Нур томон йўл (934)
Муҳамад муборак сураси 21-24 - ояти карималарининг шарҳи
Бу дастурда муборак Муҳаммад сурасининг 21-24 оят карималарининг содда ва равон тафсири билан танишамиз. биз билан бўлинг.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал Муҳаммад сурасининг 21-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:
«طَاعَةٌ وَقَوْلٌ مَّعْرُوفٌ فَإِذَا عَزَمَ الْأَمْرُ فَلَوْ صَدَقُوا اللَّهَ لَکَانَ خَیْرًا لَّهُمْ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Уларга тоат ва яхши сўз яхшироқдир, бас, иш жиддийлашганда, Аллоҳга содиқ қолсалар, ўзларига яхши бўлур эди.
Олдинги дастурда иймони заиф, мунофиқлар тиллари билан жиҳод амрини сўраганлари, лекин бу амр Аллоҳ таолодан келганида турли баҳоналар билан ундан қочиб кетишгани баён этилган эди.
Ушбу ояти карима уларга мурожаат қилади: Иймоннинг талаби Аллоҳ ва Расулининг амрига итоат қилиш, ўйламасдан сўз айтиш ва ноўрин баҳонадан сақланмоқдир, чунки сизнинг сўзларингиз мўминларнинг руҳиятини заифлаштиради ва уларни исёнкор ва жангари душманларга қарши туриш учун жиҳод майдонида бўлишдан қайтаради. Оят давомида бундай марҳамат қилинади: Агар мўминларнинг бу заиф гуруҳи иймон даъвосида холис бўлсалар, душманларга қарши жиҳодда қатнашсинлар, чунки бу уларга дунёда иззат ва охиратда илоҳий ажр келтиради.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Иймон талаби яхши гапириш ва Аллоҳнинг амрига амал қилиш, хоҳлаганимизни гапирмаслик ва хоҳлаганимизни қилмасликдир2. Душманлар билан жиҳод қилиш Аллоҳ таолонинг амрларидандир. Буни қилишда ҳалол бўлиш ва баҳоналардан қочиш керак, чунки бу инсоннинг манфаати.
Энди муборак Муҳаммад сурасининг 22 ва 23-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«فَهَلْ عَسَیْتُمْ إِن تَوَلَّیْتُمْ أَن تُفْسِدُوا فِی الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَکُمْ»، «أُولَئِکَ الَّذِینَ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?!Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди.
Аввалги оятларни давом эттириб, бу оят карималар заиф одамларга мурожаат қилади: Агар сизлар Аллоҳнинг жиҳод ҳақидаги амридан юз ўгирсангизлар, мушриклар сизларни енгадилар ва жоҳиллик одатларига қайтасизлар. Фасод, қотиллик ва қон тўкишни тарғиб қилувчи урф-одатлар қабилавий хурофотга асосланган ва ҳатто қизларни тириклайин дафн этишга олиб келиши мумкин.
Қуръони каримда шундай дейилади: “Жиҳоддан қочиб, ноўрин баҳоналар айтиш руҳи заиф мўмин ва мунофиқларнинг кўз ва қулоқларини ҳақиқатни кўриш ва эшитишдан маҳрум қилади. Ҳақиқатни тўғри кўрмаган киши унга қарши туриши, илоҳий раҳматдан маҳрум бўлиши табиий.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қуръони каримга кўра жиҳодни тарк этиш бузғунчилик ва зулмкор қон тўкилишига йўл очади.
2. Илоҳий таълимотлардан юз ўгириш оила ришталарини заифлаштиради.Жамиятни бузувчи, оила тизимини бузаётганлар нафақат Аллоҳнинг раҳматидан узоқдадирлар, балки улар ҳам Аллоҳнинг лаънатига дучор бўладилар.
3. Биргина қулоқ ва кўзга эга бўлишнинг ўзи етарли эмас. Лекин энг муҳими, қулоқ ва кўзни тўғри ишлатишдир. Чунки қулоғи бор, лекин ҳақни эшитишни истамайдиган ёки кўзлари бор, лекин ҳақни кўришни истамайдиган инсонлар мавжуд.
Энди муборак Муҳаммад сурасининг 24-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«أَفَلَا یَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا»
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмасларми? Ёки қалбларида қулф борми?
Иймони заиф кишиларнинг хусусиятларини баён қилган олдинги оятларни давом эттириб, ушбу ояти карима шундай дейилади: Бу одамларнинг барча муаммоларининг илдизи шундаки, улар ё Қуръон оятларини тушунишда тафаккур қилмасликлари ёки ҳавасларига эргашганликлари туфайли тушунган нарсаларини қабул қилишмайди ва унга қарши чиқишади
Гарчи бу оят заиф иймонли кишилар ҳақида бўлса-да, муборак Сод сурасининг 29-ояти каримасида Қуръон оятлари устида тафаккур қилишни барча мўминларнинг бурчи деб ҳисоблаб, шундай дейилади: «کِتابٌ أَنْزَلْناهُ إِلَیْکَ مُبارَکٌ لِیَدَّبَّرُوا آیاتِهِ»Бу муборак китобни сенга нозил қилдик, токи унинг оятларида тадаббур қилишса
Айнан шу асосда Расулуллоҳ қиёмат куни бутун мусулмон умматини қамраб олган ва мусулмонларнинг бу улуғ илоҳийликка эътиборсизлигидан далолат бўлган Қуръони каримнинг тарк қилинганидан шикоят қиладилар. Бу эътиборсизлик турли хил: бир гуруҳ Қуръон тиловат қилмайди / бошқа бир гуруҳ Қуръон ўқишдан ташқари, унинг маънолари ҳақида ўйламайдилар / ва бошқа бир гуруҳ бу китобни ўқиб, тафаккур қилади, аммо унинг таълимотларини амалда эътиборсиз қолдиради.
Шунга кўра, Қуръон таълимотларини тўғри тушуниш Ислом умматининг амали ва хулқ-атворининг асоси бўлмоғи лозимки, илоҳий раҳмат жамиятда кенг тарқалиб, ишларда ошкораликка сабаб бўлади. Акс ҳолда, аввало одамларнинг қалби қулфланади, кейин эса жамият нажот ва саодат йўлини беркитувчи турли муаммо ва қийинчиликларга дучор бўлади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қуръон фақат қироат учун эмас, у тафаккур ва тадаббур китобидир ва унинг тиловати оятларида тафаккурга муқаддима бўлиши керак. Шунинг учун Қуръонда тафаккур қилмаганлар Аллоҳ томонидан танбеҳ бўлади.
2. Барча мусулмонлар Қуръонни тафаккур қилиб, унинг оятларини тушунишга мажбурдирлар ва бу маълум бир гуруҳ учун ажратилган эмас.
3. Кимки тафаккурни тарк этса, унинг қалби ва руҳи қулфланади. Шунда қулфланган қалблар Қуръонда тафаккурдан маҳрум бўлиб, ундан наф кўрмайдилар.
Ушбу дастур якунида сиз азизларни Қодир Тангри таолога топширамиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.