Таърихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 2-чиси Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил зилҳижжа ойининг 21-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 23-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 2-чиси
Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил зилҳижжа ойининг 21-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 23-чи кунидир.
Бундан 341 йил олдин милодий 1675 йил 23 сентябр куни Франциялик машҳур адабиётшунос ва ёзувчи Валентин Конрарт 72 ёшида вафот этди. У милодий 1603 йилда адабиётга иштиёқманд бўлган оилада таваллуд топган. Шу сабабдан Валентин Конрарт ёшлик чоғларидан бошлаб адабиёт шайдоси бўлган ва аста секинлик билан ёзувчилик фаолиятини бошлаган. Конрартнинг юқори шуҳратга ва мартабаларга эришиши ортидан, ўша пайтдаги Франция бош вазири Ришлив томонидан 1635 йилда ушбу Франциялик адибга ўз уйида ташкил этилган адабий тўгаракни Франциянинг адабиётини ривож-равнақ топиши учун катта анжуманга айлантиришини таклиф этди. Шундан сўнг ушбу адабий анжуман ташкил этилди. Валентин Конрарт ўлимидан сўнг ҳам ушбу анжуман фаолияти давом этди ҳамда нуфузли ва обрўли адабий анжуманлар қаторига жой олди.
Бундан 226 йил илгари ҳижрий қамарий 1211 йил зиҳижжа ойнинг 21-чисида:
Қожория сулоласининг биринчи подшоси ва ушбу сулолани ташкил этган Оғо Муҳаммадхон Қожор Эронда қатл этилди . Муҳаммад Ҳасан Қожор Қавонлунинг катта ўғли ҳисобланмиш Оғо Муҳаммадхон Қожор қамарий 1155 йил муҳаррам ойида Гургонда таваллуд топди. Қамарий 1160 йили Муҳаммад Ҳасанхонни ағдариш учун Нодиршоҳ Афшорнинг амакивачаси Одилшоҳ Мозандаронга йўл олди ва Оғо Муҳаммадхонни болалигидан мақтуъул насл, яъни бола кўришдан маҳрум этиш буйруғини берди. Каримхон Занднинг ҳокимиятга келиши ва Қожор хонадонининг кўп оворачиликка гирифтор бўлишидан сўнг Зандия дарборига юборилди ва Занд хонининг эътиборини ўзига жалб этди. Оғо Муҳаммадхон 16 йил давомида ўз қариндошлари билан Шерозда фаровонликда яшади. Аммо Каримхоннинг касал бўлиши ҳақидаги хабарни эшитиши билан Мозандарон томон ҳаракат қилди ва укасининг ёрдами билан иддаочиларни мағлуб этди. Охири қамарий 1200(0бир минг иккиюзинчи) йил жумодий соний ойнинг 11-чисида Теҳронда коронатсия,яъни тахтга ўтириш маросимини ўтказди ва ундан сўнг ўлканинг турли нуқталарини ўз тассаруфига киритиш билан шуғулланди . Бу муддат ичида ун минглаб гуноҳсиз шахслар унинг буйруқи билан қатл этилди ва кўп жиноятларни содир этди.
Охири Оғо Муҳаммадхон Грузияда ҳузур топганида ўзининг икки нафар хизматкорлари томонидан қатл этилди. Оғо Муҳаммадхоннинг фарзанди йўқлиги сабабли подшолик салтанати қамарий 1212 йилги Фитр байрамида унинг жияни Фатҳалишоҳ Қожорга насиб этди.
Бундан 84 йил олдин милодий 1932 йил 23 сентябр куни Саудия Арабистони ўлкаси таъсис этилди ва Абдулазиз ибн Сауд бу ўлканинг қироли бўлди. Арабистон ярим ороли, ислом динининг пайғамбари ҳазрати Муҳаммад (сав) Макка шаҳрида зуҳур топиш минтақасидир. Арабистоннинг ҳукумат тепасига келган Аббосийлар милодий 9 аср ва ҳижрий ҳисоб билан учинчи асрнинг бошларидан бошлаб ҳукумронликдан четлантиргани ортидан мамлакатда нотинчлик ва тартибсизлик вужудга келади. Милодий 16 асрга келиб, Усмонийлар давлати Арабистонни босиб олади. Милодий 18 асрнинг ўрталарига келиб Ол Саъуд Арабистон хукумронлигини қўлга киритиш учун ўзининг ҳаракатларини бошлайди. Ол Саъуднинг ҳукуматга талпиниш ҳаракатлари 20 асрнинг бошларида кучайиб кетади. Биринчи жаҳон урушида саудияликлар Англия билан яхши алоқаларни ўрнатади. Биринчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг Усмонийлар империяси парчаланиши ортидан, Арабистон ҳам мустақил давлат бўлади. Абдулазиз бин Саъуд ва Ҳусайн бин Али ўрталарида бўлиб ўтган жангда Абдулазиз бин Саъуд ғалаба қозониб, Арабистонда ўзининг ҳукумронлигини ўрнатади. Саъудия Арабистони 2 миллион 240 минг квадрат км масоҳатга эгадир ва Осиянинг жануб-ғарбида Форс кўрфази ва Қизил денгиз ўртасида қарор олган. Бу мамлакат Ироқ, Иордания, Яман, Уммон, қувайт, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн билан қушни мамлакатдир.
Бундан 77 йил олдин милодий 1939 йил 23 сентябрда: Австриялик психолог, психиатр ва невролог Зигмунд Фрейд оламдан ўтди. У милодий 1856 йилда туғилган. Фрейд инсоннинг руҳий қийнчиликлари доирасида тадқиқот ва изланишлар олиб борган ва руҳий касалликларнинг келиб чиқиши бўйича янги назарияларни илгари сурган. Унинг ақидасига кўра, инсон фикрлари ва амалларининг манбаи унинг ички огоҳ бўлмаган замиридан илдиз олади ва руҳий касалликларнинг аксарияти инсоннинг, айниқса болалалик чоғида бостирилган истакларидан келиб чиқади. Шу сабабли Фрейд психоанализ илмининг асосчиси ҳисобланади. "Туш таъбири" ва "Бир фикрнинг келажаги" каби асарлар Фрейднинг энг муҳим асарларидандир.