октябр 11, 2016 14:05 Asia/Tashkent

Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 20-си,

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил меҳр  ойининг 20-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам  ойининг 9-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 11 октябр.

Бугунги сана Имом Ҳусейн (а)нинг Тосуолари билан тўғри келади. Ушбу қайғули кун муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.

Бундан 1377 йил олдин, ҳижрий-қамарий 61 йилнинг  9 муҳаррам ойида  ҳазрат Абулфазл ал-Аббос  Шимар бин Зилжавшаннинг  амонномасига рад жавобини беради. Шимар бин Зилжавшан тўққизинчи муҳаррам кунининг асрида  Умар бин Саъднинг Имом Ҳусейн (а) билан урушиш учун тайёр бўлганини кўргач, ҳусейний чодирлар яқинига келиб бақиради: “Синглимнинг фарзандлари қаерда!”  У ҳазрат Аббос ва уч биродари Абдуллоҳ, Жаъфар ва Усмонни назарда тутган эди. Улар Фотима Умулбанин фарзандлари эдилар. Фотима Умулбанин Бани Калот қабиласидан эди ва Шимар ҳам ушбу қабиладан эди ва ва Имом Ҳусейн (а)  ва ёронларига хатар таҳдид этаётганини биларди.

Имом Ҳусейн(а) ўз ёронларига, агар хоҳласар ўша хатарли жойни кечаси тарк этишларига рухсат берадилар. Аммо ул ҳазратнинг ёронлари Аллоҳ дини ва Пайғамбарнинг  авлодларини ҳимоя этиш учун ўлимни ва шаҳид бўлишни танлайдилар.

Бугунги кундан  203 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1192 йилнинг 20-меҳр ойида Эрон Россия билан  урушда мағлуб бўлганидан кейин ушбу икки мамлакат ўртасида “Гулистон” шартномаси имзоланади. Эрон учун зарарли бўлган ушбу  шарнома Россия ва Эрон ўртасида  ўн йил давом этган урушнинг биринчи даври охирида Англия воситачилиги орқали имзо этилади. Натижада ўша кунгача Россияга қўшилган Эрон шаҳарлари ҳамда Қарабоғ, Баку, Дарбанд, Ланкарон ва Толишнинг ҳам бир қисми Россиянинг  мулки эълон қилинади.

Эрон тақвимида 20 меҳр буюк шоир Ҳофиз Шерозийнинг эъзозлаш куни эълон қилинган.

Ҳар йили  шу муносабатга бағишланган санъат, ҳунар ва маданий  тадбирлар  ўтказилади.

Хожа Шамсиддин Муҳаммад Баҳоуддин Ҳофиз Шерозий  Эроннинг  14 милодий асрда яшаган шоири бўлиб дунёнинг энг буюк ва машҳур адабий шахсиятларидан ҳисобланади.

Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «исонафаслик ринди Шероз» ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта таъсир кўрсатди. Буюк немис шоири Ҳёте Ҳофизни «ноёб услуб даҳоси», «муқаддас Ҳофиз» деб улуғлаб, унинг таъсирида «Ғарбу Шарқ девони»ни яратган бўлса, В. Жуковский, А. Пушкин, Ю. Лермонтов, А. Фет, С. Есенин каби рус шоирлари Ҳофиздан илҳомланиб, «ҳофизона» оҳангларда шеърлар ёзганлар, унинг ижодини юксак баҳолаганлар. Шарқда эса Шероз булбулидан таъсирланмаган шоирнинг ўзи йўқ ҳисоби.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.