Нур томон йўл (986)
Муборак Воқеьа сурасининг 75-96-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Воқеьа сурасининг 75-82-ояти карималари қироатига қулоқ татамиз:
فَلَا أُقْسِمُ بِمَوَاقِعِ النُّجُومِ، وَإِنَّهُ لَقَسَمٌ لَوْ تَعْلَمُونَ عَظِیمٌ، إِنَّهُ لَقُرْآنٌ کَرِیمٌ، فِی کِتَابٍ مَکْنُونٍ، لَا یَمَسُّهُ إِلَّا الْمُطَهَّرُونَ، تَنْزِیلٌ مِنْ رَبِّ الْعَالَمِینَ، أَفَبِهَذَا الْحَدِیثِ أَنْتُمْ مُدْهِنُونَ، وَتَجْعَلُونَ رِزْقَکُمْ أَنَّکُمْ تُکَذِّبُونَ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
75 - Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман. 76 - Албатта, агар билсангиз бу улуғ қасамдир. 77 - Албатта, у Қуръони каримдир. 78 - У сақланган китобдадир. 79 - Уни фақат покланганларгина ушлайдир. 80 - У оламларнинг Роббисидан туширилгандир. 81 - Бас, сизлар мана шу сўз(Қуръон)га бепарволик қиласизларми?! 82 - Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?!
Аввалги баъзи дастурларда кофирлар ва инкорчиларнинг тирилишни инкор этиши ҳақида гап кетган эди. Маълумки, қиёмат кунини билишимиз учун ягона йўл илоҳий ваҳий бўлиб, у пайғамбарлар томонидан инсониятга етказилади ва инкорчилар ваҳий ва пайғамбарликни қабул қилмагани учун улар қиёмат кунини ҳам қабул қилмайдилар.
Бу ояти карималар юлдузларнинг ҳолатига қасамёд қилиш билан бошланади. Бугунги кунда инсониятга осмонда минглаб, миллиард юлдузлар мавжудлиги аён бўлди ва уларнинг ҳар бирининг коинотдаги жойлашуви маълум. Бу юлдузлар ўз орбиталарида ҳаракатланади ва сузади, уларнинг йўллари ва орбиталари ва ҳатто уларнинг ҳар бирининг тезлиги жуда аниқ ва ҳисобланган. Унинг мисолларидан бири қуёш системасидир. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Қуёш тизимидаги сайёраларнинг орбита тизими шу қадар аниқ ва ҳисобланганки, бу ҳар бир ўйчан одамни ҳайратга солади. Бу ерда биз Қуръоннинг юлдузлар ва юлдузларнинг жойлашуви ва ҳаракат траекториясига қасамёд қилиши муҳимлигини тушунамиз. Бу Қуръони Каримнинг мўжизаларидан биридир.
Бу оятлар Қуръоннинг улуғлиги ва унинг юксак таълимотларига яна бир бор ишора қилиб, шундай дейилади: Осмонни буюклик билан яратган ва миллиардлаб юлдузларни ўз орбиталарига жойлаштирган ўша Аллоҳ, эй инсонлар! сизларга ҳидоят қилиш учун Қуръонни нозил қилди.
Бу китоб ҳар қандай хатоликдан узоқ, камолот ва юксакликка эришиш учун инсонлар учун зарур бўлган билим ва ҳақиқатларни саховат билан тақдим этади ва бу борада зиқна эмас.
Албатта, бу таълимотлардан баҳраманд бўлиш шарти поклик изловчи ва ҳақиқат изловчи руҳдир. Бинобарин, ўжарликка берилиб, нафслари ифлослик билан булғанган кимсалар унинг ҳақиқатларидан дунё ва охират ишларида фойдалана олмайдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қуръонда Аллоҳ юлдузларнинг жойлашишига қасам ичган ва бу масала муҳимлигини таъкидлаган.
2. Бу борлиқнинг буюк яратувчиси инсонни камолот ва саодат сари ҳидоят қилиш учун Қуръон нозил қилган. Ҳа! Яратилиш ва қонун чиқариш ягона Аллоҳ таолонинг қўлидадир ва ҳамма нарса бир манбадан бошланади.
3. Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Бу китоб шунчаки сўз ва иборалар эмас, балки унинг мазмуни юксак ва Аллоҳ таоло томонидан ҳимояланган. У ҳар қандай хунук ва нопок сўзлардан холи бўлиб, мўминлар учун ҳурмат ва каромат манбаидир.
4. Ҳар хил нопокликларга чалинган қалблар Қуръон ҳақиқатларини тушунишга ва қабул қилишга ожиз бўлиб, Қуръоннинг ҳидоятидан поклардан бошқа ҳеч ким фойдалана олмайди.
5. Қуръоннинг юксак таълимотларига эътибор бермаслик, уларни кичик ва аҳамиятсиз деб билиш одамларни қиёмат кунини инкор этишга олиб келади.
Энди муборак Воқеьа сурасининг 83-87-ояти карималари қироатига қулоқ татамиз:
فَلَوْلَا إِذَا بَلَغَتِ الْحُلْقُومَ، وَأَنْتُمْ حِینَئِذٍ تَنْظُرُونَ، وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَیْهِ مِنْکُمْ وَلَکِنْ لَا تُبْصِرُونَ، فَلَوْلَا إِنْ کُنْتُمْ غَیْرَ مَدِینِینَ، تَرْجِعُونَهَا إِنْ کُنْتُمْ صَادِقِینَ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
83 - Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?! 84 - Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар. 85 - Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар. (Яъни, Аллоҳнинг Ўз бандасига қанчалар яқинлигини англамайсизлар. Ўлаётган одамга Аллоҳ таоло унинг устида турган қариндошидан кўра яқинроқ бўлади.) 86 - Агар сиз ҳисоб бермас бўлсангиз. 87 - У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи! Агар ростгўй бўлсангиз!
Бу ояти карималар яна бир бор тирилиш мавзусига қайтади ва ўлим лаҳзаларига ишора қилади. Унда айтилади: “Сизларнинг ўлимингиз ҳам, ҳаётингиз ҳам Аллоҳнинг қўлидадир ва сизлардан бирингизнинг ўлими келса, ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди”. Ҳатто илғор асбоб-ускуналар билан жиҳозланган мутахассис шифокорлар ҳам ўлаётган беморни даволай олмайдилар ва шунчаки кузатувчилардир.
Аллоҳга кофир бўлиб, инсоний илм ва қудратга таянган кимса, яқинларидан бири ўлим арафасида бўлса, унинг ўлимини олдини олиб, тирилтира оладими? Қандай қилиб бу одам инсоният Аллоҳ таолонинг қудрати ва иродасига бўйсунишини ва дунёни унинг иродасидан бошқа ҳеч нарса бошқармаслигини тан олишни хоҳламайди?
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Одамларнинг жонини оладиган ва уларни ҳеч ким тўхтата олмайдиган ўша куч қиёматда ҳам жонларини қайтариб беради ва ҳеч ким унинг иродасини тўхтата олмайди.
2. Ўлим вақтида Аллоҳ таоло инсонга қариндошларидан кўра яқинроқдир, лекин бошқалар бу ҳақиқатни тушунишмайди.
Сўнгда муборак Воқеьа сурасининг 88-96-ояти карималари қироатига қулоқ татамиз:
فَأَمَّا إِنْ کَانَ مِنَ الْمُقَرَّبِینَ، فَرَوْحٌ وَرَیْحَانٌ وَجَنَّتُ نَعِیمٍ، وَأَمَّا إِنْ کَانَ مِنْ أَصْحَابِ الْیَمِینِ، فَسَلَامٌ لَکَ مِنْ أَصْحَابِ الْیَمِینِ، وَأَمَّا إِنْ کَانَ مِنَ الْمُکَذِّبِینَ الضَّالِّینَ، فَنُزُلٌ مِنْ حَمِیمٍ، وَتَصْلِیَةُ جَحِیمٍ، إِنَّ هَذَا لَهُوَ حَقُّ الْیَقِینِ، فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّکَ الْعَظِیمِ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
88 - Агар, у муқарраблардан бўлса. 89 - Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир. 90 - Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса. 91 - Бас, «Сенга ўнг тараф эгаларидан Салом»дир. 92 - Ва агар ёлғонга чиқарувчилардан, гумроҳлардан бўлса. 93 - Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфатдир. 94 - Ва дўзахга киришдир. 95 - Албатта, ушбуочиқ-ойдин ҳақиқатдир. 96 - Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт.
Бу суранинг бошида одамлар уч тоифага бўлинган: Муқарриблар/саодатлилар/ ва адашганлар. Бу суранинг охири бўлган бу оятлар яна бир бор мана шу уч тоифага ишора қилиб, айтадилар: Ўлимдан ва барзах оламига киргандан бошлаб, бу уч тоифанинг ҳолатлари ҳар хил бўлиб, қиёматгача давом этади.
Иймон ва солиҳ амалда пешқадам бўлган муқарриблар дунё машаққатларидан халос бўлиб, ободлик, роҳат ва неьматдан баҳраманд бўладилар. Саодатлиларни ҳам покиза ва саодат аҳли кутиб олади ва уларга ҳамроҳ бўлади. Аммо адашган ва гумроҳ бўлган қиёматни инкор этувчилар ўлимдан то қиёматга етиб, дўзахга киргунларича азоб ва машаққат ичидадирлар.
Бу сурада қиёмат куни ҳақида айтилганларнинг ҳаммаси ҳақ ва аниқдир ва аҳли иймон келтирганлар. Улар Аллоҳни бандаларига ҳар қандай зулм ва ситамдан неъмат деб биладилар ва уни доимо улуғлайдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Кенг омма ўлимдан қўрқади ва уни оғир ва аламли деб билади, лекин Аллоҳ таоло эшигига яқин бўлганлар учун ўлим бир қанча улуғ неъматларга эришишнинг дебочасидир: ўлим билан улар дунёнинг қайғу ва машаққатларидан халос бўладилар ва қулайлик ва фаровонликка эришадилар. Аллоҳ таолонинг инояти уларни қамраб олади ва улар абадий саодатга эришадилар.
2. Ўлимдан сўнг ёмон ва яхшиларнинг жазоси ва мукофоти бошланади ва қиёматгача давом этади.
Муборак Воқеьа сураси тугаши билан сиз азизларни улуғ Аллоҳга ҳавола қиламиз ва кейинги дастурдамуборак Ҳадид сурасининг осон ва равон тафсирини бошлаймиз. Хайр.