Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Рисолат ва Шарқ газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Англия ташқи ишлар вазирлиги ўзининг бир баённомасида Яманнинг Ансоруллоҳ томонидан отилган ракета Арабистон иддао қилганидек Маккаи Муккарамага эмас, балки Жидданинг Малик Абдулазиз халқаро аэропортига қарата отилган эди,-деб эълон қилди.
Бу баённома Ансоруллоҳнинг расмий изҳоротини тасдиқлайди ва Арабистоннинг ёлғон иддаосини қатъий инкор этади. Арабистон ушуб заминада сиёсий ва таблиғотий жанжалларни келтиб чиқариш билан бирга Яман муқовиматини Маккаи Мукаррама билан қарши кўраш олиб боришда айблаш, ҳамда ислом дунёсининг умумий афкорини уларга қарши қилиб қуйишга сайъ-ҳаракат қилди. Шу тартиб билан расмий бирлашган Риёз Ол-Саъуднинг ёлғонларни келтириб чиқаришини ошкор этди. Бу иш Ол-Саъуднинг ҳомийлари ва иттифоқчиларига шуни кўрсатдиким, улар яна бир маротаба алданишди ва Риёзнинг ёлғон иддаоларига асосланиб ҳақиқатдан узоқда бўлган позицияни эгаллашди. Ол-Саъуднинг ошкора тарзда иддао қилган ёлғонларини Англия томонидан фош этилиши Ол-Саъуд учун муҳим бир ибрат-намуна бўлиши ва уларга ёвузликдан қул тортишларини тушунтириши мумкин ҳамда ишонч ҳосил қилишлари лозимким, агар бундан ҳам кўп қоттилликни амалга оширсалар, ҳатто Ол-Саъуднинг иттифоқчилари, ҳомийлари ва юлдошлари фосид ушбу режим билан ўз муносибатларини узишни афзал кўришади. Бу нуқта Арабистоннинг қавм-қабиласи оқилларига огоҳлантурувчи бир нуқта булиши мумкинким, нодон ва ёвуз бир нечита унсурлар бундан ҳам кенгроқ душманлик амалларини содир этишлари ва Ол-Саъуднинг қолган обрў-эътиборини ҳам барбод беришга ижозат бермасалар.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Европа Иттифоқи ва Туркиянинг қарамақаршилиги яна кенг куч олмоқда. Ҳолбуки, Анкара мухолифлар ва танқидчиларни бостиришни давом этиб, давлат ходимларидан 10 мингдан ортиқ нафарни ишдан бушатди ва ушбу мамлакатнинг президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон бошқатдан ўлим жазосига маҳкум этиш учун давлатнинг парламентга қилган таклифидан хабар берди ва Европа кенгаши эса ушбу қарорга нисбатан аксуламал кўрсатиб Анкарани огоҳлантирди. Европа кенгаши Эрдуғоннинг изҳоротидан бир кун ўтгач бир баённома нашр этиб шундай таъкидлади: “Европа кенгашида аъзо бўлиб, ўлим жазосини ижро этиш мумкин эмас”. Анкара расмий равишда Европа иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини милодий 2005 йилдан бери бошлаган. Уша замондан бошлаб ҳозирги кунгача Европа Иттифоқи Туркияга қуйган 35 та шарт-шароитдан фақат 15-тасини бажаришга киришган, аммо ушбу муддат давомида улардан фақат биттаси ижро этилган. Шундай назарга ташланадиким, ҳалигача Европа Иттифоқига Туркиянинг аъзо бўлиши хусусидаги истиқбол кўзга ташланмайди. Айниқса бу масалага тегишли катта муаммолар ва ва масалаларнинг аксариятлари ҳал этилмай боқий қолган. Бундан ҳам муҳимроқ бу Австрия каби Европалик айрим мамлакатлар Европа Иттифоқига Туркиянинг аъзо бўлишига мухолифат қилмоқда ва ушбу мухолифатни очиқ-ойдин баён этишмоқда.
*****
Шарқ газетаси Ливан республика президенти унвонида Мишел Аун сайланишининг аҳамиятига ишора этиб шундай ёзади, ушбу мамлакатнинг республика президенти унвонида генерал Мишел Ауннинг сайланиши ҳақида Ливаннинг сиёсий турли жараёнлари ўртасида келишувга келишлари ва олдинда тўрган муаммоларни ҳал этиш учун сайланган республика президентига минтақадан ташқарида бўлган, минтақадаги ва ички уйинчиларнинг кўмак беришлари Ливанда барқарорликни ўрнатиш ва демократияни жорий этиш йўлида муҳим бир сайъ-ҳаракат бўлиши мумкин. Минтақада саъудияликларнинг қуллаган бўзғинчи сиёсатлари хавфсизлик кўп бушликлар ва фарқиятларни ижод этгани ҳамда Ливан чегара ҳудудларида кўп нотинчликлар ва тартибсизликларни вужудга келтирганини инобатга олган ҳолда, минтақанинг ҳозирги муҳим бир шароитида бу сайъ-ҳаракатнинг аҳамиятидан ғафлатда қолмаслик лозим.