Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Мардум Солори ва Сиёсати рўз газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, 13 обон ҳозирги тарихнинг қийматли тажрибаларини кўздан кечириш ва таҳлил этиш учун бир фурсатдир. Исломий Инқилоб тарихида ушбу буюк кун муҳим рол уйнайди ва жамиятнинг ҳозирги ва кейинги авлодига кўп тажриба ва дарсларни ўргатиши мумкин. 13-Обон воқеалари Эроннинг сиёсий тарихида учта даврни ўз ичига қамраб олади ва шу сабабдан “Зўравон қудратларга қарши кўрашиш миллий куни” деб номланади:
1-Ҳижрий шамсий 1343 йил ва милодий 1964 йилда Имом Хумайний (р.а)-нинг Туркияга сургун қилиниши
2-Исломий инқилобнинг ғалабаси арафасида золим режим томонидан мактаб ўқувчилари ва талабаларни қатли ом қилиниши
3-Ҳижрий-шамсий 1358 йил милодий 1979 йилда Имом Хумайний (ра)-нинг издошлари бўлмиш талабалар томонидан Теҳронда Америка Қўшма штатларининг элчихонасини, яъни жосуслик уясини қўлга киритишлари
Бу учта муносибат Эрон халқининг яккаҳукмронлик тузумига қарши инқилобий қўзғолонларидаги энг муҳим воқеалар ҳисобланади.
Ҳозирги замон тарихидаги ҳодисалардан келиб чиққан ушбу муносибат ва тажрибалар нафақат Эрон халқи учун балки жинояткор Америка учун ҳам ибрат-намуна бўлиши лозим. Шунингдек уларга шу паёмни етказиши лозимким, Эроннинг буюк халқи, Исломий Жумҳурият давлати ва Исломий Инқилоб билан муносибат қилишда нотуғри йўлни танлашган. Вашингтоннинг ёвузлик сиёсатлари шуни кўрсатдиким, Америка раҳбарлари ўтмишнинг тарихидан керакли дарс ва ибрат олишгани йўқ ва ҳалигача Эроннинг буюк халқи билан қаршилик кўрсатиш ва душманлик қилишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Ҳолбуки, ҳозирги замон тарихини ўрганиш ва ўзгаришлар жараёнларини кўздан кечириш билан ўзларининг зўравонлик сиёсатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда муносиб йўлни танлаш хулосасига келишлари лозим эди.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Инсон ҳуқуқларини кўзатувчи ташкилотининг берган изҳороти шундан далолат берадиким, Арабистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Форс кўрфази ҳошиясида жойлашган бошқа мамлакатлар сионистик режим ширкатларидан жосуслик дастурларини сотиб олишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Бу мамлакатлар мухолифлар ҳақида жосуслик қилиш ва ўз фуқароларининг хусусий ҳаримини поймол этиш учун бу дастурларни сотиб олишган ва ўз мухолифларининг сукут сақлашлари учун сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Бу изҳоротда шундай таъкидланадиким, Форс кўрфази ҳошиясидаги мамлакатлар ўз мухолифларини бостиришларига қўшимча, интернетда фуқароларнинг фаолиятини назорат қилиш ва кўзатиш йўлида назорат қилиш технологияларидан фойдаланишади. Бу изҳоротга асосан мазкур дастурлар давлатларга эмейл, ёзма мактублар, телефон орқали сўзлашувлар, қилган сўҳбатларининг руйхати ва ҳатто қуйилган паролларини ҳам очишларига имкон яратиб беради.
*****
Сиёсати рўз газетаси шундай ёзади, Саъудия Арабистони минтақада идеологик ҳукмронликни қулга киритиш мақсади билан Афғонистон, Ҳиндустон, Покистон ва Осиёнинг жанубидаги бошқа мамлакатларда маҳаллий мусалмон жамиятининг радекал ва экстремистик кучларини хидматга олиш пайидадир. Суъдиялик омиллар Сурияда Башор Асад давлатини ўртадан йўқ қилиб ташлаш учун афғонистонлик ва покистонлик экстремист ва радекал кўрашувчиларни жалб этишмоқда.
Риёзнинг бундай сайъ-ҳаракатлари минтақадаги мусалмон мамлакатларда қарам террористик гуруҳлар ва ИШИД террорчи гуруҳи томонидан мазҳаблараро ҳужумларининг ортиб кетиши сабабига айланган. Шунингдек минтақада тўқнашув ва кескинликларнинг кенгайиши Ол-Саъуд ва Форс кўрфази ҳошиясида жойлашган бошқа араб мамлакатларининг мазҳаблараро террористик гуруҳлардан молиявий ҳимоятлари билан вужудга келмоқда. Жануби Осиё масалалари бўйича машҳур мутахассис Боус Ридл бу ҳақда шундай фикр баён этади: “Саъудия Арабистони ваҳобизм идеологиясини кенгайтириш ҳамда афғон ва покистонлик ёшларнинг зеҳнига таъсир етказиш учун бу мамлакатларда миллионлаб долларларни сарфлаган. Саъудияликларнинг ушбу сайъ-ҳаракатлари минтақа мамлакатларида террористик ҳаракатлар ва ифротий мазҳаблараро ҳаракатлар учун матор ёқилғисини таъминлаш маъносидадир.”