Такфирий жараёнлар
салафийлик жараёнлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Азизлар, олдинги эшиттиришимизда салафийликнинг иккинчи жараёни “жиҳод салафийлиги” ҳисобланиши борасида сизга маълумот берган эдик. Жиҳодий салафийлик бобидаги назариялар илдизини Миср мутафаккирларининг тафаккурларида кузатиш мумкин. Салафийликнинг бу турини аввал Саййид Қутб ақидаларида излаш лозим. Жиҳод салафийлиги тафаккурига таъсир ўтказган Мисрдаги бошқа гуруҳлардан яна бири “Миср исломий жамоати”дир. Ушбу гуруҳнинг жиҳод манифестини Абдусалом Фараҳ ёзган. У милодий 1979 йилда “Алфаризат-улғойиба” номли китобида жиҳодни унутилган фарз сифатида ўртага ташлади ҳамда жиҳод гуруҳи ва “Миср исломий жамоати” ўртасида бирлашиш яратилади. Жиҳод салафийлигидаги чалғинишлар ушбу жараён такфирий салафийлар мақсадларининг хизматига кирганидан кейин бошланади. “Ал-Қоида” ва “Ҳизбуттаҳрир”га ўхшаган ташкилотлар кофирларга қарши жангларни бошлаш билан бирга дин ичидаги ақидаларга асосланган курашларга ҳам кириб кетишади. Ушбу чалғинишлар тақрибан Афғонистоннинг Шўролар Ҳукуматига қарши урушидан кейин бошланади ва вақт ўтиши билан ўзининг фирқали бўлган жанбасини ошираверди.Натижада салафийларнинг мутаассиб ва такфирий гуруҳларининг воситасига айланади. Шу сабабдан жиҳод салафийлигини Саййид Қутб тафаккурининг чалғиган шакли деб аташади. Исломий мамлакатларда мавжуд етакчи террорчи ва кўплари “Ал-Қоида”дан илдиз олган гуруҳлар жиҳод салафийлиги қаторида ўрин топишган. Мазкур мамлакатлардаги энг оғир жиноятларни ҳам ушбу жараёнларга тегишли гуруҳлар содир этишмоқда. Алжазоирдаги “Алжамоатулмуслиҳа” ва “Салафийликка даъват ва жанг жамоати” га ўхшаган гуруҳларнинг қотилликлари ислом оламида барчага маълум бўлган. Сумалидаги “Ёш мужоҳидлар” гуруҳи ва Рафаҳдаги “Жунд Ансоруллоҳ” гуруҳи ва фаолиятлари халқаро миқёсда тарқалган “Ҳизбуттаҳрир” жиҳод салафийлигининг намунаси ҳисобланишади. Масалан, Зарқовий “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги бўлимининг раҳбари эди. У аввал ишғолгарларга қарши курашни бошлайди ва кейинчалик эса шиа ва айрим суннат аҳлига таҳдид қилишга киришади. Ироқ кўчалари ва бозорларида портлатилган бомбалар ва бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлган қатор амалиётлар унинг фармони билан амалга оширилган.
Азизлар, суҳбатимиз давомида салафийликнинг илдизлари қаердан пайдо бўлиши хусусида эслатиб ўтамиз. Суннат аҳли олимларидан бири Аҳмад бин Ҳанбал исломий маърифат билан танишиш учун ҳадисларга таянишни таъкидларди. Ушбу таъкидлар шундай бир шароитда эдики, Ислом пайғамбари Муҳаммад (с)нинг реҳлатларидан кейин кўплаб сохта ҳадисларни ҳам ул ҳазратга тегишли деб айтишган. Исломий мазҳаблар орасида Аҳмад ибн Ҳанбалнинг шахсияти ва ақидаларини муҳокама этишга сабаб бўлган нарса ваҳҳобийлик салафийлиги мактабининг унга боғлиқлиги ва Аҳмад ибн Ҳанбалнинг таълимотларига эргашиш иддаоларидир.
Салафийларнинг иддаоларига қарамай, Аҳмад ибн Ҳанбални салафийлик ақидаларининг бошловчиси деб бўлмайди. Бироқ салафийликда унинг ақидаларининг айрим томирлари мавжуд. Салафийлик мактаби қамарий еттинчи асрда Ибн Таймия асрида расмий тарзда бидъатга айланади. Ушбу даврда салафийлик мактабининг ҳад ва ҳудудлари аниқланади ҳамда Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг қилган асосий ишлари Ибн Таймия ақидаларини амалга оширгани бўлди.
Мавзуни таҳлилчи Фахриддин Умаров давом эттиради.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Тақийиддин Абулаббос Аҳмад бин Таймия қамарий еттинчи асрда бугунги Суриянинг Шомот минтақасида яшаган. Унинг ҳаёти кўплаб можаролар билан ҳамроҳ бўлган. Айтиш мумкинки, унга ўхшаган саноқли одамлар ўз умрларини кураш ва урушлар билан ўтказишган. Шу сабабдан у ҳаётининг кўплаб қисмини зиндон ва сургунларда ўтказган. Аммо бу каби ҳаёт ўша вақтда арзирли бўладики, агар мусулмонларнинг бирлашишлари ва ваҳдатларини яратиш ё душманлар қаршисида исломий шаҳоматни ҳимоялаш каби муқаддас мақсадларга йўналтирилса. Аммо биз Ибн Таймия ҳаётига назар солсак, маълум бўладики, у на фақат ўз ҳаётини мусулмонларнинг муштарак душманларига қарши курашишга бағишламади, балки у доимо шиа ва суннийлардан иборат мусулмонлар оммасини, уларнинг қадриятларини курашга чақирди. Агар ушбу ишлари учун у зиндонга ташланган бўлса ва ёки сургун қилинган бўлса, мусулмонларнинг мақбул олимлари томонидан қилинган. Бу каби фаолият ва ёндашувлар ҳозирги ваҳҳобий салафийларнинг ёндашувларини эсга солади. Зеро улар мусулмонларга қарши Америка ва Исроилга ўхшаган душманларнинг саноқсиз жиноятларига қарамай, исломий мазҳабларга эргашувчиларини такфир этишади, яъни кофирга чиқаришади.
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.