тарихий саналар
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 7-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 –чи йил зилҳижжа ойнинг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 28-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 7-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 –чи йил зилҳижжа ойнинг 26-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 28-чи кунидир.
Бундан 121 йил муқаддам, милодий 1895 йили сентябр ойининг 28-сида:
Луи Пастор, франсуз шифокор ва микробларга оид илмнинг асосчиси оламдан ӯтди. Луи Пастор милодий 1822 декабр ойининг 27-сида Франсия шаҳарларининг бирида ӯртаҳол оилада дунёга келган. Пастор милодий 1847 йил табий илмларда докторлик унвонига мушарраф бӯлиб, милодий 1873 Франсия шифокорлар Академиясига аъзо бӯлди.Пастор 17 йиллик меҳнатлари натижасида химия, тиббиёт ва саноат соҳаларида бир қатор ихтирокорликлар анжом этди. Унинг муваффақиятлари инсоният манфаати учун йӯлланган эди. Пастор зарарли бактерияларни яхши ӯрганиб, келажакда ӯлимга олиб келадиган касалликларни табобат этишга ноил бӯлди. У бир қатор ӯта муҳим дори-даволар кашфиётига мушарраф бӯлгач, милодий 1888 йили Пастор Иститутини таъсис этди. Бугунги кунларда ушбу Институт оламда юзлаб бщлимлари билан соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат масалалари, ваксина ва дорилар ишлаб чиқариш масалаларини бошқариб келмоқда. Луи Пастор милодий 1895 йил сентябр ойининг 28-сида 73 ёшда оламдан ӯтди.
Бундан 20 йил олдин милодий 1996 йил 28 сентябр куни Бирлашган Миллатлар ташкилотининг хавфсизлик кенгаши Исроил режими томонидан Масжидул-Ақсонинг ҳовлисида ва атрофидаги майдоннинг ер остида тоннел қазиш ишларини тугатиш бўйича талаб билан чиқди ҳамда тегишлича резолюция чиқарди. Ушбу резолюциянинг дастлабки лойиҳасида Масжидул -Ақсонинг остида ноқонуний тарзда қазиш амалиётларини олиб бораётган сионистик режим қораланган эди. Лекин Америка Қўшма Штатлари томонидан якунига етган ушбу резолюциянинг сионистларга тегишли бўлган бандини олиб ташлашди. Сионистик режим томонидан муқаддас Масжидул-Ақсо майдонининг ер остидан туннел қазиш амалиётларини ўтказишлари оқибатида 1996 йил 23 сентябр кунида Исроил режимининг ҳарбий кучлари ва Фаластин халқи ўртасида қонли ва оммавий тўқнашувлар бошланди. Ушбу урушда Исроил режимининг қуролли кучлари юзлаб фаластинлик болалар ва аёлларни қирғин қилишди. Исроил режими томонидан 1967 йилда Байтул-Муқаддасни ишғол қилиб олганларидан сўнг бир неча бор Масжидул-Ақсо атрофидаги майдоннинг ер остида қазиш ишларини олиб боришди ва ниҳоят 1969 йилда Масжидул- Ақсога ўт ёқишди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгаши Исроил режими томонидан Масжидул-Ақсонинг ҳовлисида ва атрофидаги майдоннинг ер остида тоннел қазиш ишларини тугатиш юзасидан чиқарган резолюцияга қарамасдан, ҳанузгача босқинчи сионистлар ушбу муқаддас Масжидул-Ақсонинг остидан қазиш амалиётларини тўхтатишгани йўқ.
Меҳр ойининг еттинчи куни Эроннинг йилномасида "Ёнғин хавфсизлиги ва ўт учирувчилар " куни деб ном қуйилган. Бу кун бизнинг жонимиз ва осойишталигимизни сақлаш ҳамда осойишта ҳаёт кечиришимиз йўлида ўз жонларини фидо этган инсонларнинг хотирасини улуғлаш учун бир баҳонадир. Ўт учириш ва ёнғин хавфсизлиги миллий кун унвонида бу кунни ном қуйишдан мақсад бу хавфсизликни бир маданиятга айлантиришдан иборатдир. Эронда ҳижрий-шамсий 1221 йилда Табрез шаҳрида ўт учирувчи дастлабки станциясининг таъсис этилишидан 170 йил ва пойтахтнинг ўт учирувчи марказининг ташкил этилишидан эса 90 йил ўтмоқда. Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан сўнг ноҳарбий мудофаа ташкилоти фаолиятининг тўхтатилиши билан мамлакатнинг ўт учирувчи ташкилоти мавжудлигининг фалсафаси шаҳар ҳокимлиги қонунининг 55 моддасидаги 14 ва 20-чи банди билан таърифланди ва шу сабабдан ўт учирувчи ташкилотлар шаҳар ҳокимлиги мажмўасининг назорати остида қарор олди. Бу қонунга асосан шаҳар ҳокимиятлари сел,ёнғин ва бошқа хатарлардан муҳофазат этиш учун жиддий ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширга мажбурлар.