сентябр 24, 2016 06:00 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 3- чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 24-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 3- чиси

Ҳижрий қамарий 1437  йил зилҳижжа ойининг  22-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр  ойининг 24-чи кунидир.

 ****

Бундан 1377 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 60-чи йил зилҳижжа ойининг 22-чисида:

Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва Амирал-Мўминин ҳазрат Али алайҳи саломнинг издошлари ва саҳобаларидан бўлмиш Майсам Таммор шаҳодатга етди. Майсам Таммор аввалида қул эди ва ҳазрат Али алайҳи салом томонидан сотиб олиниб кейинчалик озод этилган эди. Имом Али алайҳи салом уни жуда яхши кўрардилар ва унга катта эҳтиром билан муомалада бўлардилар. Майсам ҳам ўз навбатида ул ҳазратга катта ҳурмат-эҳтиром зоҳир этарди.

Майсам хурмо сотувчи бўлиши туфайли унга  Таммор деб лақаб қуйишган эдилар. Имом Али алайҳи салом Майсам шаҳид бўлишидан бир неча йил олдин уни қандай шаҳодатга етиши ҳақида  огоҳлантирган эдилар. У шаҳид бўлишидан олдин мавлоси Имом Али алайҳисалом томонидан қандай шаҳид бўлиши ҳақида башорат этганларини ҳаммага айтиб берган эди. Хусуматли ҳокимлар Имом Али алайҳи салом башорат этган усулда эмас, балки бошқа тарзда уни шаҳодатга етказмоқчи эдилар,  аммо охири Имом Али алайҳи салом башорат этганидек, унинг тилини кесиб ташладилар ва Имом Али алайҳи саломнинг суюкли ёронлари ва Расули Акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтларини ошкора ҳимоят этиши ва улар билан дўстлик қилиши сабабли Куфа ҳокими Абдуллоҳ Ибн Зиёд томонидан фожеали тарзда шаҳодатга етказилди.

 

Бундан 956 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 481-чи йил зил-ҳижжа ойининг 22-чисида:

Эрон халқининг Пири Ҳирот номи билан машҳур бўлган олимb ва орифи Хожа Абдуллоҳ Ансорий вафот этди. У уша замонларда Эроннинг бир қисми бўлган ҳозирги Афғонистонда жойлашган Ҳирот шаҳрида таваллуд топди. У фиқҳ, ҳадис, рижол илми ва тафсир каби ривожланган илмларни устодликка етганича давом этди. У уша замонда илм ва маданият марказига айланган Нишопур шаҳрига бир неча маротаба сафар қилди ва ушбу ўлканинг буюк шахсиятлари билан учрашди ва уларнинг билим ва маърифатларидан баҳраманд бўлди. Хожа Абдуллоҳ Ансорий ўз умрининг давомида ҳамиша таълим бериш, қаноат қилиш, нафсни тийиш ва ўрганиш билан шуғулланди ва ўзидан қийматли асарларни мерос қолдирди. У ёзган асарлардан адабий ва ирфоний тафсир "Кашфул-Асрор ва иддатул-Аброр" ва ҳамда "Муножотнома ", "Ал-Арбаъин" ва "Манозилус-Соирин" китобларига ишора этиш мумкин. Хожа Абдуллоҳ Ансорий шеър ижод этишда ҳам катта маҳорат ва истеъдодга эга эди. Ундан бир шеърий дивон ҳам мерос қолган. 

 

Бундан  105 йил муқаддам милодий 1911 йил сентябр ойининг 24-чисида:

Гарбачевдан олдин собиқ Совет Иттифоқининг  раҳбари Константин Черненко таваллуд топди.У милодий 1911 йил сентябрь ойининг 24-чисида, Сибирнинг қишлоқларидан бирида камдаромадли оилада таваллуд топди. Ва ўз маълумотларини олганидан кейин 18 ёшлигида собиқ Совет Иттифоқи коммунистик партияси қошидаги ёшлар ташкилотининг масъули бўлди ва кейинчалик ушбу ташкилотнинг бош котиби бўлди. Икки йилдан кейин коммунистик партиясига аъзо бўлди. У 20 йил давомида ушбу партиянинг машҳур сиёсий аъзоси эди ва кейинчалик унинг бош котиби бўлди. У Совет Иттифоқининг қишлоқ хўжаликлари ишларини назорат этиш масъулиятини ўз зиммасига олган Михаил Гарбачевни ушбу мамлакатнинг иккинчи мартабасига эга бўлиши ва ҳамда унинг Совет Иттифоқида энг олий мансабга эга бўлиши учун кўмак берди. Черненко Брежнев ҳукмронлигининг барча даврлари давомида халқаро конфренцияларда унга ҳамроҳлик қилган эди. Шу сабабдан ғарб ҳайатлари уни Брежневнинг сояси деб аташган эди. Черненко Брежнев ва Андропов ўлимларидан кейин Шўролар Иттифоқи мамлакатининг энг олий мартабасига эга бўлди. Ва 13 ой ҳукумат қилганидан кейин милодий 1985 йил март ойининг 10-чисида 74 ёшлигида вафот этди. Черненконинг ўлимидан сўнг, Михаил Гарбачев ушбу мамлакатнинг раҳбари унвонида танланди.