Январ 16, 2021 14:58 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл -- 912

Духон" муборак сураси  9-18-ояти карималарининг  шарҳи

Дастлаб " Духон" муборак сураси 9-11-ояти карималарининг  тиловатига қулоқ соламиз:

بَلْ هُمْ فِي شَكٍّ يَلْعَبُونَ ﴿٩﴾ فَارْتَقِبْ يَوْمَ تَأْتِي السَّمَاءُ بِدُخَانٍ مُّبِينٍ ﴿١٠﴾ يَغْشَى النَّاسَ ۖ هَـٰذَا عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴿١١﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Йўқ! Улар шак-шубҳада, ўйнамоқдалар. (9) Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган кунни кут. (10) У одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир. (11)

Бу ояти карималарда буюрилади: Одамларнинг бир қисми Ҳақни англаган ҳолда уни қабул қилишмайди. Улар ӯзлари ва бошқаларни шак-шубҳага йӯллашади. Улар шак ва гумондан ӯтиб, яқин ҳосил қилиш ӯрнига самовий китоб ҳақиқатларини жиддий қабул қилмадилар. Ояти карималарнинг давомида бу саркаш кофирларга эслатилади: Илоҳий азоб нишоналарини кӯргач, кӯз олдингизни тӯсган ғафлат пардалари бир четга сурилади ва улкан хатога йӯл қӯйганингизни, Аллоҳнинг пайғамбарлари айиган гаплар хурофот эмас, балки ҳаққу рост эканлигини англаб етасиз.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Шубҳа-гумон ғафлатнинг сабабчиси бӯлмаслиги керак. Шак-шубҳа доирасида қолиб кетиш ёмон. Акс ҳолда шубҳа одамизодга хос ақлнинг тақозосидир. Тадқиқ қилиш орқали шубҳа-гумонни ортда қолдириб, ҳақиқатни ошкор қилиш лозим.
  2. Диний эътиқодларга шак келтирувчи кишиларнинг фикрлари билан ӯзини алдаш ва Илоҳий оятларни менсимасликнинг оқибати оғриқли азобдир.

 

Энди "Духон" муборак сураси 12-14-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:

رَّبَّنَا اكْشِفْ عَنَّا الْعَذَابَ إِنَّا مُؤْمِنُونَ ﴿١٢﴾ أَنَّىٰ لَهُمُ الذِّكْرَىٰ وَقَدْ جَاءَهُمْ رَسُولٌ مُّبِينٌ ﴿١٣﴾ ثُمَّ تَوَلَّوْا عَنْهُ وَقَالُوا مُعَلَّمٌ مَّجْنُونٌ ﴿١٤﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Эй Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, Биз иймон келтиргувчидирмиз. (12) Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин. Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Пайғамбар келган эди. (13) Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу ўргатилган мажнун», дедилар. (14)

Илоҳий азоб нишоналарини кӯриши билан Худога мункир бӯлганларнинг бутун вужудларини даҳшат ва изтироб қамраб олади. Улар Аллоҳнинг даргоҳига юзланиб, ёлворишади: Аллоҳим, азобни биздан узоқлаштир, биз иймон келтирамиз. Ваҳоланки, бу иймон қӯрқувнинг натижаси бӯлиб, арзимасдир. Дарҳақиқат, кишининг ташқи қӯрқув ва босимларсиз, ӯз ихтиёри билан келтирган иймони қадрлидир.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Аллоҳнинг элчиси Унинг самовий оятларини ва муъжизаларини келтирганида, қабул қилмадингиз, Расули акрамни ёлғончига чиқардингиз. Энди кеч бӯлди. Келтирган иймонингизнинг фойдаси йӯқ.

Расулуллоҳни жинлар билан алоқаси бор, улардан эшитган гапларини Худонинг гапи сифатида бизга айтяпти, дея туҳмат қилардингиз.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Бугун динни масхара қилаётганларнинг кӯзлари бир куни мошдек очилади. Иймон келтирмоқчи бӯладилар, аммо унда кеч бӯлган бӯлади.
  2. Аллоҳ кофир ва мункирларга динини етказиб, ҳужжатини комил қилмагунча, уларни азобламайди.
  3. Кофирлар Илоҳий пайғамбарларнинг сӯзларини рад қилиш учун далил-ҳужжат келтириш ӯрнига туҳмат ва масхаралаш билан уларнинг шахсиятини таҳқирламоқчи бӯлишади.

Энди "Духон" муборак сураси 15-16-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

إِنَّا كَاشِفُو الْعَذَابِ قَلِيلًا ۚ إِنَّكُمْ عَائِدُونَ ﴿١٥﴾ يَوْمَ نَبْطِشُ الْبَطْشَةَ الْكُبْرَىٰ إِنَّا مُنتَقِمُونَ ﴿١٦﴾

   Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, Биз азобни озгина кушойиш қилгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар. (Биз сиздан азобни озгина кушойиш қиламиз. Аммо сиз бундан ибрат олмайсиз, яна куфрга қайтасиз.) (15) Катта ушлаш ила ушлаганимиз куни, албатта, Биз интиқом олгувчимиз. (Бу ушлаш ва интиқом олиш қиёмат кунидадир.) (16)

Кофирларнинг “Биз иймон келтирамиз”, деган иддаоларига жавобан бу ояти карималарда буюрилади: Биз улардан азобни бир оз узоқлаштирамиз, аммо ибрат олишмайди. Улар яна куфрга қайтишади. Қилган ишларидан ҳам пушаймон бӯлишмайди.

Бошқача қилиб айтганда Илоҳий азоб чангалида улар фикрларини ӯзгартирмоқчи бӯлишади, аммо азоб узоқлашиши билан аввалги ҳолатларига қайтишади. Шу сабабли уларнинг иймони қӯрқувнинг натижаси бӯлиб, умуман арзимасдир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Бу дунёда кӯп ҳолатларда Аллоҳ таъоло бизни азоблашни раво кӯрмаган. Аммо биз хулоса чиқармай, аввалги ёмон амалларимизни давом эттирганмиз.
  2. Аллоҳ пайғамбарлар ва муъминларнинг ҳомийсидир. У кофирлар ва золимлардан пайғамбарлар ва муъминларга қилинган зулм учун қасос олади.  

Энди "Духон" муборак сураси 17-18-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَلَقَدْ فَتَنَّا قَبْلَهُمْ قَوْمَ فِرْعَوْنَ وَجَاءَهُمْ رَسُولٌ كَرِيمٌ ﴿١٧﴾ أَنْ أَدُّوا إِلَيَّ عِبَادَ اللَّـهِ ۖ إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ ﴿١٨﴾

   Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга карамли Пайғамбар келди. (17)«Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман. (18)

Бу ояти карималарда ҳазрат Мусо ва Фиръавн саргузашти ҳақида ҳикоя қилинади. Қайд қилиш жоизким, Фиръавн қавми қудратли ҳукумат, улкан бойлик ва кучли армияга эга бӯлиб, роҳат-фароғатда кун кечиришарди. Аммо бу улкан қудрат уларнинг кибр-ғурурга берилиб, зулм-ситам ӯтказиб, гунаҳкор бӯлишларининг сабабига айланди.

Ҳазрат Мусо Фиръавнийлар қошига бориб, одоб билан қул қилиб олган қавмлари бани Исроилни озод қилишларини сӯради. Зеро, бу қавмни ҳидоят қилиб, саодатга етказмоқчи эди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Илоҳий пайғамбарларнинг энг биринчи рисолатлари халойиқни золим ҳокимлар чангалидан озод қилишдир. Шу сабабли ҳазрат Мусо Бани Исроил қавмининг наздига боришдан олдин Фиръавн ва фиръавнийлар наздига борди.
  2. Пайғамбарлар амонатли ва халқнинг ишончли киишлари эдилар. Намунали ӯтмиши уларнинг рисолати ва даъватларининг одамлар томонидан қабул қилиниш заминаларини яратарди.