тарихий саналар
Бугун пайшанба Хижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 22-чиси Ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 13-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Хижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 22-чиси
Ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 11-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 13-чи кунидир.
Бундан 1377 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг11-чисида:
Ошуро воқеасидан кейин Имом Ҳусейн алаҳисалом аҳли байтларининг ҳаракатлари Шом томонга қараб бошланди. Ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойнинг 10-чи куннинг якунлаши ва Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазрат вафодор ёронларининг шаҳодат топганларидан сўнг язидийликлар Ҳусайний карвонини ғорат қилишди. Улар Имом алайҳиссалом хаймаларини ёндиришди ва ҳаттоки энг кичик юмишларни олишдан ҳам қўл тортмадилар. Охирида Имом Ҳусейн алайҳисалом карвони бу гал Имом Сажжод (а) ва ҳазрат Зайнаби Кубро саломуллоҳи алайҳо раҳбарлиги билан муҳаррам ойнинг 11-кечасида Куфа томон ҳаракат қилишди ва Ҳусайний наҳзати бошқа шаклда давом этди. Агарчи душман зоҳирда Имом Ҳусейн алайҳисалом қўшунини мағлуб этган бўлсада, аммо Бани Уммиянинг золимлик ҳукумати ва Имом Сажжод алайҳисалом ва Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо уларнинг жиноятлари ва жавру зулмларини фош этишлари Уммавийларнинг чеҳраларини таърихда қора қилиб қуйди. Шунингдек Имом Ҳусейн (а) нинг қиёми ва танлаган пок йўллари эса ул ҳазратни абадийлаштирди.
Бундан 134 йил олдин милодий 1882 йил 13 октябр куни француз ёзувчиси ва файласуфи Жозеф Артур Гобино оламдан ўтди. У 1816 йилда Парижда туғилган ва таҳсил олганидан сўнг ёзувчилик ва журналистика билан шуғулланган. Гобино бир муддат Эронда Франция элчисининг биринчи котиби вазифасида фаолият олиб борган. Бу муддатда у форс ва араб тиллари ҳамда миххатни ўзлаштирган. Франциялик бу ёзувчи оқ танлилар ва айниқса орийларнинг афзаллигига ишонган. У "Инсонлар ирқининг тенгсизлиги борасидаги мақола" китобини 4 жилдда ва "Амадис" манзумасини бу назарияни исботлаш учун ёзди. Орийлар ирқининг афзаллиги назарияси Адолф Гитлернинг иккинчи жаҳон урушини бошлаш ва орийлардан бошқа одамларни қирғин қилиш учун далилларидан бири эди. Гобинонинг бошқа асарларидан "Осиёда 3 йил" ва "Эрон тарихи" китобларига ишора қилиш мумкин.
Бундан 18 йил олдин ҳижрий-шамсий 1377 йил меҳр ойнинг 22-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон машҳур шоири Сайид Муҳаммад Али Сафир 77 ёшида оламдан ўтди. У ибтидода бир оз ҳавзавий илмлардан баҳра олди ва кейин Теҳрон табиий ва ижтимоий фанлар факультетини битирди. Сафир олиб борган фаолиятлар жумласидан Эрон исломий таълимот анжумани ва теҳроннинг Иршод Ҳусейния биносини таъсис этишда ҳамкорлик қилиш каби фаолиятларига ишора этиш мумкин. Устод Сафир Ҳақиқат ва ҳақ йўлида устувор тўриш, можоҳидлик, ҳимматбаландлик ва юқори илҳомга эга эди. Шеър турли ва устодлик ҳунарига эга бўлишига қўшимча ҳунармандчилик ишларида ҳам маҳоратга эга эди. Эрон масжидларининг аксариятларида кошинкорликларида унинг ҳунари тасвирланган. Устод сафир ўзининг орифона табиати ва юқори илҳомга эга бўлишини эътиборга олган ҳолда, ҳамиша халқнинг ўзига хос ҳурмат-эҳтиромига қарор олган эди ва адабий доираларида унинг асарлари ва шахсиятига нисбатан махсус аҳамият қаратишади. "Хираднома", "Девони ашъор" ва форс тилида " Имом Али (а)-нинг шеърлар девонига тасҳеҳ ва дин дарси" номли китоблар устод Сафир ёзган асарлар жумласидандир.