Исломий инсон ҳуқуқлари
Аёлларга иззат-икром кўрсатиш, уни ардоқлаш, оғирини енгил қилиш миллатимизга хос фазилат ва бу минг йиллик қадриятларни таянч устунларидан бири саналади. Зеро, оиладаги тотувлик, жамиятдаги барқарорлик, юртдаги осойишталикни сақлаб туришда ҳам аёл зотининг ўрни бор.
Агарчи ижтимоий ривожланиш кӯплаб золим тизимлар ӯрнини эгаллаган бӯлса ҳам ҳалигача эркак-хотинлар орасидаги фарқиятлар ва адолатсизликлар мавжуд. Бу ҳолат ҳатто ривожланган давлатларда ҳам сезилади. Аммо бундан 14 аср илгаи ислом дини аёлларнинг ӯрнини жамиятда белгилаб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш учун аниқ меъёрлар белгилаган.
Ислом дини жамиятнинг барча қатламидаги инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш билан бирга баъзи бирларга лутф-марҳамат қилган. Аёлларнинг фитрий латофатлари, жинсий ва отифий нозикликларини назарда тутиб, уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш лозим.
Бугунги кунда аёлларни жамиятда фаол иштирок этиб, барча соҳаларда ӯз ҳиссаларини қӯшишиларгиа гувоҳмиз. Иккинчи Жаҳон Урушидан сӯнг БМТ ташкилоти жамиятнинг нозик қатламига таважжуҳ қилишни бошлади. Мудом зулм-истибдод ва адолатсизликка учрайдиган қатлам аёллар бӯлиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш йӯлида турли йиғилиш ва конференциялар ӯтказилади. Аммо буларнинг ҳаммасига қарамай ҳар замон жаҳоннинг турли гӯшаларидан аёлларга нисбатан бӯлган дағал муносабатлар ҳақида хабарларни эшитиб турамиз.
Бугунги кунда дағал муносабат, тажовуз, қийноқ, таҳқирлаш, ғазаб вва изтироб бутун жаҳонда аёлларга нисбатан раво кӯрилади.
Ҳозирда аёллар ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида фаол меҳнат қилишмоқда. Давлат ва жамият ҳаётининг қайси соҳаси бўлмасин, унда аёлларнинг ўз ишларига алоҳида масъулият билан ёндошаётганлигини кўришимиз мумкин.
Инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ва ҳимоя қилиниши демократик фуқаролик жамиятнинг муҳим белгиларидан бўлиб, бу қоида умум эътироф этилган.Ҳар ҳолда ҳам аёлларга бӯлган муносабатлар улар ҳуқуқларини ҳимоялаш томон ривожланаётган бӯлса ҳам, бу соҳада чуқурроқ иш олиб бориш лозим. Албатта жинсият инкор бӯлмайдиган бир ҳақиқат бӯлиб, яратилишнинг аввалги даврасидан бошлаб барча тирик мавжудотни эрка ва урғочи аталмиш икки жинсга бӯлинади.
Ислом аёлларни ҳурмат-эҳтиромини ўрнига қўйиб, аёллик латофатларини сақлаб қолишлари учун, аёллик вазифаларини тўлиқ адо этиш орқали ўз жамиятларига, ватанларига, динларига керакли хизматни адо этишлари учун барча шароитни яратиб берган.
Ислом эркакларга мос бўлган оғир ишларни аёлларга фарз қилмаган, лекин аёларга хос баъзи ишларни эркакларга хос ишлаар ила тенглаштириб улар билан тенг ажр олишни жорий қилган.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Қуръони карим Зумар муборак сураси 6 ояти шарифаларида ҳам эркак-аёллар ҳақида такидланади:
У сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди. У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида, бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Барча мулк Уникидир. Ундан ўзга ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасиз?! (Ушбу оятда Аллоҳ таоло инсонни она қорнида уч зулмат ичида яратганининг хабарини бермоқда. Уч зулмат нима? Тафсирчи уламоларимиз бу саволга, уч зулматнинг бири ҳомилани ўраб турувчи парда, иккинчиси бачадон, учинчиси қорин, деб жавоб берганлар. Илмий тараққиёт бу жавобни яна ҳам аниқлаштирди. Мутахассис олимлар ўтказган текширишлардан ҳомилани ўраб турувчи парда уч қават экани маълум бўлди
Аёлларга иззат-икром кўрсатиш, уни ардоқлаш, оғирини енгил қилиш миллатимизга хос фазилат ва бу минг йиллик қадриятларни таянч устунларидан бири саналади. Зеро, оиладаги тотувлик, жамиятдаги барқарорлик, юртдаги осойишталикни сақлаб туришда ҳам аёл зотининг ўрни бор.
Зеро, ҳар бир оиланинг баҳтиёрлиги ва фаровонлиги пировард натижада жамиятнинг барқарорлиги, гуллаб-яшнаши ҳамда фаровонлиги жамиятда эркак ва аёлнинг тутган ўрни, ҳуқуқларининг қай даражада кафолатланганлиги билан часбарчас боғлиқдир.