октябр 30, 2016 14:07 Asia/Tashkent
  • Ислом ва қашшоқликнибартараф этиш йӯллари

Албатта ислом дини комил бир дин сифатида инсонларнинг бахт-саодатини таъминлайдиган манбадай тарифланади. Ислом дини таълимотларида қашшоқликни бартараф этиш иқтисодий жиҳатдан ривожланишга асос қӯйишдир.

Калимба исмли болакай Африканинг шарқий қисмида жойлашган бир мамлакатдан бӯлиб, чучук сув изида онаси ва ака-укаси билан соатлаб пиёда юришга мажбурлар. Унинг отаси зироатчилик билан шуғулланади ва улар билан бирга бора олмайди. Калимба дейди: Баъзи пайтлар қайтиб келиш йӯлида кун қоронғилашади, ӯзимдан кичик укаларим ерга йиқилишади ва олган сувнинг бир миқдори ерга тӯкилиб кетади. Биз тирик қолиш учун ҳар куни бу қийноқларга чидашга мажбурмиз.

Дарҳақиқат, ажойиб бир замонда яшаймиз. Нега бугунги ривожланган замон қашшоқликда кун кечираётган миллионлаб кишилар ҳаёти билан чамбарчас бӯлмайди. Ер курасининг баъзи бир қисмлари батмом жӯшқин ҳаётдан ортда қолмоқда.

Иқтисод фанлари мутахассиси Бертолд Клайн дейди: Жаҳонда қашшоқ мамлакатларнинг кӯпайишига қудратли давлатлар ҳам сабаб бӯла олишади. Баъзида бундай давлатлар қашшоқ давлатларга кӯмаг этиш эвазида уларнинг мол-маҳсулотларини  сотиб олишни шарт қӯйишади. Аслида бу мол-ашёлар кӯмаг истаган давлатларга нолозим бӯлиб, улар эҳтиёжини қондира олмайди.

Қашшоқ давлатларнинг яна бир мушкулотлари, айниқса Африка давлатларида, бу ӯлкаларда узоқ муддат давом ээтираётган уруш-жанжаллар ҳисобланади.

Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек кӯплаб давлатлар қашшоқлик мушкулотига чалинган бӯлиб, баъзи бир давлатлар фаровон табий захираларга эга бӯлганидан қатъий назар иқтисодий жиҳадан ортда қолган.

Албатта ислом дини комил бир дин сифатида инсонларнинг бахт-саодатини таъминлайдиган манбадай тарифланади. Ислом дини таълимотларида қашшоқликни бартараф этиш иқтисодий жиҳатдан ривожланишга асос қӯйишдир.

Ҳаммамизга маълумки ӯтмишда ердан унумдор фойдаланиш имкониятлари чекланган эди. Аммо технология ривожланиши билан ишлаб чиқари маҳсулотлари миқдори кӯпайди, аммо ернинг масоҳати ва табий манбалар кӯпаймади.

Табиат – кенг маънода бутун борлиқ олам ва унинг хилма – хил шакллари; тор маънода кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаи бўлган атроф табиий муҳит. Инсон ўзининг ҳаёти давомида бутун борлиқдан эмас, балки уни ўраб турувчи ва унинг таъсири доирасида турган атроф табиий муҳитдан фойдаланиш мумкин.

Жамият ва табиат, инсон ва яшаб турган муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир муаммоси инсониятнинг абадий муаммоларидан биридир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Табиат бутун жонли мавжудотларни ривожланишига ҳамда унинг моддий-маънавий эҳтиёжларини қондирувчи бирламчи манбадир. Инсон табиатнинг ажралмас бир қисми, аммо у табиатнинг бошқа элементларидан ақл-заковати, онглилиги билан ажралиб туради.
Инсон бутун меҳнат фаолияти давомида табиатда яшаб унга таъсир этиб яшаши учун зарур бўлган барча нарсаларни озиқ-овқат, кийим-бош, қурилиш материаллари, энергетик ва минерал ресурслар ва бошқаларни меҳнати натижасида табиатдан олади.

Ислом дини нуқтаи назаридан зулм-ситам, нодуруст иқтисодий робиталар иқтисодий мушкулотларнинг келиб чиқишига замин яратади.

Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадлар даражаси билан бир-бири билан кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради.

Шу билан бирга алоҳида олинган мамлакатлар аҳолисининг турли қатлам ва гуруҳлари ўртача даромадларида ҳам фарқ мавжуд. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши даражаси (юқори ёки паст бўлиши) даромадлардаги фарқларни бартараф қилмайди. Ҳар қандай юқори ривожланган мамлакатларда ҳам даромадлар тенгсизлиги сақланиб қолади.