҳида этилади. Бу филмнинг режиссёри Комерон  шуни кўрсатадиким, бугунги кунда бир эҳтиёж унвонида сезадиган  нарсаларимиз 2500 минг йил олдин аждодларимиз эга бўлган уша руҳиялар саналади.  Бу гуруҳ келажакка нисбатан ёмон ва тор қарашларга эгалар. "

Доктор Балхорий  шундай қўшимча қилади: "Бошқа бир гуруҳ шундай эътиқоддаким, агарчи инсон фасодга нисбатан мойиллик зоҳир этса ва фасодлик воситаларига юз қаратиши билан ўзининг ақлоний ва маънавий асосларини бўзади. Аммо бизнинг дунёмизда технология ва илмнинг ривожланиши билан бирга инсон фикрий балоғатга ҳам етади. Бу фикрий ривожланиш фасодликнинг ривож-равнақ топишига тўсиқлик яратиши мумкин. Менинг назаримда ҳам келажакда ривожланиш даврини босиб ўтамиз. Бу даврда инсон ўзининг адашган йўларини камайтиради ва унинг ҳаёти қонуний бўлиши учун сайъ-ҳаракат қилади. Бугунги инсоният  адолатдан юз қаратганини мушоҳида этаётганингиз шу сабабдан келиб чиққанким, камолот  босқичини босиб ўтмаган. Агар инсоният яхши тарбияланса адолатхоҳликни яхшилик манфаатига фойдаланади. Бу фикрий балоғатга етиш бизни нажоткорнинг зуҳур топиши учун замина яратувчиси бўлмиш маънавий камолотнинг босқичига етказади. Ва барча динлар ва маданиятлар қандай шаклда бўлмасин бунга эътиқод қилишади. "

Устод Шаҳид Муттаҳаррий ҳам "Маҳдийнинг инқилоби ва қиёми" номли китобида шундай ёзади: "Таърихда шундай тескари ҳодисалар вужудга келадиким, ҳамиша ҳар қандай ҳодисани ўзига зид этиб ва у ҳам бўлса ўз қаршисининг зиддига айланади ва ниҳоят такомул рўй беради. Бошқа таъбир билан айтганда, таърихнинг саҳифасида инсоний инқироз ҳолатида бўлган гуруҳлар ва ривожланиш ҳолатида бўлган гуруҳлар орасида доимий тўқнашув мавжуддирким, ишнинг охирида инқилобий ва тез жараёнда ривожланиш ҳолатида бўлган кучларнинг манфаатида охирга етади. Зуҳур топиш интизорида бўлиш бу жиҳатда маънога эга бўлади ҳамда конструктив ва йўл очиб беради. "

Ёрлиқ