октябр 15, 2016 06:05 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 24-чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 15-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 24-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил муҳаррам  ойининг 13-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 15-чи кунидир.

Бундан 1377 йил илгари ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойнинг 15-чисида:

Убайдуллоҳ бин Зиёд томонидан Абдуллоҳ бин Афиф шаҳодатга етказилди. Имом Ҳусейн алайҳиссаломни шаҳодатга етказишда Убайдуллоҳ бин Зиёднинг амалга оширган жиноятларига нисбатан дастлабки ошкора эътироз Куфа шаҳрининг шиа мусалмонларидан бири бўлмиш Абдуллоҳ Бин Афиф Азадий томонидан баён этилди.  Убайдуллоҳ бин Зиёд Карбало ҳодисасининг маҳбусларини ўзининг мажлисида қупол ва ёмон сўзлар билан озор ва ҳақорат қилганидан кейин уларни танбиҳ берди. Абдуллоҳ бин Афиф Амирал-Мўмининнинг жасоратли шиалари ва Куфа шаҳрининг тоат-ибодат қилувчи пешволари ва зоҳидларидан бўлганлиги сабабли Убайдуллоҳнинг нафратли ҳақоратларини эшитгани билан ғазабга келди ва Убайдуллоҳга керакли жавобни берди. Бундай натижани кўтмаган ва аҳли байт алайҳиссаломлар дўстларининг нафаслари тиқилиб қолган деб уйлаган Убайдуллоҳ бин Зиёд такаббур ва ўз бошимчалик билан уни қулга олиб олдига олиб келишларини буюрди. Абдуллоҳ қабиласи аҳолисининг ҳимоят этишлари туфайли уни қулга олиш учун ҳукумат маъмурларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари натижасиз қолди. Аммо Убайдуллоҳнинг маъмурлари кеча кеч қурун Абдуллоҳ Бин Афиф манзилига ҳужум қилиб, уни ўз уйидан ташқарига чиқариб, қилич билан зарба бериб уни шаҳодатга етказдилар.

             

Бундан 171 йил муқаддам милодий 1844 йил октябрь ойининг 15-чисида:

Германиялик файласуф Фридрих Вилгелм Нитше таваллуд топди. У ўз таҳсилотларини олганидан кейин Бол университетида таълим бериш билан шуғулланди. У дин ва ахлоқ усулларига мухолиф эди ва ўзининг фалсафасида "супермен", яъни фавқулодда эркакка эътиқод қиларди. Нитшенинг қарашларига кўра, фавқулодда эркак инсон иродасининг маҳсулидир ва барча яхшилик ва ёмонликлардан ҳам афзалроқдир. Унинг асарлари  "Зардушт бундай деб айтди", "Трагидеянинг пайдо бўлиши" ҳамда "Яхшилик ва ёмонликнинг бошқа томонида"- деб номланади. Нитше ўз умрининг охирида ўзининг фикрий мувозанатини йўқотди ва милодий 1900 йил оламдан ўтди.        

 Бундан 27 йил олдин ҳижрий-шамсий 1368 йил меҳр ойининг 24-чисида:

Эрон янги давр мусиқашуноси Муртазо Ҳанона вафот этди. Муртазо бошланғич маълумотларини олганидан кейин мусиқа консерваториясига кирди ва керакли таълим олиш учун ушбу ўқув юрт томонидан Чехославакияга юборилди. Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан бу консерваториянинг фаолияти тўхтатилди. Аммо Муртазо Ҳанона ўзи ва дўстларининг сайъ-ҳаракатлари билан Теҳроннинг симфоник оркестрини ташкил этишди. У кейинчалик мусиқада ўз таҳсилотини такомуллаштириш учун Италияга борди ва у ердан Эронга қайтиб келганидан сўнг мусиқа илмини таълим бериш билан шуғулланди. Ҳанона бир неча муддатдан кейин Форобий номли Эрон радиосининг симфоник оркестрини таъсис этди. Ва Эрон телевиденияси очилишидан сўнг маъмурият маслаҳатчиси симатида хонандаларни техник таълим бериш курсларини ташкил этди. Устод Ҳанона ҳижрий-шамсий 1350 йилда бир филм учун яратган оҳанги сабабли энг яхши компазитор унвонини олишга муяссар бўлди. У Эронда биринчилардан бўлиб, филмларда мусиқа яратишни бошлади. Устод Ҳанона Эрон мусиқасининг буюк намояндаларидан эди. Эрон мусиқасида катта қийматга эга бўлган "Матрук дарвозалар" ва "Мақосидул-Илҳон" китоблари устод Ҳанонанинг қаламига мансубдир. Ҳанона ҳижрий-шамсий 1368 йили 76 ёшида оламдан ўтди.