октябр 06, 2016 14:36 Asia/Tashkent

Жавон, Жумҳурии Исломи ва Хуросон газеталари

 Жавон газетаси Форс кўрфазида Арабистонинг тактик ҳарбий машғулотлари ва Исломий Жумҳуриятнинг сув ҳудудларига кирмасликка нисбатан Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг огоҳлантиришига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти бошқа мамлакатларга қараганда ўтган йиллар давомида Форс кўрфазида тинчлик ва осойишталикнинг барқарор бўлиши учун кўпроқ сармоя киритган деб ёзади.

Соқчилар корпусининг денгиз кучларининг асосий маъмурияти бу Форс кўрфази ва Ҳурмузд бўғозининг устувор танчлигини муҳофазат этишдан иборатдир. Форс кўрфазида Ол-Саъуднинг нотинчликларни вужудга келтирадиган хатти-ҳаракатларига тез ва қатъий огоҳлантириш бериши ва ушбу кучнинг билдирган баённомаси Ол-саъуд режими ва ушбу режимнинг ҳарбий қомондонлари томонидан жиддий қабул қилиниши лозим.

Соқчилар корпуси ва армиядан бошлаб Эрон Ислом Жумҳуриятининг қуролли кучлари ўтган йиллар давомида ўзининг ер-ҳудудларидан муҳофазат этиш ва мамлакатнинг ер ва ҳаво чегараларини қуриқлашда ўта жиддий амал қилишларини исботлашди. Форс кўрфази ва Арванд сувларида америкалик ва инглиз денгиз пиёдачиларини қулга олиш Эрон миллатининг хавфсизлигини муҳофазат этишда соқчилар корпусининг жиддийлиги ва қудратга эга бўлишининг намунаси саналади. Бинобарин ушбу ҳарбий тактик машғулотларда иштирок этаётган саъудияликлар ва бошқа мамлакатлар ўз хатти-ҳаракатларидан бохавар бўлишлари лозим ва исломий Жумҳуриятнинг сув чегараларидан фосила олиш билан ҳисоб-китобда ҳар қандай хато қилишдан парҳиз қилишлари лозим.   

                                                                *****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг сиёсий таҳлилида шундай ёзади, Афғонистоннинг сиёсий арсаси Ҳикматёр қаноти ва давлат ўртасида келишувга келиш таъсири остида қарор олган бир пайтда Толибон кучлари ушбу мамлакатнинг шимолида жойлашган Қундуз шаҳрига ҳужум қилишди ва бу шаҳарни ўз тасарруфларига киритишди. Бу ҳаракат Американинг гижгижлантириши билан амалга оширганга ўхшайди. Охирги ойлар давомида Афғонистонда давлат позицияларига қарши қузғалончиларнинг ҳужумлари шиддат билан кучайган ва бу масала Ашраф Ғани давлатини жиддий босим остига қарор берган. Бундай шароитда бир неча йил давомида давлат кучлари билан урушаётган Ҳикматёр билан тинчлик шартномасини имзолаш Кобулга нисбатан бўлган босимни камайтириши мумкун. Агарчи ҳалигача ушбу келишув қай даражада устувор қолиши ва бу шартнома боқий қоладими ёки йўқми маълум эмас.

Ҳақиқат шундан ибратким, Толибон гуруҳи  ҳар замонда Вашингтонга лозим бўладиган ва Американинг ихтиёрида қарор олган террористик бир восита деб талқин этилади. Толибон гуруҳи ўз ҳаракати ва сайъ-ҳаракатлари билан Афғонистонда Американинг манфаатларига кўмак беради ва Вашингтоннинг мақсадларини амалга ошириш учун замина яратиб беради.         

                                                                  *****

Хуросон газетаси шундай ёзади, Суриянинг Тартус портига Эс-300 русумли ракеталарга қарши системани жўнатиш ушбу мамлакатда давом этаётган беш йиллик бўҳронларда энг юқори муҳим нуқта бўлиши мумкин. Эс-300 русумли ракеталарга қарши мудофаа системасини Тартус портида Россиянинг ҳарбий базасини жиҳозлантиришда Кремлнинг маъноли хатти ҳаракатлари билан ҳамзамон тўқнашувларни тўхтатиш лойиҳасининг мавафаққиятсизликка юзмаюз бўлиши ҳамда Вашингтон ва Масква ўртасидаги дипломатиянинг боши берк кўчага қарор олиши яна бир маротаба шуни эслатадиким, Сурияда бўҳроннинг муомаласи Сурия тақдирини белгилашдан ҳам кенгроқ ўринни эгаллайди. Россия  ҳарбий мувозанатни сақлаш ва стратегик мувозанатни ўзгартириш баробарида бирон бир орқага чекинишга ҳозир эмас ва ҳозир ҳам бўлмайди. Нато ташкилотининг ракеталарга қарши мудофаа қалқони Россияни бири кетин қуршовга олаётган бир шароитда Сурия билан стратегик бирлашувни муҳофазат этиш ва хавфсизликни таъминлашнинг қиймати Россиянинг ҳарбий базаларидан бири Нато қуршовидан ташқарида бўлиши ҳайтий масала саналади. Бунга қарши америкаликларнинг террористик тафаккурларга эга бўлган ёки террористлар билан иттифоқчи бўлган Сурия давлати мухолифларига натижасиз таянишни таъкид қилишлари ҳалигача натижасиз қолмоқда. Европаликлар, жумладан Бельгия, Франция ва Германия учун қурол-яроқни тижорат қилиш катта манфаат келтирмоқда ва Сурия бўҳронини ҳал этиш учун бирон бир далилга эҳтиёж сезмайди.