Нур томон йӯл-668
668 қисм"Намл" муборак сураси 12-16- ояти карималар
Дастлаб "Намл" муборак сурасининг 12-ояти каримаси тиловатига қулоқ тутамиз:
وَأَدْخِلْ يَدَكَ فِي جَيْبِكَ تَخْرُجْ بَيْضَاءَ مِنْ غَيْرِ سُوءٍ ۖ فِي تِسْعِ آيَاتٍ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَقَوْمِهِ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا قَوْمًا فَاسِقِينَ ﴿١٢﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Қўлингни ёқангнинг ичига суқ, ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган тўққиз мўъжиза орасида (бу бордир). Албатта, улар бузғунчи қавм бўлдилар». (12)
Ӯтган суҳбатимизда ҳазрат Мусо оила аъзолари билан Миср томон кетаётганида уни Аллоҳ пайғамбар сифатида танлади ва рисалатининг муъжизаси сифатида унга: “Асонгни ерга ташла”—дея буюрди. Асо кичикроқ илонга айланди. Ҳазрат Мусо қӯрқди, --деб айтган эдик.
Бу ояти каримада эса Мусо алайҳиссаломнинг иккинчи муъжизасига ишора қилинади. Аллоҳ таъоло ҳазрат Мусога буюрди: Қӯлингни ёқангга солиб чиқар. Чиқарган пайтинг оппоқ нур таратади. Оятнинг давомида буюрилади: сенинг муъжизаларинг фақат бу иккитагина эмас.Сен учун яна етти муъжизамиз бор. Фиръавн ва Бани Исроил қавмини яктопарастликка даъват қилганинг чоғи улардан ҳам фойдаланишинг мумкин. Нил дарёсининг иккига бӯлиниши, ӯн икки чашманинг тоғдан отилиб чиқиши каби муъжизалар. (Эслатиб ӯтиш лозимки, Фиръавн ва унинг сипоҳийлари Бани Исроилга ҳужум қилганлари чоғи ҳазрат Мусо асосини сувга урди. Аллоҳнинг изни билан дарё иккига бӯлиниб, йӯл очилди. Иккинчи мавридда эса ҳазрат Мусо асосини тоққа урганида тоғдан ӯн икки чашма отилиб чиқди).
Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни ӯргатади:
- Табиатнинг қонун-қоидалари ҳам Аллоҳнинг махлуқларидир. Шу сабабли Аллоҳ ирода қилган нарса гарчи у табиат қонунларига зид туюлсада, амалга ошади.
- Айрим қавм ёхуд алоҳида кишилар ӯзларининг ботил йӯлида шунчалик саркашлик қилишадиким, баъзида уларни тӯғри йӯлга қайтариш учун битта муъжиза камлик қилади. Тош қотган қалбларининг юмшаши учун улар такрор ва такрор Илоҳий муъжизаларни кӯришга эҳтиёж сезишади.
Энди “ Намл ” муборак сураси 13-14--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
فَلَمَّا جَاءَتْهُمْ آيَاتُنَا مُبْصِرَةً قَالُوا هَـٰذَا سِحْرٌ مُّبِينٌ ﴿١٣﴾ وَجَحَدُوا بِهَا وَاسْتَيْقَنَتْهَا أَنفُسُهُمْ ظُلْمًا وَعُلُوًّا ۚ فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُفْسِدِينَ ﴿١٤﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бас, қачонки уларга оят-мўъжизаларимиз кўз очгувчи бўлиб келганида, «Бу очиқ-ойдин сеҳрдир», дедилар. (13)Ва ўзлари аниқ билиб туриб, зулм ва кибр туфайли у(мўъжиза)ларни инкор этдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлишига назар сол. (Улар бу мўъжизаларнинг нималигини жуда яхши билганлар. Аммо билиб туриб, зулм юзасидан, иймонни менсимасдан, кибр қилган ҳолларида инкор этдилар. Бу инкорнинг оқибати нима билан тугаши маълум ва машҳурдир.) (14)
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом ӯз масъулиятини бажариш учун Фиръавн ҳамда унинг қавми ҳузурига келиб, уларни якка-ягона Аллоҳга даъват этди. Аммо ҳазрат Мусонинг айрим муъжизаларини кӯрган Фиръавн ва унинг қавми иймон келтириш ӯрнига ҳазрат Мусони жодугар, дея туҳмат қилишди.
Ояти карималарнинг давомида буюрилади. Бу туҳмат уларнинг Мусо алайҳиссалом гапларига ишонмаганликлари, шубҳа-гумонларининг натижаси эмасди. Аксинча, улар ҳазрат Мусонинг сӯзларини тушуниб, бу сӯзларнинг тӯғрилигини англаб етишди. Пайғамбар сӯзларини қабул қилмасликларига сабаб уларнинг кибр-ҳавоси эди. Ӯзларини ашрофзода деб биладиганларнинг қуйи ижтимоий табақа вакили бӯлган кишига эргашишлари жуда оғир туюларди.
Шундай қилиб, фиръавнийлар ҳазрат Мусога эргашишдан ор қилиб, уни жодугарга чиқариб улкан зулмга йӯл қӯйдилар. Ҳазрат Мусо ва унинг динига қилинган зулм, энг аввало ӯзларига қилинган зулм эди ва бу зулм охир-оқибат уларни Нил дарёсига ғарқ айлади.
Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:
- Иймон мартабаси илм ва яқиндан устундир. Кӯпгина кишилар бирор-бир ҳақиқатнинг ҳақлигини қалбан ҳис қилиб, англаб етишади, аммо унга таслим бӯлиш ӯрнига уни инкор қилишади.Иймон бу Ҳаққа таслим бӯлишдир.
- Ҳақни қабул қилиш йӯлидаги улкан тӯсиқлардан бири кибр-ҳаводир. Мутакаббир киши ӯзгани ӯзига тенг кӯрмагани сабабли унинг ҳақ гапини қабул қилишни ҳам ор деб билади.
- Мутакаббирлар ишининг оқибати залолат ва хӯрлик ила якун топади.
Энди “ Намл ” муборак сураси 15-16--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ عِلْمًا ۖ وَقَالَا الْحَمْدُ لِلَّـهِ الَّذِي فَضَّلَنَا عَلَىٰ كَثِيرٍ مِّنْ عِبَادِهِ الْمُؤْمِنِينَ ﴿١٥﴾وَوَرِثَ سُلَيْمَانُ دَاوُودَ ۖ وَقَالَ يَا أَيُّهَا النَّاسُ عُلِّمْنَا مَنطِقَ الطَّيْرِ وَأُوتِينَا مِن كُلِّ شَيْءٍ ۖ إِنَّ هَـٰذَا لَهُوَ الْفَضْلُ الْمُبِينُ ﴿١٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Батаҳқиқ, Биз Довуд ва Сулаймонга илм бердик. Икковлари: «Бизни кўпгина мўмин бандаларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дедилар. (15) Ва Сулаймон Довудга ворис бўлди. У: «Эй одамлар, бизга қуш тили ўргатилди ва ҳар бир нарсадан берилди. Бу, албатта, очиқ-ойдин фазлдир», деди. (Ушбу оятдаги ворислик, илмга ворисликдир. Ота вафот этгандаги болаларнинг ворислиги эмас. Чунки Довуд алайҳиссаломнинг Сулаймон алайҳиссаломдан бошқа фарзандлари ҳам кўп эди. Улар молу дунё масаласидаги меросда тенг ҳуқуқли эдилар. Аммо илм маъносидаги меросга фақат Сулаймон алайҳиссалом ворис бўлдилар. Шунинг учун ҳам «Ва Сулаймон Довудга ворис бўлди» жумласидан кейин Сулаймоннинг алайҳиссалом «Эй одамлар, бизга қуш тили ўргатилди», деган сўзлари келмоқда. Сулаймон алайҳиссалом ўзларига Аллоҳ томонидан қушларнинг тилини англаш илми берилганлигини барча одамларга эълон қилмоқдалар. Бу эълон фахр ва риёкорлик учун эмас, балки Аллоҳнинг неъматини эслаш маъносидадир.) (16)
Мусо алайҳиссалом саргузаштидан сӯнг бу ояти карималарда Бани Исроилдан чиққан ҳазрат Довуд ва ҳазрат Сулаймон алайҳимуссаломлар саргузашти ҳикоя қилинади. Бу икки пайғамбарнинг шароитлари бошқа пайғамбарлардан тамомила фарқ қилади. Уларнинг ӯзига хос хусусиятлари –мамлакатни бошқариш учун ҳукумат ташкил этишларидир.
Бошқа пайғамбарлар элдан озор-азият чекиб, юрт ва шаҳарларидан қувғин қилинган бӯлишса, бу икки пайғамбар қудрат ва ҳукуматга эга эдилар. Нафақат инсонлар, ҳатто жинлар ҳам уларга бӯйсунарди.
Бу ояти карималар Довуд ва Сулаймон алайҳимуссаломларнинг қудрат ва азаматлари рамзи Аллоҳ томонидан уларга ато этилган илм ва ҳикмат эканлигини таъкидлайди. Улар ана шу билим асосида улкан ҳокимиятни ташкил қила олдилар. Бу икки пайғамбар Аллоҳ томонидан ӯзларига ато этилган ва уларни бошқалар наздида азиз ва қадрли қилиб кӯрсатган илм ва ҳикматнинг қадрига етиб, бу улуғ неъмат учун Аллоҳга шукроналар келтиришарди.
Оятнинг давомида бу пайғамбарларга берилган Илоҳий илмлардан бири барча паррандаларнинг тилини билиш ҳамда моддий неъмат ва имкониятлардан фойдаланиш эканлиги эслатилиб, бу Аллоҳнинг лутфу марҳаматидир, дея таъкидланади.
Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:
- Пайғамбарларнинг илми ладуний илм бӯлиб, Илоҳий илҳом билан уларга ато этилади.
- Дин сиёсатдан айро эмас. Нубувват ва ҳукумат бирлашган пайти диний ҳукумат ташкил этиш мақсадида муминларнинг сиёсий ишлар билан шуғулланишларига шариат монелик қилмайди.
- Мамлакат илм ва ҳикмат билан бошқарилиши керак, шахсий ва партиявий манфаатлар асосида эмас.
- Ихтиёримиздаги билим ва неъматлар ӯзимизнинг уддабуронлигимиздан эмас, балки Аллоҳ таъолонинг лутфу инояти эканлигини унутмаслигимиз лозим. Шу сабабли кибр-ғурурга берилиш ӯрнига Аллоҳи зулжалолга доимий равишда шукроналар келтиришимиз керак.