октябр 13, 2016 14:49 Asia/Tashkent

Ҳофиз Шерозийни улуғлаш куни бу йил Ҳусейний Ошуро куни билан билан туғри келди. Карбало ҳодисаси эронликлар учун махсус ўринни эгаллайдиган воқеалар жумласидандир.

Бу йил Хусейний Тосуо Ҳофиз Шерозийни улуғлаш куни билан туғри келди. Шунинг учун Ҳофизнинг айрим шеърлари ва унинг Ошуро воқеаси билан бўлган муносибати ҳақида тўхталиб ўтишни мақсад қилдик.

Эрон сарзаминига ислом динининг кириб келиши ва эронликлар томонидан ислом динини қабул қилишлари билан ислмий маданият Эрон халқи маданиятининг ажралмас бир қисмига айланиб қолди. Эронликлар ўзларини эронлик деб ҳисс этишлари билан бирга мусалмон ҳам эдилар ва мусалмон бўлиш ёки эронлик бўлиш ўртасида бирон бир зиддиятни кўрмасдилар. Карбало ҳодисаси эронликлар учун махсус ўринни эгаллайдиган воқеалар жумласидандир. Ва ислом дунёси таърихида буюк бир ҳаммоса сифатида бу ҳодисага эътибор берилади. Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг наҳзати комилан ақлоний амалга оширган бир наҳзат эди. Ва ул ҳазратнинг амалга оширган иши иллоҳий иш эди. Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг шаҳодатталаблиги фақат мантиқсиз бир худкўшлик эмасди, балки ул ҳазратнинг мақсади Уммавийлар режимини расво қилиш ва исломни чалғинган йўлдан туғри йўлга ҳидоят этиш эди. Ул ҳазрат огоҳлик билан ҳаракат қилди ва шаҳид бўлишга тайёр бўлди. Ҳамда ўзининг шаҳодатталаблиги билан Уммавийлар тизимининг қонунийлигини инқирозга юзмаюз этиш йўлини тезлаштирди.

Карбало ҳодисасидан ибрат-намуна оланадиган дарслардан бири бу одам қаерда ва қайси мақсад билан ўз жонидан айрилишини  билиши лозим. Зулм ва мустабидлик ижтимоий шакл олган вақтда ва шахс адолатсиз тизим билан юзмаюз бўлганида, яъни зулм бир суннатга айланиб қолганини ва ушбу зулм барчаларнинг равияси ва усулига айланиб қолинишини кўрганида,  қиём қилиши вожибдир. Бу қиём ҳам ақлоний унсур ҳамда ошиқона усулга эгадир. Бу қиёмда ҳам диёнат ва ҳам шаҳодат мавжуддир. Бу қиёмда ҳам оқиллик ва ҳам ошиқ бўлиш мавжуддир.       

Карбало ҳодисаси ва Ҳазрат Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг шаҳодати шоирлар учун ҳам ибрат-намуна бўладиган ва жозибали мавзўлардан эди. Ва ушбу мавзў форс шеърияти намояндаларининг аксарияти ва ҳатто дунё шоирларининг тил ва зеҳнларини ўз сояси таъсирига қарор берган. Имом Ҳусейн алайҳиссаломинг шахсияти ва унинг қиёмига нисбатан ўзига хос тарзда иродат қилган Шамсиддин Муҳаммад Ҳофиз Эроннинг буюк шоирларидан бири эди. Бу буюк шоир ул ҳазратнинг номи ва хотирасини ўз асарларида агарчи рамзли шаклда бўлса ҳам тирик сақлаб ва ҳурмат қилган. Жаҳон ва Эрон адабиётида мусалмон мутафаккири унвонида  Ҳофизнинг олий мақомга эга бўлишини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинким, бу буюк шоирнинг Имом Ҳусейн Бин Али алайҳиссаломга нисбатан кўнгил қуйишини унинг ашъорида мушоҳада этиш мумкин. Ҳофизнинг ҳунари фақат шоирлик қилишда эмас, балки у чуқур қарашга эга бўлган мутафаккир, янги андишаларга эга бўлган диндор ва қудратли сўз устоди эдиким, ўзининг тафаккурлари, эътиқодлари ва ишончларини барчалар мириқиб ва муштоқлик билан тинглайдиган шеър тилида баён этади. Ҳофиз шеърининг тили киноя, ноаниқлик ва рамз билан баён этилади ва бундай тарзда фикр баён айлашнинг сабаби у яшаган асрга боғлиқ бўлиб қолади. Унинг ҳаёти шундай ҳаёт эдиким, Ҳофизнинг қарашига кўра, фитна-найранг осмондан ёғадиган аср эди. Демак оддий ва рамзсиз сўзлаш учун имконият йўқ эди. Фақат сир-асрорнинг аҳли бўлган ва ўз дўстлари шеър маъносини англаб етишлари учун у рамз билан ифода этиш йўлини танлади.  У ўз шеърларида танлаган тил турли мавзўдаги сўзларни ифодалаш қобилиятига эга бўлган ва ҳамда ўз шоирини замоннинг фитна-найрангларидан амонда қолдириш қудратига эга бўлган тил саналади. Ҳофиз ушбу рамзли тилдан фойдаланиши билан Ошуро воқеаси ва Карбало сарзаминида ул ҳазратнинг ёронлари, аҳли байти ва Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг бошига тушган ҳодисаларни кўп байтларида тасвирлаган ва пайғамбари акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг хонадонига нисбатан ўзининг меҳр-муҳаббати ва иродасини баён этган.  

Ҳофиз агар қадам зани дар раҳи хонадон ба сидқ

Бадарқаи раҳат шавад ҳиммати шаҳнаи Нажаф.

Устод Жалолиддин Ҳумоийнинг эътиқодига кўра, "хонадон" сўзидан мақсад бу ислом пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтларидир. Ва "шаҳнаи Нажаф" сўзидан мақсад эса Амирал-Мўминин алайҳиссаломдан бошқа киши бўлиши мумкин эмас.

Хожа Шамсиддин Ҳофизи Шерозий шиа ёки аҳли суннатдан  бўлиши ҳақидаги тадқиқотчиларнинг ихтилофларига айланган ва узоқ муддат давом этаётган баҳс-мунозарларга кирмаймиз, чунки унинг ашъори унинг эътиқодлари ва афкорининг содиқона намунасидир.

Ҳофиз ижодиёти юзасидан тадқиқот ишларини олиб борувчи Баҳоуддин Хуррамшоҳийнинг эътиқодига кўра, "Ҳофизнинг шеъри бир қавмнинг табиати ва талъатининг ойинаси саналади. Бу шеър ҳаммамизнинг таржумаи ҳолимиздир. Шу сабабдан барча ошиқ, ғариб, асир, дардга гирифтор бўлган, ориф, омил ва эркинсеварлар уни шеърининг соф ойинасида ўзларининг аксларини топишади." Ҳофиз гоҳида бир байтда Карбало ҳодисасининг тавсифини баён этиш билан шуғулланади ва гоҳида эса бир ғазални ушбу воқеага ихтисос беради. Ҳофиз девонида мавжуд бўлган ғазалларнинг биринчи байтлари Карбало ҳодисаси билан мувофиқ келади.      

                              

Ёрлиқ