Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 17- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 7-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 7-чи кунидир.
Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 17- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 7-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 7-чи кунидир.
Бундан 1310 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 128 йил сафар ойининг еттинчи куни ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг невараларидан бири имом Мусо Козим (а) дунёга келди. Ул ҳазрат йигирма ёшигача падари бузруквори Имом Жаъфар Содиқ (а)нинг қошида илм-маърифат уммонидан баҳраманд бӯлди. Қиблагоҳи шаҳодатидан сӯнг 35 йил давомида мусулмонларга имомлик вазифасини бажардилар.
Имом Мусо Козим (а)нинг имомлик йиллари Аббосийлар ҳукумати даврига тӯғри келарди. Ул ҳазрат умрлари давомида беш нафар Аббосий ҳукмдорнинг жабр-зулмини чекдилар. Ҳокимларнинг беш нафари ҳам аҳли байт тарафдорларининг ҳақталаблик курашларини бостиришдаги шафқатсизликда бир-бирларидан қолишмасди.
Имом Мусо Козим (а) ӯз умрларининг кӯп қисмини умматнинг таълим-тарбияси ва одамларни ислом маърифати билан таништириш ишига бағишладилар. Аммо Аббосий ҳокимлар хавфсираб имом ҳазратларини зиндонга ташладилар.
Имом Мусо Козим (а) эл орасида ҳамида хулқ соҳиби, саховатпеша, кечиримли бир пешво сифатида шуҳрат қозонган эдилар.
Азизлар, сизни бу улуғ имомнинг туғилган куни билан табриклаб, дурдона фикрларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз:
“Аллоҳга яқинлашишнинг энг яхши воситаси Уни танигандан сӯнг намоз ӯқиш, ота-онага яхшилик қилиш, ҳасад ва манманликни тарк айлашдир”.
Ххххххххххххххххххх
Эрон тақвимида ҳар йили сафар ойининг 7 куни ҳазрат Салмон Форсий куни деб юритилади.
Салмон Форсий пайғамбар (с) нинг машҳур саҳобаси ва Али (а)нинг ёронларидан бири эди. Ривоятларга кӯра у асли эронлик бӯлиб, исми Рузбеҳ ва ёшлик чоғларида зардуштий бӯлган. Йигитлик айёмида масеҳийлик динини қабул қилиб, Шомга сафар қилди. Шомда яшаган чоғи масеҳийларнинг охирзамон пайғамбари ҳақидаги башоратларини эшитгач, Ҳижозга йӯл олди. Уни қул қилиб Мадинага келтиришди. Мадинада Расулуллоҳ (с) ни кӯриб, ул ҳазратга иймон келтирди. Аллоҳнинг расули уни хожасидан сотиб олиб, қулликдан озод қилиб, исмини Салмон қӯйдилар. Салмон Форсий Расулулоҳга шунчалик яқин эдиким, Аллоҳнинг ҳабиби “Салмон менинг аҳли байтимдандир” деб марҳамат этмишлар. У пайғамбар ғазваларида қатнашди. Аҳзоб жангида ҳандақ қазишни ҳам у таклиф қилган эди.
Расули акрам (с) риҳлатларидан кейин Салмон Форсий Али (а) ёронлари сафидан ӯрин олди. У иккинчи халифа замонида Мадойин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Аммо замбил тӯқиб тирикчилигини ӯтказарди. У узоқ умр кӯриб, ҳижрий 34 йили вафот этди. Унинг хоки Мадоин шаҳрида “Салмони пок марқади” номи билан машҳурдир.
ххххххххххххххххххх
1879 йилнинг 7 ноябр куни, яъни бундан 137 йил бурун Россиядаги коммунистлар инқилобининг асосий раҳбарларидан бири Лев Давидович Троцский дунёга келди.У подшо ҳукумати даврида сиёсий фаолияти учун икки маротаба Сибирга сургун қилиниб, ҳар икки маротабасида ҳам у ердан қочишга муваффақ бӯлди.
1917 йил инқилоб ғалаба қозонгач, Троцский ташқи ишлар комиссари бӯлиб ишлади. У бир йилдан сӯнг мудофаа комиссари вазифасига тайинлангач, Германия билан сулҳ шартномаси тузилишига эришди ва энди ички душманларга қарши кураша бошлади. Аммо Ленин вафотидан сӯнг Троцский Сталин билан келишолмай 1925 йили Сибирга, орадан 4 йил ӯтгач, Туркияга сургун қилинди. У 1940 йил Мексикада яшаб юрган чоғи Сталин жосуси томонидан террор қилинди.
Лев Троцский бир қатор инқилобий асарлар муаллифи бӯлиб, “Адабиёт ва инқилоб”, “Демократияга қарши диктатура”, “ Россия инқилоби тарихи” каби асарлар шулар жумласидандир.