Исломий инсон ҳуқуқлари
Уларга касб-ҳунар ўргатиш, замонавий ахборот технологиялари, компьютер техникасини ўрганиши учун зарур қулайликлар яратилмоқда. Имконият ва қобилиятларидан келиб чиқиб, фойдали меҳнатга жалб этиш борасида ҳам салмоқли ишлар бажарилиши лозим бӯлади. Хусусан, уйда ўтирган ногиронларнинг касаначилик билан шуғулланиши учун имкониятлар яратилиши лозим.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ногиронлар ҳуқуқлари ҳақида суҳбатлашамиз. Аввалида ногирон деб кимни ҳисоблаш мумкинлигини тушунишимиз лозим. Ногирон — жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли ижтимоий, иқтисодий ва турмуш фаолиятида тӯлиқ қатнаша олмайдиган кишиларга дейилади. Ногиронлар қаторига қулоғи оғирлар, кӯзлари нобинолар ва жисмонан ва руҳан чекланган одамлар киришади.
ҚУръони карим Бақара муборак сураси 155 ояти каримасида инсонлар бошига тушадиган илоҳий имтиҳонлар ва уларнинг бу имтиҳонлар тӯғрисида сабр-таҳаммул қилишлари ҳақида келган:
Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.
Қуръоний таъбирда ногирон бӯлганларга синовлар берилар экан, соғлом кишилар эса ногиронлан мушкулотларини кӯриб, соғ-саломат эканликлари учун Аллоҳга саломатлик каби берган улуғ неъмати учун шукроналар қилишлари шарт. Шунингдек исломий таълимотларда соғлом кишилар ногиронлар ҳурматини бажо келтиришлари лозим .
Ислом дини таълимотларида ногиронлар ҳақ-ҳуқуқлари муҳим ӯрин олган бӯлиб, уларни ҳимоялаш учун ҳаматомонлама чора-тадбирлар кӯрилган.
Ислом тарихига назар солганда севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) ва дин пешволарининг ногиронлар билан бӯлган муносабатлари таҳсинга сазовордир. Улар кишининг бир жисмий аъзоси йӯқ бӯлганларни жеч вақт ногирон демас эдилар. Улар бундай кишиларни ижтимоий фаолиятларга жалб бӯлишлари учун ташвиқ этиб, уларнинг истеъдодларидан тӯлиқ фойдаланишарди. Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: “Ҳар ким кӯзи ожиз бир кишини қирқ қадам йӯллантирса, унинг бу қилмиши дунёдаги бор тиллалардан ҳам қурби баланддир. Ва агар бир кӯзи ожиз кишини чуқурликка йиқилиб тушишдан қайтарса қиёмат кунида унинг амаллари мезони барчаларнинг яхши амалларидан ҳам оғирроқ бӯлади. Бу амаллари савоби унинг барча гуноҳларини қоплаб, нобуд қилади”.
Ул Ҳазрат (с) яна буюрмишлар: Ҳар ким бир ногирон кишини ишларида кӯмак этса Худо ҳам унинг ишларида кӯмаг этади. Қиёмат куни Аллоҳи зулжалол фаришталарни унга қӯшиб, қӯрқинчли ҳолатларни четлашга унга биргалик қилишни буюради”.
Жисмоний имконияти чекланган, турли сабабларга кўра ногирон бўлиб қолганларнинг жамиятга қўшилиши учун шароит яратиб бериш, атрофдагиларнинг уларга нисбатан меҳр-оқибатли бўлишини таъминлаш, рағбатлантириш жамиятнинг комиллик даражасини белгилаб беради.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ҳар бир жамиятда ногиронларга давлат томонидан тегишли тартибда нафақалар бериш билан бирга, уларнинг жамиятда фаол иштирок этиши учун шароит яратилиши лозим.
Уларга касб-ҳунар ўргатиш, замонавий ахборот технологиялари, компьютер техникасини ўрганиши учун зарур қулайликлар яратилмоқда. Имконият ва қобилиятларидан келиб чиқиб, фойдали меҳнатга жалб этиш борасида ҳам салмоқли ишлар бажарилиши лозим бӯлади. Хусусан, уйда ўтирган ногиронларнинг касаначилик билан шуғулланиши учун имкониятлар яратилиши лозим.
Меҳр-мурувват доирасида бу йўналишдаги эзгу ишлар кўлами янада кенгайиши, ногиронларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида турли ҳуқуқий-тиббий, ижтимоий, маънавий-маърифий, маданий лойиҳалар, акциялар ташкил этишга тӯғри келади.
Бу ва бунга ӯхшаш тадбирлардан кўзланган мақсад жамиятда ногиронларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофазалаш бўйича яратилган қонуний асосларни ҳаётга кенг татбиқ этиш, бу борада давлат томонидан берилган имтиёзлардан ногиронларнинг баҳрамандлигини оширишдир.