Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Жавон ва Хуросон газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котиби Пан Ги Мун ушбу масъулиятдан кетиш арафасида америкалик ва ғарблик арбобларга ўзининг охирги хушмуомалалик хизматини ҳам амалга оширди. У Эронда инсон ҳуқуқларининг вазъияти ҳақида берган ўз изҳоротида инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш шароитининг сезиларли даражада ривожланиш йўқлигидан расмий равишда хавотирланиш изҳор этди. Яман фожеалари баробарида БМТ ташкилотининг расмий изҳоротлари баробарида унинг амалга оширган фаолияти ва минглаб нафарларнинг ўлимига сабаб бўлган аёл ва болаларга қарши саъудиялик коалициясининг ваҳшийликча амалга оширган ҳужумларига ижозат берган Пан Ги Мун инсон ҳуқуқлари масаласи заминасида нутқ сўзлаши унинг беадабсизлигини кўрсатади. Уша можарода Пан Ги Мун ўта одобсизлик билан Ол-Саъуддан олинган пуллар туфайли БМТ ташкилоти ва ушбу ташкилот бош котибининг обрў-эътиборини кимошди савдосига қуйди ва ушбу заминада БМТ ташкилотининг расмий изҳоротини қайтиб олди. Аммо Пан Ги Мун ишонч ҳосил қилиши лозимким, гуноҳни бошқаларга юклатиш унинг мувафаққиятсизлигининг мизонини камайтирмайди ва бу эса БМТ ташқилоти ва унинг қудратсизлигини хаспўшлаш учун муносиб йўл эмас.
*****
Жавон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Америка Сурияда ўтган олти йил давомида террористлардан ҳарбий, логистик, таълим-тарбия бериш ва қурол-яроқлар билан ҳимоят этишда тахминан барча имкониятлардан фойдаланди. Аммо режалаштирилган бирон бир сиёсий ва димломатик натижани қулга киритолмади ва Россия билан музокара олиб бориш шахматида ҳам мат ҳолатига тушиб қолган. Сурияда парвозни ман этиш лойиҳаси Россиянинг кучли позициясининг огоҳлантириши билан юзмаюз бўлди ва руслар ҳаяжон ва изтиробга келмасдан қатъий огоҳлантириш беришдиким, террористлардан тозаланган Сурия давлатининг минтақалари "амалиёт ўтказиш тақиқланган минтақа" ҳисобланади ва Сурия имкониятлари ва кучларига ҳар қандай ҳужум қилиш олдиндан огоҳлантирмасдан нишонга олинади. Жавон газетаси шундай қўшимча қилади, қудратнинг мувозанати нафақат уруш майдонида балки сиёсий арсаларда ҳам Сурия-Эрон –Россия коалицияси ва муқовимат назоратида қарор олган ва Ироқ шимолидами ёки Сурия шимолида бўладими амалга оширилган ҳар қандай чора-тадбир ва можарожўйлик қудрат билан бостирилади.
*****
Хуросон газетаси шундай ёзади, Калумбия давлати ва Форк партизанлари ўртасида тинчлик шартномаси бўйича олиб борилган музокаралар тўрт йилдан ҳам ортиқ давом этди. Минтақа давлатлари, айниқса Куба тинчлик музокараларида жиддий ва муҳим рол уйнадилар. Бу музокараларнинг натижаси 290 саҳифадан иборат бўлган мураккаб шартномасига айланди. Бу келишув тинчлик жараёнини ижро этишга ҳидоят этадиган шартномаси бўлиши назарга олинган. Барча бошқа келишувларга ўхшаб, бу шартномага эришиш йўлида ҳам хатарлар мавжуддир ва комилан келишувга келиш учун замон талаб этилади. Аммо ҳозирда муҳим бўлган нарса бу шартномани ҳақиқатга айлантиришдан иборатдир. Бу йўлда қуйилган биринчи сайъ-ҳаракат мағлубиятга учради. Калумбия халқи ўтган шанба куни ўтказилган ижтимоий сўровда Форк қузғалончи гуруҳлар ва Калумбия давлати ўртасидаги тинчлик шартномасига нисбатан жузий ихтилофлар билан "салбий" рай беришди. Шу ҳол билан ушбу мамлакатнинг президенти ижтимоий сўровнинг натижаларига қарамасдан тинчлик жараёнини давом этади деб эълон қилди. Калумбия президенти Хуан Мануэл Сантосга тинчлик йўналишидаги Нобель мукофотини тақдим этилишини музокаралар мағулубиятга юзмаюз бўлишига монеа яратиш ва тинчлик жараёнини давом этишидан ҳимоят этиш учун халқаро сайъ-ҳаракатлар деб билиш лозим.