Эрон қиссалари ва афсоналари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Азизлар тингловчилар, бугунги дастуримиз давомида Эрон халқ оғзаки ижодиётининг жанрларидан бири ҳақида сўҳбатлашамиз. Сўнгра сиз билан биргаликда Эрон афсоналари ва қиссалари дунёсига сайр қиламиз .
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз давомида Эрон халқ оғзаки ижодиётининг жанрларидан бири ҳақида сўҳбатлашамиз. Сўнгра сиз билан биргаликда Эрон афсоналари ва қиссалари дунёсига сайр қиламиз ва Жавзар ва Шамардал ганжи" эртакимизнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бираг бўласиз деган умиддамиз!
Қадим замонлардан бошлаб дунёнинг барча миллат ва эллатлари орасида қисса ва достонлар оғзаки ривоят ва ҳикоятлар шаклида ҳамда назм ва қўшиқ-тароналар билан биргаликда расм-русум ва анъанага айланиб қолган эди.
Кўп вақтларда жаҳоннинг қадимий ва диний эпик достонлари ёзма ва адабий тарзда шаклланишидан олдин шоирлар ва ривоятчилар томонидан йиғилишлар ва жамият ўртасида баён этиларди. Юнон халқининг "Иллиада ва Оддисея", Ҳиндустоннинг Махабхарата ва Рамаяна, Фирдавсийнинг "Шоҳнома"-си, ҳамда Эроннинг бошқа эпик достонлари, жумладан "Гаршоспнома", "Барзунома" ва "Баҳманнома" каби асарлар таърихнинг гувоҳлик беришича ёзма шаклда нашр этилишидан олдин оғзаки шаклда баён этилган эди.
Бугунги кунда турли эллатлар ўртасида ривож-равнақ топган ва турли эллатларнинг ёзма адабиётини ташкил этган ошиқона ёки юқорида зикр этиб ўтилган ажойиб ва ҳаяжонли достонлар гуруҳига киради .
Бу достонлар аввалида дарборларда, ёру дўстларнинг уйларида ёки қишлоқ ва шаҳарларнинг махсус жой ва маконларда ва халқ ўртасида ривоят ва қисса қолибида баён этилган эди.
Франциянинг тадқиқотчиси Жул Мулнинг эътиқодига кўра аждоддан аждодларга ўтган халқ оғзаки достонлар ва ривоятлар эллатлар таърихининг асосини ташкил этади. Таърих эса ана шу ердан бошланади. Чунки инсоният ёзишдан олдин, достонларни ривоят қилган ва қўшиқларни кўйлаган эди. Ушбу достонларни ривоят этган шахс "наққол", яъни ривоятчи номини олган ва ривоятчилик эса бир мукаммал касб ҳисобланади.
Эрон халқ оғзаки адабиётининг тадқиқотчиси доктор Жаъфар Маҳжубийнинг айтишича, ривоятчилар иллиқ сўз ва тилга эга бўлган шахслар саналиб достон ва қисса афсоналарни ривоят қилишда махсус маҳоратларга эга эдилар. Бу шахслар турли жой ва маконларда халқни ўзларига жалб этиб шу йўл билан ўз ризқ-рўзиларини таъминлашган.
Қадим замонларда Эрон ва бошқа мусулмон халқининг ўртасида қисса ва афсоналарни ривоят қилиш жуда ривожланиб Эрон ва араб ривоятчиларининг исмлари китобларда зикр этилган.
Шундай ривоят этиладиким Қурайш ашрофларидан бўлмиш Наср Бин Ҳорис ислом дини зуҳур топишининг бошида Эронга келди. У Рустам ва Исфандиёр, Рустам ва Суҳроб достонларини Эроннинг ривоятчиларидан ўрганиб Араб оролига бориб уларни халққа ривоят этарди. Абумансурий "Шоҳнома"-сининг муқаддимасида Эрон достон ривоятчиларининг исмлари келтирилган. "Шоҳнома" достонларининг аксарияти, аслида шундай ривоятлар эдиким Озодсарв, Шодон Барзин, Хуросон пирининг лақаби бўлган Мох, Шоҳу ва Хуршеди Баҳром томонидан баён этилган эди.
Азиз дўстлар, бу ҳақда сўҳбатимизни келаси дастурларда давом этамиз. Энди эса "Жавзар ва Шамардал ганжи" қиссамизнинг давомини эшиттамиз.
Қиссамизни шу жойига етиб келган эдикки Жавзар Абдусамад билан биргаликда сафарга чиқдилар. Абдусамаднинг бир сеҳрли хуржини бор эдиким хоҳлаган пайтда унинг ичидан турли овқатларни чиқарарди. Улар тўрт ойга тенг бўлган 4 кун сафар қилишди ва охири Шамардал ганжи қарор олган шаҳарга етиб келишди. Улар Абдусамадга тегишли бўлган чиройли уйда 20 кун яшадилар. Абдусамад Жавзарни бу кунлар давомида турли мазали овқатлар меҳмондорчилик қилиб тоза-покиза кийимлар билан кийдирди. Йигирма биринчи кунда Жавзар ва Абдусамад ганж қарор олган кўл томонига йўл олишди. Абдусамад Жавзарга уша ганжни қулга киритиш йўлларини баён этди, ҳамда йўлдаги хавф-хатарларни бартараф этишнинг йўл-йўриқларини ҳам айтиб берди.
У айтди : "Сўнгра ганжнинг эшики сенга очилади ва киришинг биланоқ осилган узун пардани бир четга сургин . Ушбу парданинг орқа томонида тахтга ўтирган Шамардални кўрасан. Шамардалнинг бошида доира шаклли ва ёруқ бир нарса борким уни дунёни кўрадиган жом дейишади. Унинг ёнида сеҳрли қилич ва бармоғида эса никоҳ узиги бор. Унинг елкасида занжирда боғланган сурмадон ҳам бор. Ушбу тўрт нарсаларни олиб менинг олдимга кел.
Жавзар ўз жойидан турди ва айтди: "Парвардигорга таваккул қилиб бораман".