Нур томон йӯл--893
«Шӯро" муборак сураси 29-35-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Шӯро” муборак сураси 29- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَمِنْ آيَاتِهِ خَلْقُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَثَّ فِيهِمَا مِن دَابَّةٍ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ جَمْعِهِمْ إِذَا يَشَاءُ قَدِيرٌ ﴿٢٩﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
У зотнинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва уларда турли жониворларнинг таратиб қўйилишидир. Ва У зот агар хоҳласа, уларни жамлашга қодирдир. (29)
Олдинги дастурда ер юзидаги ҳаётнинг манбаи ва илоҳий раҳм-шафқат белгиси бўлган ёмғир ҳақида гапирган эдик. Бу ояти каримада буюрилади: осмонлар ва Ернинг яратилиши ва улардаги ҳар хил катта-кичик ҳайвонларнинг мавжудлиги илоҳий илм ва қудратнинг энг яхши белгисидир.
Ӯзининг улкан галактикалари ва миллиардлаб юлдузлари билан инсонни ҳайратга солган осмон, ранг-баранг ўсимликлари ва бошқа гўзалликларга эга бӯлган ер Аллоҳнинг оят ва белгиларидир. Шунингдек, ер ва осмоннинг ҳар қандай мавжудотлари, қушлар, барча турдаги ёввойи ва уй ҳайвонлари, жуда кичик балиқлар ва улкан китлар, ҳар бирининг яратилишида ишлатилган мўжизаларнинг барчаси буюк Худонинг оятларидир.
Бундай ажойиб салобатли тизимни яратган зот қиёматни барпо қилиши ва ҳар бир мавжудотни ўзи хоҳлаган жойга тўплаши аниқ.
Ушбу оятда иккита қизиқ нуқта бор: биринчидан, ердан ташқари бошқа самовий маконларда тирик мавжудотларнинг мавжудлигига ишора қилинган, иккинчидан, Қиёмат кунида бошқа тирик мавжудотларнинг ҳам тўпланиши айтиб ӯтилган.
Бу қиёмат икки мақсадда бўлиши мумкин: бири жазо ва мукофот, агар биз улар ҳам ақл ва шуурга эга, деб ӯйлайдиган бӯлсак. Иккинчиси, охират куни тириладиган, аммо жазо ва мукофот олмайдиган ҳайвонлар. Зеро, Қуръони каримнинг бир неча оятларида махлуқотнинг қайта тирилиши ҳақида сӯз юритилган, уларни жазолаш ёхуд мукофотлаш ҳақида эмас.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Олам мавжудотларининг дастлабки яратилиши Қиёмат куни уларнинг қайта яратилишлари мумкинлигининг белгисидир.
- Тирик мавжудотлар деганда фақат биз биладиган ердаги махлуқот тушунилмайди, чунки осмонда ҳам тирик мавжудотлар бор.
- Мавжудотнинг кенг тарқалиши Худонинг иродасига бўйсунади, инсонга эмас.
Энди “Шӯро” муборак сураси 30-31- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَمَا أَصَابَكُم مِّن مُّصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَن كَثِيرٍ ﴿٣٠﴾ وَمَا أَنتُم بِمُعْجِزِينَ فِي الْأَرْضِ ۖ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّـهِ مِن وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ ﴿٣١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур. (Инсоннинг ўзидан ўтмаса, унга бирор мусибат етмайди. Лекин ўта меҳрибон бўлган Аллоҳ бандасини ҳар бир гуноҳи учун мусибатга дучор қилавермайди, фақат баъзиси учунгина мусибатга дучор қилади, кўпини кечириб юборади. Агар Аллоҳ таоло инсонни ҳар бир айби учун мусибатга учратадиган бўлса, инсон дарҳол ҳалокатга юз тутар эди.) (30) Ва сиз ер юзида қочиб қутула олмассиз. Ҳамда сиз учун Аллоҳдан ўзга валий ҳам, нусрат бергувчи ҳам йўқ. (31)
Олдинги оятларда мавжудотнинг қиёмат куни қайта тирилиши мавзусига ишора қилинган эди. Бу ояти карималарда буюрилади: Дунёда Илоҳий жазо йӯқ, аҳли башар истаган ишини қилади деган гап йӯқ. Инсон ӯз ихтиёри ва танлови асосида бажарадиган амалларнинг кӯплари учун шу дунёдаёқ жазо белгиланган. Демак, одамизод қилган амаллари учун фақат охиратда эмас, балки шу дунёдаёқ жазоланиши мумкин.
“Рум” муборак сурасининг 41-ояти каримасида ӯқиймиз:
Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки улар қайтсалар. (Одамлардаги бузуқ эътиқод ва тасаввурлардан фисқу фасод келиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, қуруқликдаю денгизда бузғунчилик устун келишига сабаб бўлади. Одамлар қилган гуноҳлар ва фисқу фасод ўзларининг бошларига бало-офат келтиради. Бу мусибатлар уларга танбеҳ бўлиши, залолатдан ҳидоятга, нотўғри йўлдан қайтишларига сабаб бўлиши керак.) (41)
Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Айрим кишилар дунёдаги амалларнинг натижасидан қочиб қутулиш мумкин деб ӯйлашади. Ваҳоланки, улар осмонга учадими, ерга кириб кетадими, барибир, Аллоҳнинг қонуниятлари ҳамма жойда ҳокимдир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсон ӯз ҳаётида дуч келадиган кӯпгина бахтсизликлар ӯзининг ёмон амаллари натижасидир.
- Инсон ҳаётидаги муаммолар унинг ёмон амалларининг фақат бир қисмига раво кӯрилган жазодир. Аллоҳнинг раҳмати кенг ва у банда хатоларининг кӯп қисмини авф этади.
- Инсон Аллоҳнинг қудрати қаршисида мутлақо ожиздир. У Худонинг ҳукмидан қочиб қутулолмайди.
Энди “Шӯро” муборак сураси 32-35- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَمِنْ آيَاتِهِ الْجَوَارِ فِي الْبَحْرِ كَالْأَعْلَامِ ﴿٣٢﴾ إِن يَشَأْ يُسْكِنِ الرِّيحَ فَيَظْلَلْنَ رَوَاكِدَ عَلَىٰ ظَهْرِهِ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّكُلِّ صَبَّارٍ شَكُورٍ ﴿٣٣﴾ أَوْ يُوبِقْهُنَّ بِمَا كَسَبُوا وَيَعْفُ عَن كَثِيرٍ ﴿٣٤﴾ وَيَعْلَمَ الَّذِينَ يُجَادِلُونَ فِي آيَاتِنَا مَا لَهُم مِّن مَّحِيصٍ ﴿٣٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Денгизда тоғдек бўлиб сузиб юргувчи кемалар У зотнинг оят-белгиларидандир. (32) Агар У зот хоҳласа, шамолни тўхтатиб қўюр. Бас, у(кема)лар у(денгиз)нинг устида туриб қолурлар. Албатта, ана шунда ҳар бир сабр қилувчи ва шукр қилгувчи учун оят-белгилар бордир. (33) Ёки у(кема)ларни аларнинг касби туфайли ҳалок қилур ва У зот кўпни афв қилур. (34) Токи Бизнинг оятларимиз ҳақида тортишадиганлар билсинларки, улар учун ҳеч бир қочар жой йўқдир. (35)
Бу ояти карималарда шамолнинг инсон ҳаётидаги мавқеига ишора қилиниб, буюрилади:
Катта миқдордаги юк ва йӯловчиларни ташишга мослаштирилган кемаларнинг сувга чӯкиб кетмаслиги Аллоҳ қудратининг нишонасидир. Зеро, Худо сувга кеманинг юзада сузиши, чӯкиб кетмаслиги хусусиятини ато этган.
Бугун қудратли моторлар билан жиҳозланган улкан кемалар океанларда минглаб километр йӯл босиб, юк ва йӯловчиларни манзилдан-манзилга етказишади. Улар ҳам Аллоҳ томонидан яратилган ва инсон уни кашф айлаган табиат қонунларидан фойдаланишади. Бу-Илоҳий қонуният, инсон яратган нарса эмас. Шу сабабли инсоннинг бу кашфиётни мен қилдим, дейиши хато.
Хулоса катта-кичик кемаларнинг манзилга соғ-саломат етиб бориши Аллоҳнинг иродасига боғлиқ.
Якрав ва саркаш кишилар табиат тизимида Худонинг қудрати ҳоким эканлигини тан олишмайди. Улар ер юзида Аллоҳнинг нишоналари ҳақидаги мӯминларнинг гапларини масхара қилишади. Аммо уларнинг ӯзлари ҳам Худонинг қудрати илкидан қочиб қутулолмасликларини бир куни англаб етишади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Фақат мавжудотларнинг яратилиши эмас, балки қаттиқ ва суюқ жисмларга оид қонуниятлар ҳам Аллоҳнинг иродасига бӯйсунади. Оғир ва улкан кемаларнинг сув юзасида сузиши бунга мисол.
- Илоҳий неъматларга эришган чоғи сабрли ва шукрона қилувчи бӯлиш керак.
- Амалларимиз биз инсонларни доимий равишда ҳалокатга етаклайди. Хавф-хатардан омон қолишимиз эса Аллоҳнинг лутфу карамидир.
- Табиат тизимини фақатгина моддий таҳлил ва тафсир қилмасдан бутун олам ишларини тадбир қилишда Худонинг илм ва қудратини унутмаслигимиз лозим.