октябр 19, 2016 15:18 Asia/Tashkent

Қудс, Жавон ва Хуросон газеталари

Қудс газетаси шундай ёзади, Афғонистон масалалари бўйича мутахассислар томонидан баён этилган башоратларга хилоф тарзда ёз фаслининг охирга етиши ва совуқ мавсимнинг етиб келиши билан кўтилмаган даражада Толибон гуруҳининг ҳужумлари ортиб кетди. Айрим мутахассисларнинг эътиқодларига кўра, Исломобод Покистон билан қарши кўрашишда миллий ваҳдат давлатининг кетмакет  қарор қабул қилишларидан ғазабга келиб, ўзининг барча куч-қудратини Афғонистонни нотинчликка юзмаюз этиш учун сарфламоқда.

Бошқа айрим мутахассисларнинг эътиқодларига кўра, Толибон гуруҳи кучли бўлган армия эмас, балки заиф бўлган армиядир. Асосий сабаб эса қуролли кучларда мавжуд бўлган кенг фасодлик ҳисобланади.

Қудс газетаси ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай келтиради, бу ўртада барча давлат марказлари ва шахсиятларининг куч-қудратлари респубика президенти ва ижроия раисининг ўртасида бўлиб ўтаётган ички низоъ ва тортишувларга сарфланмоқда. Бу икки расмийларнинг ҳар бири ўзларининг ваколатларини кенгайтириш ва ўз рақибларини орқага чекинтиришни мақсад қилишган. Улар ҳатто хорижий сиёсатларда рақиб бўлган халқаро ҳомийларга мурожаат этиб, ошкора тарзда маслаҳатлашувлар олиб боришмоқда. Миллий ваҳдат давлати афғонистонлик сиёсатчилар учун урушни  таъсирчан ва ягона бошқариш учун бирон бир имконият қолдирмаган ва агар ушбу вазъият давом этаверса, Толибон гуруҳининг олға ҳаракат қилиши ва ҳатто янги қузғалончилар зуҳур топишларининг шоҳидига айланишимиз муқаррар. 

                                      ******

Жавон газетаси Яманда уч кунлик оташкесимни эълон қилиниши ҳақида шундай ёзади, оташкесимнинг янги даврини барқарор этишда, бир томондан Арабистоннинг кетмакет мағлубиятга дуч келиши ва бошқа томондан  Яман урушида Арабистон билан бевосита ва билвосита ҳамроҳлик қилишдан келиб чиққан маънавий ва моддий зарарлардан араб ва ғарб иттифоқчиларининг хавотирга тушишлари ва қурқишлари тақдирни белгиловчи ва таъсирчан омиллардан саналади ва бундай  вазъиятда оташкесимнинг янги даврини барқарор этиш Арабистон қай даражада ўтган ўзгаришлардан ибрат-намуна бўладиган дарс олгани ва унинг ғарблик иттифоқчилари эса қай даражада Миср ва жиддий урушқоқлик сиёсатларидан қул тортишларига боғлиқдир.  Агар бу икки арсада ўзгаришлар вужудга келса, сиёсий музокараларни бошлаш имкони вужудга келади. Аммо унинг мувафаққиятга эга бўлиши эса Арабистон қайси мизонда ўзининг дахолат этиш ишларидан қул тортиши ва Яман ички гуруҳларининг келишувларини бўҳрондан ўтиши ва вазиятни барқарор этиш учун расмий равишда тан олишига боғлиқдир.  

                                        *****

Хуросон газетаси шундай ёзади, Хиллари Клинтон ва Дональд Трамнинг учинчи баҳс-мунозаралари эрта пайшанба куни бўлиб ўтади. 5 миллион нафарга яқин америкаликлар ушбу баҳс-мунозараларни жонли эфирда тамоша қилишлари башорат этилмоқда. Шунга эътибор қаратишимиз лозимким, америкалик оммавий ахборот воситаларининг ҳар бири Хиллари Клинтонни ҳимоят қилишади. Демократларга яқин бўлган оммавий ахборот воситалари мантиқий нуқтаи назардан келиб чиқиб Хиллари Клинтоннинг ҳомийлари ҳисобланишади ва жумҳурийчилар ахборот воситалари ҳам агарчи Хилари Клинтон республика президенти бўлиши билан республика президентлигини қулдан бой бериш ҳақиқатини яхши дарк этсаларда, аммо Дональд Трампнинг республика президенти бўлиши билан барча ҳоким ижтимоий қатламлар сиёсати ва манфаатига кафолат берадиган Америкадаги ҳозирги тартиб-интизом арконларини таҳдид остига қарор беради. Трампнинг ўзи бу ҳақиқатни яхши тушунади. У иккинчи баҳс-мунозаралардан кейин қатъийлик билан  "Оммавий ахборот воситалари ва ҳоким синф менинг истеъфо беришимни исташади ",-деб эълон қилди. Бинобарин у Америка халқини бевосита мухотабга қарор бериш учун барча фурсатлардан фойдаланади.