октябр 22, 2016 10:34 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойнинг биринчиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 22-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойнинг биринчиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил муҳаррам  ойининг 20-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 22-чи кунидир.

Бундан 170 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1268-чи  муҳаррам ойнинг 20-чисида:

Қожор сулоласининг даврида самарали фаолият олиб борган бош қазир ва сиёсатчи Мирзо Тақихон Амир Кабир Носириддиншоҳ дастури билан қатл этилди. У ўзининг фаровон қобилияти ва истеъдодга эга бўлиши туфайли Носириддиншоҳ Қожор салтанати замонида садри аъзамлик мансабига эришди.Амир Кабир мустақил, иймонли, ватанпарвар, билим ва маданиятни яхши кўрувчи шахс эди. Ва Эронда таълим-тарбия ва маданият заминасида ривожланган замонавий андешалар ва силоҳотлар тарафдори эди. У Эрон халқига хизмат кўрсатишда ҳеч қайси тўсиқликдан қурқмас эди ва ўзининг қисқа муддат давомида бош вазирлик қилиши вақтида кўп хизмат ва ислоҳотларни амалга оширди. Амир Кабир зўравонлар ва ашрофлар томонидан мамлакатни ғорат қилишлари  ва Эрон ички ишларига бегоналарнинг аралашувидан сақлаш учун кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Амир Кабир томонидан амалга оширган ислоҳотлардан энг муҳими бу Дорул-Фунун мадрасасини таъсис этиши, фойдали китобларни таржима этиш ва маданий ва илмий газеталарни нашр этишига ишора этиш мумкин. Амир Кабирнинг истиқлолталаблик позицияси, унинг дарбордаги фасодликка қарши кўраш олиб бориши ва Эронни ривожлантириш йўлида унинг сайъ-ҳаракат қилиши хорижий қудратлар ва ички омилларнинг кина-кудуратлари ва ғазабларини келтирди. Охири хорижий ва ички омилларнинг босимлари сабабли Қожор шоҳи уни ўз вазифаларидан озод этиб, Кошонга сўргун қилди ва охири ушбу кунда Фин ҳаммомида қатл этилди. 

Бундан 110 йил илгари милодий 1906 йил октябр ойининг 22-чисида

Франциянинг 19 асрининг машҳур рассоми Пул Сизон 67 ёшлигида вафот этди. У болалик чоғидан бошлаб, рассомликка қизиқиш зоҳир этди. Аммо отасининг  аъкид қилишига кўра, университетнинг ҳуқуқ  факультетига кирди. Охири 24 ёшга кирганида отаси унга парижда рассомчилик йўналишида таҳсил олиши учун ижозат берди. Аввалида мухлислар у чизган портретларни яхши қабул қилишмади  ва унинг ишлари танқид остига олинди. Бу давра Сизоннинг 50 ёшга кирганича давом этди ва ва охири у ўзининг чизган портретларини сотишибилан астасекинлик билан  машҳурликка эришди. Сизон ўзининг қунт билан ишлари сабабли Европанинг рассомчилик санъатини зоҳирий кўриниш қонунларидан қутқарди ва ўзининг тадқиқот ишларида ҳақиқат ва низоъ ўртасида бўлган аниқлик киритшга мушарраф бўлди.  Пул сизон янги тажрибаларга эга бўлиши ва ҳунар  соҳасида қйматли  ютуқларга эришиши  сабабли замонавий рассомчиликнинг отаси унвонида тан олинди. Пул сизон ўз умрининг охирида катта шўҳратга эга бўлди ва ўлимидан кейин унинг асарларининг қиймати мисли кўринмаган даражада ортиб кетди. 

                                                                                  *****

Бундан 41 йил олдин милодий 1975 йил октябр ойининг 22-чисида:

Англиялик таърихчи Орланд  Тоунби вафот этди. У милодий 1889 йилда таваллуд топди. Тоунби Лондон университетининг халқаро таърих йўналишида таҳсил олди. У таърих заминасида кўп асарлар ижод этганким, уларнинг ўртасидан “Таърихда бир тадқиқот ” асари ҳисобланадиким, унда қадимий таърихий маданиятларни таҳлил этади. 

                                                                                                 ****

Бундан 39 йил илгари ҳижрий-шамсий 1356 йил обон ойининг биринчисида:

Эрон Исломий Инқилобнинг раҳбари Ҳазрат имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг катта уғиллари оятуллоҳ сайид Мустафо Хумайний Иоқнинг муқаддас шаҳарларидан бўлмиш Нажаф шаҳрида ўз манзилида шоҳ режимининг хавфсизлик маъмурларининг фитна-найранглари билан шаҳодатга етказилди. Ҳож Оғо Мустафо ҳижрий-шамсий 1309 йилда Қум шаҳрида аваллуд топди ва бошланғич маълумотларини олганидан кейин ушбу шаҳарнинг илмия ҳавзасида исломий илмларни ўганишга машғул бўлди. У диний илмларни ўрганишда катта маҳорат ва ақлга эга бўлиши сабабли 27 ёшида ижтиҳод илмий даражасига етди ва ушандан кейин Нажаф илмия ҳавзасида 10 йил давомида таълим бериш билан шуғулланди. Оятуллоҳ сайид Мустафо Хумайний кўраш олибборишнингн оғир йилларида ўз бузургвор отаси имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг ёнида қарор олди ва охири шу кунда шоҳ режими омиллари томонидан шаҳодатга етказилди.