октябр 24, 2016 11:45 Asia/Tashkent

666 қисм"Намл" муборак сураси 1-5- ояти карималар

Азизлар, ӯтган суҳбатимизда “Шуаро” муборак сурасининг шарҳига якун ясаган эдик. Бугун эса “Намл” муборака сурасининг тафсирини бошлаймиз.

Маълумки, Қуръони каримнинг айрим суралари табиий ашёлар ёхуд ҳайвонларнинг номи билан аталади.  “Намл” сӯзи ҳам “Чумолилар” маъносини билдиради. Суранинг 18-ояти каримасида Сулаймон алайҳиссалом лашкарининг ҳаракати чоғи чумолиларнинг суҳбати тасвирлангани учун бу муборак сура “Намл”, яъни “Чумолилар” деб номланган.

Дастлаб "Намл" муборак сурасининг 1-2-ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

طس ۚ تِلْكَ آيَاتُ الْقُرْآنِ وَكِتَابٍ مُّبِينٍ  ﴿١﴾ هُدًى وَبُشْرَىٰ لِلْمُؤْمِنِينَ  ﴿٢﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

То. Сийн. Ушбулар Қуръон-очиқ китоб оятларидир.  (1) Мўминлар учун ҳидоят ва хушхабардир.  (2)

Бу муборак сура Қуръони каримнинг 28 сураси қатори муқаттаот ҳарфлар билан бошланиб, ӯша суралар мисоли бунда ҳам Қуръоннинг улуғлиги ҳақида сӯз юритилади. Қуръони карим алифбонинг ушбу соддагина ҳарфларидан ташкил топган бӯлишига қарамай, аҳли башардан бирор киши ҳатто унинг бир сурасига ӯхшаш сура келтиришга қодир эмас.

Бу китобнинг оятлари ёрқин ва ёритгувчи бӯлиб, ҳақни ботилдан ажратади. Бу китоб бутун одамизодни ҳидоят қилиш учун нозил бӯлган.  Аммо табиийки,  унга иймон келтирган ва ундаги ҳақиқатларни қабул қила олган кишиларгина  ундан баҳраманд бӯлиб, саодатга эришишади. Бу ояти карималар буюк Аллоҳнинг сӯзларидир.

Пайғамбарга нозил бӯлган оятлар икки ном билан аталади. Биринчиси—Қуръон. Чунки Расули акрам бу оятларни одамларга ӯқиб берардилар. Иккинчиси – китоб. Китоб дейилишига сабаб, Пайғамбар оятларни одамларга ӯқиб эшиттиргач, айрим саҳобалар бу оятларни мактуб қилишар, яъни ёзиб қолдиришарди.

Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Анбиёларнинг жамиятдаги амаллари маданий амаллар бӯлиб, улар  қироъат ва китобат билан бирга ҳақни ботилдан ажратиб беришади.
  2. Қуръони карим мактуб, ёритгувчи, ҳидоят қилувчи ва башорат берувчидир.
  3. Инсонлар Ҳақ ва ҳақиқат томон ҳидоят топгач, уларга жаннат башорати берилади.

Энди “Шуаро” муборак сураси  3-5-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 

الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُم بِالْآخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ  ﴿٣﴾ إِنَّ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ زَيَّنَّا لَهُمْ أَعْمَالَهُمْ فَهُمْ يَعْمَهُونَ  ﴿٤﴾ أُولَـٰئِكَ الَّذِينَ لَهُمْ سُوءُ الْعَذَابِ وَهُمْ فِي الْآخِرَةِ هُمُ الْأَخْسَرُونَ  ﴿٥﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга қаттиқ ишонадиганлардир.  (3) Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга Биз амалларини зийнатлаб кўрсатдик. Бас, улар адашиб-улоқиб юраверарлар.  (4) Ана ўшаларга ёмон азоб бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўргувчилардир. (Бу дунёда охиратдан умиди йўқлиги учун молу дунё, айшу ишрат, шаҳвату лаззат кетидан тушиб, ўзини ўтга-чўққа уриб, расво бўлади. Охиратда эса, қанақа азобларга дучор бўлишини Аллоҳнинг Ўзи билади.)  (5)

Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти каримада Аллоҳ таъоло мӯмин кишининг ӯзига хос хусусиятитларини баён айлайди. Намозни адо этиш ва закотни эгасига топшириш муъмин кишининг икки асосий хусусиятидир. Кимда бу икки хусусиятдан бири бӯлмаса, у муминлик даъвосида содиқ эмас. Мумин кишининг бошқалардан ажралиб турадиган маънавий хусусияти эса унинг ӯлимдан кейинги ҳаётга ишонишидир. Бу нарсага ишонмаган кишининг кӯзини  мол-дунё ва шон-шуҳрат шунчалик қамаштирадиким, охир-оқибат у охират кунига ишонмай  қӯяди.

Табиийки, охират кунига ишонмаган кишининг кӯзига ёвуз ишлар чиройли кӯриниб кетади. Бундай одам қиёмат куни аламли азобларга сабаб бӯладиган ишлар билан ӯралашиб қолади.

Инсон ёвуз амалларни такрор ва такрор бажаравергач, унинг назарида ӯша ёвуз амалнинг ёмонлиги камая бориб, одатдаги ҳол бӯлиб туюлади. Бордию, шу тахлит ёмон амалларни бажаришда давом этса, охир-оқибат ӯзининг ёвуз амалини яхши иш деб ӯйлаб, бошқаларни ҳам шундай қилишга даъват эта бошлайди.

Бундай одам яхши ишлар қилаяпман, деган тасаввурда ӯзининг ёвуз амалларини  кенгайтира боради. У бу йӯлда қанчалик саъй-ҳаракат қилса, ҳақ йӯлдан шунчалик чалғиб бораверади. Умр сармояси зийнли ишларга сарфланиб, қиёмат куни одамларнинг энг зиёнкори эканлигини сезиб қолади.

  1. Исломда Аллоҳ билан муносабат одамлар ва айниқса, мискин-бечоралар билан муносабат ӯзаро чамбарчас боғлиқдир.
  2. Яхши ва ёмон ишларга одатланиш ҳар бир одамга хос хусусият. Бу инсоний хусусиятдан тӯғри фойдаланмаслик кишини ӯнглаб бӯлмас зиёнларга юзлантириши мумкин.
  3. Қиёмат кунига ишонсак, назаримизда гӯзал бӯлиб жилваланган жуда кӯп ишлардан воз кечамиз. Ана шунда Илоҳий таълимот асосида амал қилиб, ярим-яланғоч юришни маданиятлилик белгиси,  исроф ва зеб-зийнатга берилишни шахсиятнинг ифодаси деб билмаймиз. Шунингдек, ҳақ ва ботил тушунчалари ҳам шахсий ва миллий манфаатлардан устун туришини англаймиз.

        4.Қиёмат кунини инкор қилиш инсонга ӯнглаб бӯлмас улкан зиён-заҳмат етказади