Нур томон йўл - 926
Аҳқоф муборак сураси 15-18- ояти карималарининг шарҳи
Дастлаб, муборак Aҳқоф сурасининг 15- ояти каримаси тиловатига қулоқ тутамиз:
«وَوَصَّیْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَیْهِ إِحْسَانًا حَمَلَتْهُ أُمُّهُ کُرْهًا وَوَضَعَتْهُ کُرْهًا وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا حَتَّى إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُ وَبَلَغَ أَرْبَعِینَ سَنَةً قَالَ رَبِّ أَوْزِعْنِی أَنْ أَشْکُرَ نِعْمَتَکَ الَّتِی أَنْعَمْتَ عَلَیَّ وَعَلَى وَالِدَیَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِی فِی ذُرِّیَّتِی إِنِّی تُبْتُ إِلَیْکَ وَإِنِّی مِنَ الْمُسْلِمِینَ»
Ушбу ояти кариманинг таржимаси қуйидагича:
« Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман" деди.
Исломнинг муҳим хусусиятларидан бири бу оилавий муносабатларга эътибор беришдир. Шунинг учун Қуръон оятлари ва диний таълимотларнинг муҳим қисми ушбу масалага бағишланган. Никоҳ ва оила қуришни тавсия этиш, оилавий муҳитда эр ва хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат ва муроса-мадорага хос муносабатлари, болаларга тўғри тарбия ва таълим бериш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг амалий ечимлари ва зарур ҳолларда талоқ ва ажралиш йўллари, буларнинг барчаси Қуръони каримнинг турли оятларида муҳокама қилинган ва атрофлича ёритилган.
Ушбу оят Aллоҳнинг барча инсонларга, ҳам мўминларга, ҳам динсизларга берган насиҳати билан бошланади. Ушбу оятда инсонларни ўз ота-оналари олдида камтарлик ва меҳрибонлик билан муносабатда бўлишлари ва уларни қадрлашлари, улардан миннатдор бўлишлари учун ота-оналар, айниқса оналар фарзандларини улғайтириш жараёнида бошдан кечирган машаққат ва азобларнинг бир қисми зикр этилади.
Aфсуски, бугунги кунда индивидуализм ва индивидуал истакларга ҳаддан ташқари катта эътибор қаратилаётгани сабабли никоҳ ва оилани шакллантириш кўрсаткичлари кескин пасаймоқда. Турмуш қурганлар оз фарзандли бўлишдан мамнун. Ушбу жараённинг давом этиши ривожланган мамлакатларда аҳолининг камайишига ва жамиятларининг қаришига олиб келмоқда .
Диний қадриятларга кўра қирқ ёшга тўлган киши аслида жисмоний ва ақлий баркамоллик чўққисига етади. Одатда, бундай одамнинг оиласи ва болалари бор. Aммо бу нарсалар уни ота-онасидан маҳрум қилмаслиги керак, балки у ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ота-онасига меҳр кўрсатиб, ғамхўрлик қилиши зарур.
Маълумки, яхшилик қилиш хайрия қилишдан кўра кенгроқ тушунча ва фақат молиявий ёрдамнигина ўз ичига олмайди. Чунки ота-оналар пулга муҳтож бўлмаслиги мумкин, аммо улар фарзандларининг меҳри ва эътиборига чанқоқ. Кексайганликлари сабабли уларга ғамхўрлик қилиш, агар керак бўлса, даволаниш ва парвариш керак, бу ерда эҳсон, яъни яхшилик сўзи юқоридагиларнинг барчасини таърифлаб келади.
Бироқ, ота-оналарга эътибор бериш, одамни хотинига ва болаларига эътибор беришдан чалғитмаслиги керак. Бинобарин, оятнинг давоми болалар ва авлодларнинг солиҳлигига ишора қилади, бу учун нафақат дуо ва ибодат , балки уларни яхшироқ тарбиялаш учун ота-оналарнинг тинимсиз ҳаракатларини ҳам талаб этади
Ушбу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ҳар бир ота-онанинг фарзандига нисбатан ҳақларидан бири бу ҳаёт давомида уларга меҳрибонлик кўрсатишдир. Ушбу эҳсон фақат зарур ҳолларда ва вақти-вақти билан эмас, балки доимий равишда бўлиши керак.
2. Ота-онага эҳсон ва ғамхўрлик қилиш учун улар мусулмон бўлишлари шарт эмас ва Ислом буни инсоний тавсия деб ҳисоблайди, иймоний эмас .
3. Гарчи инсонлар отага ҳам, онага ҳам меҳрибон бўлишлари керак бўлса-да, аммо бу орада она ҳомиладорлик, туғиш ва эмизиш машаққатлари туфайли болага нисбатан алоҳида ҳуқуққа эга ва уни кўпроқ севиш ва ардоқлаш керак.
4. 4)Оналар бошидан кечирган машаққатлар ва азобларни эслатиш фарзандларининг инсоний туйғулари ва ҳиссиётларини уйғотишда самарали бўлади.
5. Ота-оналар учун дуо қилиш ва уларга хизмат қилиш, болалар учун дуо қилиш ва уларни тарбиялаш Аллоҳнинг одамларга берган насиҳатларидан биридир.
Энди муборак Aҳқоф сурасининг 16-ояти каримаси тиловатига қулоқ тутамиз:
«أُولَـئِکَ الَّذِینَ نَتَقَبَّلُ عَنْهُمْ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا وَنَتَجَاوَزُ عَن سَیِّئَاتِهِمْ فِی أَصْحَابِ الْجَنَّةِ وَعْدَ الصِّدْقِ الَّذِی کَانُوا یُوعَدُونَ»
Ушбу ояти карима қуйидагича таржима қилинган :
« Ана ўшаларнинг энг яхши амалларни қабул қилиб, ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Улар жаннат эгаларидандир. Уларга берилган ҳақ ваъда шулдир.»
Олдинги оятда Aллоҳ таолонинг ота-оналар ва болалар ҳақида одамларга берган насиҳати зикр қилинган эди. Ушбу оят бу муҳим илоҳий тавсияларни ўз ишларида биринчи ўринга қўйганларнинг мукофотини ифодалайди ва шундай дейди: Худо солиҳ одамларни жаннатга олиб боришга ваъда берган ва ким ваъдаларида Aллоҳдан кўра ростроқ?
Aлбатта, жаннатга киришнинг шарти гуноҳ доғларидан тозаланишдир. Шунинг учун Aллоҳ фазилатли кишиларнинг хатосини кечиради ва уларнинг яхшиликларини энг яхши тарзда қабул қилади. Бу Aллоҳнинг солиҳларга қилган энг буюк инояти, у уларга битта яхшилик қилгани учун бир неча савоб беради.
Ушбу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Амал шунчаки уни бажариш билан тугамайди , балки Aллоҳ таоло томонидан қабул қилингандагина тўлиқ адо этилган ҳисобланади . Aлбатта, агар амал зарур шарт-шароитларга эга бўлса ва энг яхши тарзда бажарилса, Aллоҳга маъқул келади ва қабул қилинади.
2. Ота-оналарга меҳр-оқибат ва яхшлик қилиш , амалларнинг қабул бўлиши ва Aллоҳ таолонинг мағфиратидан баҳраманд бўлиш учун замин яратади. Ота-онага, айниқса онага хизмат қиладиган киши, аслида жаннатга йўл очади.
Энди муборак Aҳқоф сурасининг 17-18-ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:
«وَالَّذِی قَالَ لِوَالِدَیْهِ أُفٍّ لَّکُمَا أَتَعِدَانِنِی أَنْ أُخْرَجَ وَقَدْ خَلَتِ الْقُرُونُ مِن قَبْلِی وَهُمَا یَسْتَغِیثَانِ اللَّـهَ وَیْلَکَ آمِنْ إِنَّ وَعْدَ اللَّـهِ حَقٌّ فَیَقُولُ مَا هَـذَا إِلَّا أَسَاطِیرُ الْأَوَّلِینَ»، «أُولَـئِکَ الَّذِینَ حَقَّ عَلَیْهِمُ الْقَوْلُ فِی أُمَمٍ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِم مِّنَ الْجِنِّ وَالْإِنسِ إِنَّهُمْ کَانُوا خَاسِرِینَ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган :
«Ота-онасига: «Уфф сизларга, (қабрдан) чиқарилишимнинг ваъдасини бераяпсизларми?! Мендан аввал ҳам асрлар ўтган-ку!» деган кишига, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда улар: «Ҳолингга вой бўлгур, иймон келтир, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир», дедилар. У бўлса «Бу ўтганларнинг афсоналари, холос», дер.»
«Ана ўшаларга ўзларидан аввал ўтган жин ва инс умматлари қаторида (азоб) сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардан бўлдилар.»
Ота-оналарнинг хизматини қадрлайдиган одил болалардан фарқли ўлароқ, баъзи оилаларда ноқобил ва адолатсиз болалар ўсиб, ота-оналарига муаммо ва бахтсизлик келтириб, уларни ёмон сўзлар билан ранжитадилар. Улар нафақат ота-оналарининг ҳуқларини поймол этадилар, балки уларнинг диний тарбиясини ҳам қабул қилмайди. Ота-оналарининг Aллоҳ таолога ибодат қилишга даъват қилишларига жавобан уларнинг диний эътиқодларини масхара қилишади ва илоҳий пайғамбарларнинг ваъдаларини ёлғон деб айтишади.
Маълумки, бундай неъматнинг қадрига етмайдиган ва инсофсиз одамларнинг оқибати ўтмишдаги халқларнинг золимлари ва гуноҳкорлари орасида бўлади. Улар илоҳий ғазаб ва жазога дучор бўладилар, уларни шум ва азобли қисмат кутади ва ундан қутулиш имкони бўлмайди.
Ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Баъзи болалар ноқобил бўлиб, тўғри йўлдан озишади. Aммо уларни рад этиш ва лаънатлаш ота-оналарнинг вазифаси эмас, балки фарзандлари учун ибодат қилиш ва уларни тўғри йўлга чақириш уларнинг зиммасидадир.
2. Ота-оналар фарзандларга йўл-йўриғ ва кўрсатма бериш учун жавобгардир ва ўзларининг саъй-ҳаракатларидан ижобий натижа олмаган бўлсалар ҳам, уларнинг диний маълумотлари ва маънавий ўсиши учун ҳаракат қилишлари керак.
3. Aллоҳ ва қиёматни эътиборсиз қолдирган киши ота-онасига хиёнат қилади ва уларнинг ҳақларини адо этмайди, ҳатто уларга қарши туриши мумкин.