Такфирий жараёнлар
Англия ва Оли Сауднинг ҳамкорликлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, йигирманчи аср Британия императорлиги учун омадли аср бўлган эди. Англия кўрсатмалари остида бўлган ҳукумат ва шахсиятлар Ўрта Шарқ ва Форс кўрфазида муносиб қулайликларга эга бўлган эдилар. Зеро Англия сиёсатини ўзгартиргани боис бевосита ҳузур топиш ўрнига ўзининг манфаатларини таъминлаш йўлида ёрдам берувчи янги дўстлар ва иттифоқчилар пайидан бўлган эди. Шу сабабдан рағбатлантириш ва таҳдидлар орқали мазкур минтақаларда номаълум тарзда ҳукмронлик қилишни мақсад қилган эди. Ушбу ҳолда Англиянинг Ислом оламида, хусусан аҳли суннат аҳли дунёсида ҳукмронлик қилишига қариган ва чарчаган Усмонийлар императорлиги ҳануз ҳам муҳим хатар ҳисобланарди. Англия минтақадаги тарафдорлари ёрдамида ушбу императорликнинг тобутига охирги мехларни қоқишга ҳаракат қиларди. Усмонийлар императорлиги ушбу вақтда суннат аҳли учун халофат тимсоли ва ормонли бир ҳукумат намунаси бўлсада, ўз умринниг охирги кунларини ўтказарди. Англиянинг Эрон, Ироққа ўхшаган бошқа минтақалар ҳамда Форс кўрфази ҳошиясида мавжуд бўлган шайхлар яшовчи ўлкалардаги нуфузидан ташқари Арабистон ярим ороли ушбу даврда бир неча минтақага бўлинган эди. Ғарб минтақаси Макка, Жидда, Мадина ва Тоифни ўз ичига оларди ва унда Макка шарифлари ҳукумат қилишарди. Улар кўринишда Усмонийлар халифаларининг назорати остида эдилар, бироқ Англия билан кўпроқ алоқада эдилар. Жанубий қисм Бобулмандабда Англия кемалари ҳаракат қилишарди ва Ҳиндистонга қатнаб турарди. Бобулмандабда Англия ҳарбий кучлари ҳам жойлаштирилган эди.
Англия ва Абдулазиз бин Сауднинг алоқаларини Арабистон ярим оролида Англиянинг икки асосий мақсадларида хулоса қилиш мумкин. Биринчиси, ярим орол қалбида бўлган иттифоқчини топиш, токи Англия манфаатларини таъминласин ва келажакда ҳам ушбу йўл орқали бутун ярим оролда нуфузини ё ҳукмронлигини амалга ошириш; иккинчиси, мазкур минтақада усмонийлар императорлигининг нуфузига қарши курашишким, кўринишда унинг вакиллари Оли Рашид ҳамда Макка ва Мадинанинг шарифлари эдилар. Ушбу шароитда Оли Сауднинг вакиллик қилаётган ваҳҳобийлик Англия учун энг қулай вариант эди.
Абдулазиз бин Сауд минтақа мусулмонлари орасида ҳеч қанақа мавқега эга эмаслигини ва ҳатто ярим орол аҳолиси ҳам уни ва ваҳҳобият мактабини қабул қилмаслигин биларди. У ушбу воқеликни ўтган мағлубиятлар ва уларнинг ҳукуматини халқ яхши қабул қилмаганидан билган эди. Бинобарин минтақада боқийлигини таъминлаш учун Англияга эргашишни қабул қилади.
Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб ҳам ўша аввалидан тушунган эдики, ваҳҳобият мактабини фақат қилич йўли билан кенгайтириш мумкин ва шу сабабдан Оли Саудга кўшилган эди. Англия ваҳҳобийликни ҳам молиявий жиҳатдан ва ҳам қурол билан таъминларди ва минтақада унинг қудратини расман тан олган эди. Бунинг ивазига Ибн Сауд ҳам Араб ярим оролида Англиянинг манфаатларини таъминларди ва усмонийлар иттифоқчиларига қарши урушарди. Англия ўзининг сиёсатларига Абдулазиз эргашаётганига ишонч ҳосил қилиш учун узоқ иш тажрибасига эга ҳарбий ва сиёсий маслаҳатчиси Генрий Уилям Шекспирни унинг олдига юборади.
Ҳозир эса салафийликка оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Инглислар Арабистон ярим оролининг бошқа қисми Ҳижозни ҳам эътиборларидан соқит қилишмаган эди. Шу сабабдан улар кейинчалик Арабистон Лоренси номи билан танилган ўз жосуслари Лоренсни Маккага Шариф Ҳусейн олдига юборишади. Шариф Ҳусейн усмонийлар билан яхши муносабатда эди. Аммо Лоренс Шариф Ҳусейнга ваъда берадикик, агар у усмонийларни мағлубиятга учратса, Ислом оламида уларни ўрнини у олади ва халофатни Шарифлар хонадони бошқаради. Шариф Ҳусейн ушбу ваъдага алданиб қолади ва Англиянинг гумоштасига айланади. Англия ҳар икки томонни, яъни Абдулазиз ва Шариф Ҳусейнни ҳимоя этишни мақсад қилган эди ва келажакда ушбу араб тарафдорларининг қайси бири унинг сиёсатига яхширок эргашса, уни қолдириб, иккинчисини бартараф қилмоқчи эди. Шу сабабдан Усмонийлар императорлиги мағлубиятга учраганидан кейин Шариф Ҳусейн инглислар уни усмонийлар ўрнига халифа этиб сайлашларига ишониб, ўзини мусулмонлар халифаси эълон қилади. Бу каби императорлик Англия сиёсатларига тўғри келмасди ва инглислар Абдулазизни ҳимоя этиб, осонлик билан Ҳусейн Шариф ва унинг хонадонини бартараф этишади.
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.