октябр 09, 2020 19:52 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл – 903

"Зухруф" муборак сураси36-42-ояти карималарининг  шарҳи

                                                                  Дастлаб "Зухруф" муборак сураси 36-37-ояти карималарининг  тиловатига қулоқ соламиз:

 وَمَن يَعْشُ عَن ذِكْرِ الرَّحْمَـٰنِ نُقَيِّضْ لَهُ شَيْطَانًا فَهُوَ لَهُ قَرِينٌ ﴿٣٦﴾ وَإِنَّهُمْ لَيَصُدُّونَهُمْ عَنِ السَّبِيلِ وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُم مُّهْتَدُونَ ﴿٣٧﴾

  • ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур. (36) Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисобларлар. (37)

Ояти карималарда буюрилади: дунёга ҳаддан ташқари кӯнгил қӯйишнинг ёмоннатижаларидан бири кишининг Аллоҳдан бегоналашуви ва ғафлатга берилишидир. Бу ғафлат натижасида шайтон кишининг ихтиёрини қӯлга олиб, уни ӯзининг хоҳлаган мақомига йӯрғалатиши мумкин. Бу Худонинг ёдидан узоқлашишнинг табиий натижасидир.

Бошқача қилиб айтганда инсоннинг қалби Раҳмон Худонинг ёхуд шайтоннинг макони бӯлиши мумкин. Худонинг ёдини унутган, дунё матоҳига берилган ва гуноҳни кӯпайтирган инсонни шайтон ӯз назоратига олади. Бу ҳолда шайтон инсоннинг ҳамнафасига айланди. Унинг қалбида Худога жой қолдирмайди. Бундай одамларни тӯрт томондан ӯраб олган шайтон ва шайтоний мафкура уларни Аллоҳнинг йӯлидан қайтариб қолади. Бундай кишилар Худонинг йӯлига қайтмоқчи бӯлган пайтлари шайтон уларнинг йӯлига қандайдир ғов яратади. Шайтонлар уларнинг кӯз, қулоқ ва қалбларини кӯр қилиб қӯяди. Улар ҳақиқатни кӯролмайдилар, акс ҳолда бошқалар гумроҳ бӯлган, деб ӯйлашади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Худодан юз ӯгирган киши шайтонинг малайига айланади.
  2. Инсоннинг қалби бӯм-бӯш идиш эмас. У ё Раҳмон ёхуд шайтоннинг маконидир. Худо бӯлмаган қалбга шайтон кириб, жойлашиб олади.
  3. Инсоннинг ӯз хатосини сезмаслиги ва ӯзини тӯғри йӯлдаман, деб ӯйлаши унинг хато қилишидан кӯра ёмондир.

Энди "Зухруф" муборак сураси 38-39-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:

حَتَّىٰ إِذَا جَاءَنَا قَالَ يَا لَيْتَ بَيْنِي وَبَيْنَكَ بُعْدَ الْمَشْرِقَيْنِ فَبِئْسَ الْقَرِينُ ﴿٣٨﴾ وَلَن يَنفَعَكُمُ الْيَوْمَ إِذ ظَّلَمْتُمْ أَنَّكُمْ فِي الْعَذَابِ مُشْتَرِكُونَ ﴿٣٩﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Токи ҳузуримизга келганда: «Қани энди мен билан сенинг оранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», дер. (Аллоҳнинг зикридан шабкўр бўлиб олган ғафлатда юра-юра, бир куни қиёмат қоим қўпиб: «ҳузуримизга келганда», ҳақиқатни англайди ҳамма бало шайтон билан яқинлиги натижаси эканлигини тушуниб етади.) (38) Зулм қилганингиз учун бугунги кунда азобга шерик бўлишингиз ҳам ҳеч фойда бермас. (39)

Бу ояти карималарда дунёда Худодан ғафлатда бӯлишнинг оқибатларига ишора қилиниб, буюрилади: Худодан аразлаб юриш инсоннинг дунёдан ӯтиб, қиёмат маҳкамасида ҳозир бӯлгунигача давом этади. Унда кишининг ҳақиқатни кӯрувчи кӯзлари очилиб, шайтон бошига не балоларни келтирганини англаб етади. Шунда инсон “Эй, воҳ, қани энди дунёда шайтон билан ҳамнафас бӯлмасам эди”, дея ҳасрат чекади.

 Инсон нидо қилади: Кошкийди, мен билан сенинг оралиқ масофамиз Машриқдан Мағрибгача бӯлса эди! Қанчалик нафратланарли суҳбатдошим эдинг! Сен ёвузликларни эзгулик сифатида жилвалантириб, эгри йӯлни сиротал мустақим қилиб кӯрсатдинг. Мени тӯғри йӯлдан қайтардинг.

Уларнинг пушаймонлигидан энди фойда йӯқ. Дунёда шайтон измида бӯлганлар қиёмат куни шайтон билан биргаликда дӯзах азобини тотишади. Ҳа, қиёмат бу дунёнинг кӯзгуси бӯлиб, дунёдаги дӯстлар охират кунидаги ҳамсуҳбат ва ҳамнафаслардир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қиёмат куни ҳасрат чекмаслик учун дунёда кимлар билан дӯстлашишни ӯйлаб кӯришимиз лозим,
  2. Дӯзах инсон ва шайтон учундир. Дӯзахийлар шайтонлар билан ҳамхонадирлар.
  3. Зулм фақат бошқаларга нисбатан қилинмайди. Худодан аразлашиш инсоннинг ӯзига қилган энг катта зулмидир.

Энди "Зухруф" муборак сураси 40-42-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَفَأَنتَ تُسْمِعُ الصُّمَّ أَوْ تَهْدِي الْعُمْيَ وَمَن كَانَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ ﴿٤٠﴾ فَإِمَّا نَذْهَبَنَّ بِكَ فَإِنَّا مِنْهُم مُّنتَقِمُونَ ﴿٤١﴾ أَوْ نُرِيَنَّكَ الَّذِي وَعَدْنَاهُمْ فَإِنَّا عَلَيْهِم مُّقْتَدِرُونَ ﴿٤٢﴾

   Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Сен карларга эшиттира олармидинг ёки кўрларни ва очиқ-ойдин залолатда бўлган кимсаларни ҳидоятга сола олармидинг?! (40) Агар сени кетказсак ҳам, албатта, Биз улардан интиқом олурмиз. (41) Ёки Биз уларга ваъда қилинган нарсани сенга кўрсатурмиз. Бас, албатта, Биз уларга (азоб беришга) қодирмиз. (42)

Бу ояти карималарда Аллоҳнинг Расулига қарата буюрилади: Ҳақни кӯриш ва эшитишни истамаганларнинг зоҳирий кӯз-қулоқлари очиқ бӯлсада, аммо ботиний кӯз-қулоқлари боғлангандир. Шу сабабли Ҳақ сӯзни етказиб уларни гумроҳликдан тӯғри йӯлга ҳидоят қилолмайсиз.

Ухлаган билан ӯзини уйқуга солган кишилар орасида фарқ бор. Ухлаганни чақириб, уйғотиш мумкин, аммо ӯзини уйқуга солганни уйғотиб бӯлмайди.

Айрим инсонлар гуноҳга шунчалик ғарқ бӯлишганким, ҳатто Худо ва Пайғамбар номини эшитишдан нафратланишади. Улар динний ва маънавий истилоҳларни эшитган пайти ғазабга келишади.

Ҳаққа нисбатан бунақа бадбинлик ва аразлашнинг натижаси дунё ва охиратда Илоҳий қаҳр-ғазабга гирифторликдан бошқа нима бӯлиши мумкин?! Улар ҳеч қаёққа қочиб қутулолмайдилар. Зеро, Аллоҳнинг қудрати замон ва маконни қамраб олган ва ҳеч ким унинг чексиз қудрати доирасидан четга қочиб чиқолмайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳақни қабул қилиш заминалари муҳайё бӯлмаса, Аллоҳнинг пайғамбарлари бӯлган энг пок инсонларнинг сӯзи  ҳам кишига таъсир қилмаслиги мумкин.
  2. Шайтон инсонни ӯз измига олган пайти одамнинг қалб ва руҳи ҳақиқатни кӯриш ва эшитишдан маҳрум бӯлади.