июл 23, 2016 05:05 Asia/Tashkent

2016 йил июл ойининг 22-чи

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил мурдод  ойининг 1-чиси

Ҳижрий- қамарий 1437-чи  йил шаввол ойининг 17-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июл ойининг 22-чи кунидир.

 

  Бундан 1432 йил муқаддам ҳижрий-қамарий бешинчи йил шаввол ойининг 17-чисида:

Мадина шаҳри атрофида "Аҳзоб" ёки "Хандақ" уруши бошланди. Бу кунда Макканинг мушриклари исломнинг ривож-равнақ топишидан хавотирга тушган Мадина яҳудийларининг гижгижлантиришлари ва Абу Суфиён раҳбарлигида  бошқа бир неча қабилалар билан бирга Мадинага ҳужум қилишди. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам душманлар томонидан Мадинага қарши ҳужум уюштирганлари ҳақида хабар топганларида, ўз ёронлари билан маслаҳат қилдилар ва Салмон Форсий таклифи билан Мадина шаҳри атрофида хандақ, яъни чуқур ковлашларига буйруқ бердилар. Ва ул ҳазратнинг ўзлари ҳам ушбу чуқурни ковлашда фаол қатнашдилар.  Мушрикларнинг қушунлари Мадина шаҳрига етиб келганларида, бу чуқурни кўриб ҳайратга келдилар ва бу чуқурнинг бошқа томонида тўхташдан ва Мадина шаҳрини қуршаб олишдан бошқа чоралари йўқ эди. Аммо бир неча кундан кейин, Қурайш қабиласининг бир неча нафар полвонлари ва жангарачилари чуқурдан ўтдилар. Ҳазрат Али алайҳиссалом уларга қаршилик кўрсатиш учун борди ва ушбу жиддий тўқнашувда арабларнинг машҳур полвони бўлмиш Амр Ибн Абдувудни ўлдирди. Натижада кофирларнинг бошқа полвонлари яширдилар. Бу урушда мусулмонлар ҳушёрлик ва қатъийлик кўрсатдилар ва ана шу масала Абу Сўфиён ва бошқа иштирок этган қабилаларнинг мағлубиятга юзмаюз бўлишлари ва Мадина шаҳрини муҳосарага олишдан қул тортиб Маккага қайтиб боришлари сабабига айланди.

403 йил бундан илгари милодий 1613 йил июл ойининг 22 чисида: 

Михаил Рамановнинг тахтга ўтириши билан 304 йиллик Рамановлар хонадонининг ҳукмронлиги Россияда бошланди. Польша томонидан Россияга қилган ҳужумидан уч йил ўтганидан сўнг, Рус қамондонларидан бири уларни мағлуб этди ва Масквани Польша армиясининг ишғолидан қутқарди. Михаил Раманов эса янги император сифатида тахтга ўтирди. Агарчи Раманов ҳукмронлиги даврида Россия кенгайиб борган бўлсада, аммо иқтисодий нуқтаи назардан ривожланмади. Чор Россиянинг истибдоди туфайли Россия халқи ўз тақдирини белгилаш учун тусиқлик яратди. Бу сиёсий ва иқтисодий муаммолар таъсирида Рамановлар оиласининг охирги подшоси Николай-2 чига қарши милодий 1917 йилда қиём қилишди ва уни ағдариб, Россияда социалистик режимни ўрнатишди.

 Бундан 173 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1263 йилнинг 17 шаввол ойида мусулмон уламоларидан бири Саййид Иброҳим Карбалоий,  фоний дунё билан видолашади.У ҳижрий-қамарий 1214 йили  Эронда таваллуд топган  ва бошланғич фанларни ўрганиш учун Ироқда жойлашган Карбало шаҳрига боради ва умрининг охиригача ушбу шаҳарда қолади. Ушбу етук мусулмон олимидан қатор асарлар мерос қолган. "Далойил-ул-аҳком", "Натойиж-ул-афкор ", "Ҳаж бобидаги рисолалар" шулар жумласидандир.

 

14 йил олдин шу куни, милодий 2002 йил июл ойининг 22 чисида, фаластинликлар ухлаб ётган тунги паллада, сионистик режим армияси Эф-16-чи русумидаги бир нечита самолёт билан Ғазза секторига ҳужум қилди. Ушбу ҳужумда Ҳамос ҳаракатининг ҳарбий қаноти Иззудин Қиссом баталёнлари бошлиғи Шайх Салоҳ Шеҳода ва 15 нафар тинч аҳоли вакили шаҳид, ва 150 нафар инсон ярадор бўлди. Шунингдек 9та  ёш бола ҳам сионистлар ғазаби ўтида ёндилар. Салоҳ Шеҳода ушбу терористик ҳужумда турмуш ўртоғи ва қизи билан бирга шаҳодатга етди. У умрининг 12 йилини сионистик режим қамоқхоналарида ўтказиб жуда кўп қийноқларни бошдан кечирган. Шу тартибда, сионистик режимнинг ўша вақтдаги Бош Вазири Орел Шарон қувонтирувчи деб баҳолаган бир терористик ҳужумда, ўз ҳақ-ҳуқуқларини амалда татбиқ этиш учун сайъ-ҳаракат қилган яна бир гуруҳ фаластинлик мазлум халқнинг бир гуруҳи шаҳодатга етдилар.