тарихий саналар
Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 11- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 30-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 2-чи кунидир.
Бугун якшанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 11- чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 30-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 2-чи кунидир.
Бундан 147 йил аввал милодий 1869 йил октябр ойининг 2-сида:
Маҳатма Ганди, Ҳиндистон истиқлолияти раҳбари, Гужарат штатидаги қишлоғда туғилган. Милодий 1891 йил Ганди Англиядан қайтиб, Бомбейда вакил сифатида фаолиятини бошлади. Милодий 1893 йил жанубий Африкада жойлашган Натала шаҳрига сафар этди. У ерда у нажодпарастлик амалларини, махсусан ҳиндитабор ақаллиятга бӯлган муносабатларни кузатгач, шу ерда инқилобнинг аввалги поғоналарига асос қӯйди. Милодий 1917 йил Ҳиндистонга қайтиш пайти аллақачон хосу ом кӯзида обрӯ-эътиборга эга эди. Ганди Биринчи Жаҳон Урушининг охирларидан бошлаб Иккинчи Жаҳон Урушининг бошланишига қадар мамлакатини инглис босқинчиларидан нажот бериш йӯлида фаолият этди. Бу йӯлда бир қатор ранж-машаққатлар тортиш натижасида у Жавоҳир Лаъл Неҳру каби одамлар ёрдамида милодий 1947 йилда Ҳиндистонни истиқлолиятга етказди ва инглиз мустамликачилигидан қутқарди. Истиқлолиятга эришгандан сӯнг Ганди ҳукуматда ҳеж бир мансаб олмади ва Конгресс раҳбари Неҳруни тайинлади. Милодий 1947 йил январ ойининг 30-чисида бир мутаассиб жинояткор томонидан қорин ва кӯкрагидан ӯқ еди ва 79 ёшда оламдан ӯтди. "Ҳақиқатдан олинган менинг тажрибаларим" китоби Ганди ёзган асарлари жумласидандир.
Бундан 112 йил олдин милодий 1904 йил октябр ойнинг 2-чисида:
Инглиз ёзувчиси Грэм Грин дунёга келди. Грин асарларида эзгулик ва ёмонликнинг қаршилиги мушоҳада этилади. Грин ўзининг "Куч ва шуҳрат" номли асарида сабр, тоқат ва азоб чекишни нажот топганларнинг йўли деб билган. Гриндан кўплаб асарлар мерос қолиб, улардан "Учинчи шахс", "Ваҳшат ҳукумати" ва "Ёлланма қотил" китобларига ишора этиш мумкин.
Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1357 йил меҳр ойининг 11 кунида:
Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси бўлмиш Имом Хумайний (ра) ҳазратларининг сиёсий ва диний фаолияти Ироқда ман этилгандан сўнг ул ҳазрат Қувайтга бориш мақсадида Ироқни тарк этади. Аммо ўша пайтдаги Қувайт давлати Шох режими билан ўрнатилган алоқаларни инобатга олиб Имом Хумайний (ра) ҳазратларини Қувайтга киришига қаршилик кўрсатади. Шундан сўнг бир неча кун ўтиб Имом Хумайний (ра) ҳазратлари Францияга ҳижрат қиладилар. Шани таъкидлаш жоизким, Ироқ баъс режимининг мустабид ва ноинсоний хатти-ҳаракатлари ва амаллари шоҳ режими билан кўраш олиб бориш даврининг энг сезиларли уша вақтида Эрон мусалмон халқининг ғазабини келтирди.